Latest news

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  2 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  1 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

Асрор Алиқулов: "Ҳимоядаги хато бизни икки очкодан маҳрум қилди" News

Асрор Алиқулов: "Ҳимоядаги хато бизни икки очкодан маҳрум қилди"

Про лиганинг навбатдаги туридан ўрин олган "Шўртан" - "Ғиждувон" (1:1) учрашувидан сўнг ғузорликлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин шиддатли ўтди, деб айта оламан. Ўз майдонимизда мухлисларни хурсанд қилишни истагандик. Тўп киритдик, лекин ғалабани ушлаб қола олмадик. Ҳимоячимизнинг хатосидан сўнг гол ўтказиб юбордик. Ғалаб қозониш учун ҳаракат қилдик. 

- Ўзингиз ҳимоячи бўлгансиз. Бугун мудофаа чизиғи вакили Шоҳзамон Ҳайруллаевнинг ҳаваскорларга ҳос қилган ҳаракатига қандай муносабат билдирасиз?

- Бу оддий ҳолат. Тўпни қабул қилишдаги техник хато. Бундай хато футболда учраб туради. Ўша вазиятда у қийин ҳолатда эмасди. Биргина хато бизни икки очкодан маҳрум қилди.  

- "Ғиждувон" меҳмонда ўйнаганига асосий таркибда қарамай иккита ҳужумчи, "Шўртан" битта ҳужумчи билан майдонга тушди. Кейинчалик Муҳриддин Зоиров захирадан майдонга тушиб гол урди...

- Биз ротатция қиляпмиз. Асадбек Самариддиновга кўп имконият бераётганимиз йўқ. Шу боис бугун Асадбек асосий таркибда, Муҳриддин захирадан ўйинга қўшилди. Муҳриддинни тезлик қўшиш мақсадида туширдик. Ўйлайманки, тўғри қарор қабул қилдик. 

- "Ғиждувон" гол урганидан кейин ўйинни чўзишга ҳаракат қилгани айтилди. Сиз бунга қандай қарайсиз? "Шўртан" бундай ҳолатда ўйинни чўзармиди?

- Мақсадимиз ёшларни катта футболга тайёрлаш. Қандай ўйин қилиши рақибнинг ўзига боғлиқ. Биз "Янгиер" билан ҳам, ютган ўйинларимизда ҳам вақт чўзмадик. Бу футболчиларнинг келажагига таъсир қилади. Ютаётган паллада қандай ҳимояланишни ҳам билиш керак.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика