Latest news

10:21Португалия бош мураббийи: "Ўзбекистонга нисбатан ҳурматимиз юқори"  5 09:50Флик: “Ламин Ямал ҳозир ҳайратланарли даражада ўсиш кўрсатяпти”  0 09:25Шевченко: “Энг муҳими — плей-оффдан ўтиб, ЖЧ–2026 йўлланмасига эга чиқиш”  0 08:54Дешам: “Гуруҳимиз ЖЧ–2026нинг энг қийинларидан бири”  2 08:30Скалони — Мессининг ЖЧ–2026да иштирок этиши ҳақида: “Қарорни унинг ўзи қабул қилади”  2 08:00Неймар Жаҳон чемпионатига борадими? Анчелотти шартини айтди  0 07:36Расман: Германиялик мутахассис "Нефтчи"да иш бошлади  3 01:42Жалолиддин Машарипов: "Қуръадан олдин Португалия, Роналду билан тушамиз деб айтгандим"  19 01:06Фабио Каннаваро қуръа ташлаш маросимидан сўнг нималар деди?  27 00:54Элдор Шомуродов: "Гуруҳдан чиқишга имкониятимиз етади деб ўйлайман"  9 00:34Рустам Ашурматов: "Жаҳон чемпионатига боргандан кейин энг камида гуруҳдан чиқишни ўйлаш керак"  6 00:15ЖЧ-2026. Ўзбекистоннинг гуруҳдаги тақвими маълум!  35 00:07ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!  180 23:55ЖЧ-2026. Ўзбекистон K гуруҳида: Роналду Ўзбекистонга қарши!  52 23:21"Манчестер Юнайтед" футболчиси жамоадан кетишга тайёр  3

Асрор Алиқулов: "Фаолиятимда янги чақирув? Бунинг вақти келди, деб ўйлайман" News

Асрор Алиқулов: "Фаолиятимда янги чақирув? Бунинг вақти келди, деб ўйлайман"

"Шўртан" бош мураббийи Асрор Алиқулов Coca Cola Ўзбекистон Кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Пахтакор"га қарши учрашувдан сўнг фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйинга тайёргарлик жараёнида рақибга қарши агрессив тўп тепишни режалаштиргандик. Афсуски, илк дақиқадан хатога йўл қўйдик. "Пахтакор" эса жазолади. Улар тезлик томонлама яққол устунлик қилишди. Бугун Про лига ва Суперлига ўртасида фарқ сезилди. Ҳар томонлама кучли эканлиги сезилди", – деди Асрор Алиқулов.

- Биринчи бўлимда жамоа имкон қадар курашди ва муносиб қаршилик кўрсата олди. Иккинчи бўлимда футболчиларни кучи етмадими?

- Майдон эгаларида икки қанот ҳимоячилари ҳужумга чиқади. Шу паллада тўпни йўқотмасдан, қарши ҳужумга ўтишимиз керак эди. Биринчи бўлимда ҳужумларимизни якунлай олмадик. Охирги пас етишмади. Иккинчи бўлимда хатолар кўринди. Таҳлил қиламиз. 

- Фаолиятингизда янги чақирув олишни вақти келмадими? "Шўртан"да уч йилдан бери меҳнат қилиб келмоқдасиз. Балки янги мавсумда жамоангизни ўзгартирарсиз? Ўсишингиз учун ҳам бу керак...

- Вақти келди, деб ўйлайман. Чунки ҳар йили янги жамоа тузамиз. Футболчиларни савиясини бир-бирига яқинлаштириш учун вақт керак бўлади. Бу томондан жуда катта қийинчиликка дуч келяпмиз. 

- Биринчи даврадаги ва Шацких келгандан кейинги "Пахтакор" ўртасида қандай тафовут сездингиз?

- "Пахтакор" Суперлигада яхшигина қарама-қаршиликка дуч келмоқда. Футболчилар Шацкихни услубига кўникиши учун вақт керак. Ўйин услубида ўзгариш бор. Суперлигада "Нефтчи"га қарши ўйинни ҳисобга олмаганда тўлиқ устунлик қилмаяпти. Бироқ ўйинни назорат қилиш борасида ўсиш бор.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика