Latest news

01:50Гвардиола: "Чемпионлик учун ҳақиқий кураш энди бошланмоқда"  0 01:17Рубен Аморим: "Бизда ўсиш бор"  1 00:46Инглиз футболида қизиқ ҳолат: клуб бир ҳафта учун дарвозабон ижарага олди  2 00:26Луис Диас ЕЧЛда дисквалификация қилинди  1 00:09Артета ҳимоячисининг жароҳатига изоҳ берди  1 23:50Флик: "Нега Мессининг мураббийи бўлишни истамас эканман?"  1 23:30 Суперлига. "Андижон" – "Хоразм" 3:2   0 23:26БАА. "Бани Яс" "починни очди", "Дибба" пешқадамлардан биридан очко тортиб олди  0 23:10U-17 Жаҳон чемпионатида барча чорак финал якунланди ва ярим финал жуфтликлари аниқ бўлди  4 22:56Вадим Абрамов: "Бир қанча муаммолар бўлишини билардик, лекин муаммолар бунчалик кўп бўлишини кутмагандик"  2 22:38Баҳром Ҳайдаров: "Динамо" майдонида дуранг ўйнаш биз учун ғалабага тенг"  2 22:13Акмал Шораҳмедов: "Натижадан қониқдим, лекин ўйиндан эмас"  8 21:54"Милан" собиқ "қария"сини қайтармоқчи  2 21:19Ҳаким Фузайлов: "Учала голни ҳам ўзимизга ўзимиз олиб келдик"  2 21:16Суперлига. "Машъал" – "Навбаҳор" 0:0  3

Асрор Алиқулов: "Бугун икки жамоа ҳам кўпроқ эҳтиёткорликка эътибор қаратди" News

Асрор Алиқулов: "Бугун икки жамоа ҳам кўпроқ эҳтиёткорликка эътибор қаратди"

Про лиганинг 5-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Машъал" (0:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов фикрлари билан ўртоқлашди.

"Бугун икки жамоа ҳам эҳтиёткорликка эътибор қаратди десам тўғри бўлади. Хатога йўл қўймасликка ҳаракат қилишди. Бизнинг футболчиларда қайсидир маънода босим ҳам сезилди. Иккинчи бўлимда ўйинг темпига мослашишди. Умуман олганда дурангга мос учрашув бўлди. "Бухоро"нинг бўйдор футболчиларига мослашган эдик. Айрим вазиятларда улар дарвозамиз олдида хавф туғдиришди",- дейди Асрор Алиқулов

- "Бухоро" асосан кучга асосланган ва юқоридан паслар билан ўйнайдиган жамоа. Бундай услубдаги жамоаларга қарши тўп тепиш қайси томонлама мураккаблик туғдиради? "Шўртан", "Арал" каби жамоалар билан очиқ зоналар кўпроқ бўлганди...

- Рақибни ўрганиш жараёнида икки марказий ҳимоячисини кўриб чиққандик. "Бухоро" дарвозаси олдида голли вазият яратиш жуда қийин. Шунга қарамай жамоамизда вазиятлар юзага келди. Бирга-бир вазиятга чиқиб бордик. Ҳумоюнда имконият бор эди. У тўғри қарор қабул қилди. Фақат куч етишмади. 

- Жамоа ўз дарвозасидан ҳали тўп ўтказиб юборгани йўқ ва мағлубиятсиз иштирокини давом эттирмоқда. Бу натижалар фонида камчиликлар қанчалик кўзга ташланмоқда?

- Камчиликларимиз кўп. Иккинчи қаватда, бош билан ўйнашда муаммолар бор. Машғулотларда ишлаяпмиз. Ҳимоячиларимиз ҳужумни бошлашда бироз ишонч ҳис қилмаяпти. Ўйлайманки, яқин кунларда янада яхшироқ ўйин кўрсатамиз. 

- Умиджон Ҳамроев ҳар ўйинда муқаррар голлардан қутқариб қолмоқда. Унда ўзига бўлган ишонч қандай уйғонди?

- "Шўртан"да ишлаганимда унинг ўйин услубини ўргангандим. "Хоразм"даги ўйинлари орқали ўзининг даражасини кўрсатган. Шунинг учун жамоага жалб қилганмиз. Умид ўзига билдирилган ишончни оқламоқда.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика