Latest news

00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  2 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  4 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  4 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  12 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  9 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18 20:18"Реал" "Бенфика" футболчисининг трансфери борасида келишувга эришди  5 19:51"Ливерпуль" Экитике трансфери бўйича музокараларни бошлайди  0 19:25"Бавария" Луис Диас учун 52 млн евро таклиф қилди  2 19:02"Мундиалда Ўзбекистон терма жамоасининг янги қиёфалари пайдо бўлади" – Александр Крестинин билан катта суҳбат  6 18:38"Навбаҳор" бразилиялик ҳимоячи билан шартнома тузади  16 18:11Гёкереш "Спортинг" машғулотларига қайтишдан бош тортди. У "Арсенал"га ўтишни истамоқда  8

Аспиликуэта: “Ютқазиш ёқимсиз ҳолат” News

Аспиликуэта: “Ютқазиш ёқимсиз ҳолат”

“Челси” ҳимоячиси Сесар Аспиликуэта АПЛ 24-доирасида “Борнмут”га (0:4) қарши учралган мағлубиятдан кейин ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Иккинчи бўлим бошида ҳаммаси издан чиқди. Биз тезкор гол ўтказиб юбордик, кейинчалик ҳисобни тенглаштириш имконига эга бўлиб, иккинчи голни ҳам ўз дарвозамиздан олиб чидик. Тўртта гол ўтказиш бу яхши эмас. Футболчилар ҳам дарғазаб. Ушбу учрашувдан кейин мураббий ҳам футболчилар билан жиддий гаплашиб олди. Кубок баҳсларидаги иккита ғалабали учрашувдан кейин бу жуда оғриқли мағлубият бўлди. Биз бутунлай бошқа натижани кутгандик. “Челси” футболчилари учун 0:4 ҳисобида мағлуб бўлиш қабул қилиб бўлмайдиган натижа.

Биз жиддий гаплашиб олдик. Уч кундан кейин навбатдаги баҳсда майдонга чиқамиз. Барқарор ўйин кўрсатишимиз лозим.10 кун илгари “Арсенал”га қарши жуда ёмон ўйин курсатгандик. Аммо кейин иккита кубок учрашувида ғолиб бўлдик. Мағлуб бўлиш ёқимсиз ҳолат. Вазиятдан чиқиб кетишимиз лозим”, дея футболчининг сўзларидан иқтибос келтирмоқда клуб матбуот хизмати.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика