Latest news

21:00АПЛ. "Ман Сити" Ҳусановсиз меҳмонда "Астон Вилла"га мағлуб бўлди, "Арсенал" ўз уйида минимал ғалабага эришди  6 20:53МЮ январь ойидаёқ Беллингемни ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 20:35Суперлига. ОКМК – "Насаф" 1:1   2 20:24Суперлига. Бир киши кам "Бунёдкор" "Машъал"ни мағлуб этди  5 20:15Ла Лига. "Реал" ва "Барселона" ўртасида "Эл Класико" бўлиб ўтмоқда (онлайн ҳисоб)  134 18:28Туркия Суперлигаси. "Истанбул Башакшехир" меҳмонда йирик ғалабага эришди, Шомуродовдан дубль!  36 18:23Суперлига. Чемпионлик учун курашаётган "Насаф" марказий тўқнашувда ОКМК билан дуранг ўйнади  109 18:12"Қайрат" сўнгги турда "Астана" билан дуранг ўйнаб, 5-марта Қозоғистон чемпиони бўлди  1 16:40Сон Хён Мин Европага қайтмоқчи  3 14:50"Манчестер Юнайтед" "Милан" форварди учун 100 млн евро сарфлашга тайёр  6 14:16Нидерландиялик ёш иқтидор эгасига "Челси" ва "Тоттенхэм" даъвогарлик қилмоқда  0 13:40"Ньюкасл" Португалия терма жамоаси ярим ҳимоячисини АПЛга қайтармоқчи  0 13:12"Нефтчи" меҳмонда "Шўртан"ни мағлубиятга учратган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  3 12:36"Қўқон-1912" сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб, "Навбаҳор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 11:18Варди - А Сериядаги илк голи ҳақида: "Бахтдан еттинчи осмондаман!"  0

"Аср ўйини". 1999 йилда Бразилия - "Барселона" учрашуви ўтказилган эди News

"Аср ўйини". 1999 йилда Бразилия - "Барселона" учрашуви ўтказилган эди

Ҳа, бунақаси нафақат ФИФА ўйинида, балки ҳаётда ҳам бўлиб туради.

Клуб терма жамоага қарши майдонга тушиши - камдан-кам содир бўладиган воқеа, айниқса икки жамоа таркибида топ даражадаги футболчилар ўйнаса. 1999 йил апрель ойининг охирида "Барселона" ҳамда Бразилия терма жамоалари ўртасида баҳс ўтказилган.


Каталонияликлар ўша йили клубнинг 100 йиллик юбилейини турли байрамлар ўтказди. Бу ўйин шундай маросимлардан бири эди. Аслида Ван Гал жамоаси 1999 йил "Камп Ноу"да ўтадиган Чемпионлар лигаси финалида ўйнашни мақсад қилганди, аммо улар "ўлим гуруҳи"дан чиқа олишмади ва ўша гуруҳдаги икки клуб - "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" финалда беллашишди. Бироқ каталонияликлар 11 очко фарқи билан ЛаЛига ғолибига айланишди.

Бразилияликлар бош мураббийи Вандерлей Лушембурго ҳужумга уч суперфутболчи - Роналдо, Ромарио ва Ривалдони қўйди. Ривалдо ўз клубига қарши майдонга тушди. Ҳатто тўртинчи форвард - Марсио Аморозога ҳам жой топилди. "У шунчаки ўзимиз истагандек ўйнаш кераклигини айтди. Ҳар қандай мураббий шундай ҳужум чизиғига эга бўлишни истайди. Рақиб учта гол уриши мумкин эди, аммо тўртта гол билан жавоб бер олардик. Мураббий бўлганимда мен ҳам шундай қилардим, чунки тўрт ҳужумчини ёпишн осон эмас" - деганди Аморозо.


Таркибларга эътибор беринг.

Бразилияга қарши майдонга машҳурликда улардан қолишмайдиган Гвардиола, Фигу ва Клюйверт тушган. Ёш Хави ва Рафаэль Надалнинг амакиси Мигель Анхель Надаль захирада қолди.

"Бу "Камп Ноу"даги дастлабки ўйиним эди. "Барселона" футболчиларининг омади келган, чунки улар ҳар ҳафта мухлислар ажойиб атмосфера ташкил қилиб бериши ҳақида ўйладим" - дея эсга олган Амарозо.


Мухлислар аввал "Барса"да ўйнаган Роналдо ва Ромариони илиқ кутиб олишди. "Барселона" футболчилари Ван Гал ушбу ўйинга худди расмий баҳс каби тайёргарлик кўргани ҳақида гапириб беришган. Ўша дам олиш кунлари ЛаЛига баҳси кутиб турган бўлсада, голландиялик мутахассис энг кучли таркибни майдонга туширди, чунки каталонияликлар клубнинг 100 йиллик юбилейига аталган баҳсда мағлуб бўла олмасди. Устига-устак ўйиндан аввал "Барселона"нинг 200дан ортиқ афсоналари иштирокида парад ўтказилган ва унда Йохан Кройфф ҳам бор эди.


Бутун ўйин давомида ёққан ёмғир бироз кайфиятни бузди, аммо у футболчилар майдонда намойиш этган сеҳрга ҳалал бера олмади. Баҳс 2:2 ҳисобида якун топди. Ривалдо ажойиб зарба билан "Барса" дарвозасини ишғол қилди ва барчага футболкаси остидаги майкасини кўрсатди. Унинг бир томонида Бразилия терма жамоаси, иккинчи томонида эса "Барселона" логотипи бор эди. Ўртада эса вафот этган отасининг сурати. Роналдо ҳам майдонни голсиз тарк этмади, ўйиндан сўнг Фигу билан футболка алмашди. Ушбу ўйинни ҳали машҳурликка эришмаган, Ван Галга ёрдамчилик қилган Жозе Моуринью ҳам кузатган.


Каталония нашрлари ушбу баҳсга "Аср ўйини" деб ном берганди.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика