Асрор Алиқулов: "Барча мухлисларимиз ва Муборак ҳалқини Суперлига билан табриклайман"
01 nov 2019 12:23
News
Асрор Алиқулов: "Барча мухлисларимиз ва Муборак ҳалқини Суперлига билан табриклайман"
"Биласизми биз жуда қийин мавсумни ўтказдик. Бу йил ҳар бир учрашув биз учун финалдек кечди. Оғир ва қийин баҳслар бўлди. Аммо барибир ўз мақсадимизга эришдик. Бутун мавсум давомида бизни моддий томондан қўллаб қувватлаган бош ҳомийимиз "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти раҳбариятига “Машъал” футбол клуби раҳбарияти ва футболчилари номидан ўз миннатдорчилик билдирамиз.
Шунингдек бизни Ғузорда ва Муборакдаги учрашувларимизда биз билан ёнма-ён турган муҳлисларимизга минг рахмат. Уларсиз бундай баҳсларда ғалаба қозониш мушкил иш. Шогирдларимга рахмат айтаман улар борларини беришди.
Эътиборли томони шундаки "Машъал"нинг ўртача ёши 22-23 да ва бундай ёш жамоа билан менимча камдан кам жамоалар мақсадга эришишади. Умуман жуда ҳаяжондаман барча муҳлисларимиз ва Муборак халқини Супер-лигага йўл олганимиз чин қалбимдан табриклайман", - дейди Асрор Алиқулов.
"Машъал" матбуот хизмати

Similar news
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
ФИФА Туркий давлатлар Кубоги. Қулоққа қандай эшитилади?
Роналду дунёнинг машҳур фильмида роль ўйнайди
Comments