Latest news

01:53А Серия. "Ювентус" "Парма"ни ишончли ҳисоб билан таслим этди, "Аталанта" эса ўз уйида "Пиза"ни юта олмади  2 00:34Байиндир — МЮ таркибида АПЛнинг икки турида яққол голли вазият яратган ягона футболчи  3 23:43"Реал Овьедо" — "Реал Мадрид". Таркиблар маълум  44 22:28АПЛ. "Манчестер Юнайтед" Лондонда "Фулхэм" билан дуранг ўйнади  33 21:40БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Хорфаккан"ни мағлуб этди, Ғаниевдан иккита ассист  3 20:57"Бавария" "Манчестер Юнайтед"нинг икки футболчисини нишонга олди  4 20:23Рабьога "Наполи", "Милан" ва турк клублари қизиқиш билдирмоқда  0 19:50ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда ғалабага эришди, Раҳмоналиев кетма-кет бешинчи ўйинда захирада қолдирилди  5 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  3 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  13 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  1 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2

Асосий жанглар бошланмоқда. Унда "ўлдирасан" ёки "ўласан" News

Асосий жанглар бошланмоқда. Унда "ўлдирасан" ёки "ўласан"

Бугун, 26 сентябрь куни ОЧЛ Ғарб минтақасида Нимчорак финал беллашувларига старт берилади.

Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" ўзининг 1/8 финалдаги ўйинини айнан бугун Эроннинг "Истиқлол" жамоасига қарши ўтказади.

Pakhtakor Tashkent

Dragan Ceran - 43', Eren Derdiyok - 47'

AFC Champions League Final Stage . Round 1/8

26/09/2020, 23:45

1
:
2
Finished

Esteghlal

Ali Karimi - 32'

45'
90'
5'  Yegor Krimets
43'  Dragan Ceran
43'  Khoziakbar Alidzhanov
47'  Eren Derdiyok
47'  Dostonbek Khamdamov
73'  Eren Derdiyok (Igor Sergeev)
73'  Dostonbek Khamdamov (Javokhir Sidikov)
84'  Eldorbek Suyunov
84'  Sardor Sabirkhodjaev (Vladimir Kozak)
89'  Farrukh Sayfiev
90'  Farrukh Sayfiev (Sherzod Azamov)
90'  Khoziakbar Alidzhanov (Abrorbek Ismoilov)
4'  Arsalan Motahari
32'  Ali Karimi
53'  Arsalan Motahari (Arash Rezavand)
68'  Farshid Esmaeili (Zakaria Moradi)
74'  Mohammad Daneshgar
77'  Arash Rezavand
79'  Masoud Rigi (Farshid Bagheri)
87'  Milad Zakipour
90'  Mehdi Ghayedi

Гуруҳ ўйинларида энг кам гол ўтказган, вазиятлар яратишда эса энг яхшилардан бири бўлган "Пахтакор"

Шота Арвеладзе шогирдлари ОЧЛ-2020да Ғарб минтақаси клублари орасида гуруҳ ўйинларида ўз дарвозаларидан бор йўғи битта тўп олиб чиқишди. Бу энг яхши натижа. Жамоа тўртта баҳсдан учтасида нолга ўйнай олди, Чемпионлар лигасида бундай натижа олқишга лойиқ. "A" гуруҳида ҳам бир жамоа ("Ал Ваҳда", БАА) мусобақадан чиқариб юборилди ва у ерда ҳам қолган 3 клубнинг тўрттадан ўйини ҳисобга олинди. "A" квартетида "Истиқлол" ва "Ал Шорта" тўрттадан гол ўтказиб юборишди, "Ал Аҳли" эса 6та. Кўриб турганингиздек, тошкентликлар ҳимояда анча тартибли ҳаракат қилишмоқда. Буни статистика ҳам кўрсатиб турибди.

"Пахтакор" вазиятлар яратиш борасида энг яхши жамоалардан бири бўлиб турибди. Арвеладзе шогирдлари ҳар ўйинда ўртача 9та вазият яратишмоқда. Солиштириш учун "Истиқлол" ўртача 6та вазият яратмоқда. Бу яққол голли вазиятлар эмас, умумий вазият яратиш. Жамоа ҳар икки қанотдан ҳам, марказдан ҳам хавфли ҳужум уюштириши мумкин. Ҳужумлардаги асосий таянч Драган Черан ва Жалолиддин Машарипов. Бу икки ўйинчи бир-бирини тўлдириб туради, улар биргаликда ҳаракат қилганда кучли. Улардан бири майдонга тушмай қолса, бу иккинчисининг ўйинига ҳам таъсир қилади. Яратилаётган вазиятларнинг асосий қисми ҳам айнан улар орқали юзага келади. Шу сабаб ҳам марказлашган беллашувларда айнан шу икки футболчини рақиблар диққат билан қўриқлашмоқда. Гарчи гол уришда муаммолар юзага келаётган бўлса-да, вазиятлар яратилмоқда. Агар гол ҳам, вазият ҳам бўлмаганида бу фожиа бўларди.


Устунлиги ҳам, камчилиги ҳам ҳужумда бўлган "Пахтакор"

"Шерлар"нинг ҳужумкор ўйинчилари кучли, бу уларнинг устунлиги. Тўпни назорат қилишни ёқтиришади, ҳужумларни у қанотдан бунисига кўчиришни ҳам хуш кўришади. Чап қанотдан нисбатан кўпроқ кескинлик юзага келтирилади, бу Машарипов билан боғлиқ. Лекин, футболчилар ҳужум йўналишини тезда ўзгартириб юбора олишади. Яратувчанликда ортиқча муаммо йўқдек.

Буни қарангки, жамоанинг бугунги кундаги камчилиги ҳам айнан ҳужумда бўлиб турибди. Бу вазиятларни голга айлантира олмаслик. Марказлашган тарзда ўтаётган ўйинларда Сергеев ва Дердийок керагидан ортиқ имкониятларни кўкка совуриб улгуришди. Хатто, бирга-бир ҳолатларда ҳам гол кўрмадик. Сергеев майдонда энг кўп меҳнат қиладиган ўйинчилардан бири, ҳимоячиларда доим босимда ушлаб туради, лекин энди гол ҳам урадиган пайт келди. Умид қиламиз, буёғига ҳужумчилар якунни қойиллатишади. Зеро, плей-офф учрашувларида хато қилиб бўлмайди. Ҳар бир хато қимматга тушиши мумкин. Буёғига "ўлдирасан" ёки "ўласан".


Бугунги рақиблар бир-бирига жуда муносиб дейиш мумкин. Уларнинг ҳар иккиси тўпни назорат қилишни ёқтиради, иккисида ҳам бош билан жуда яхши ўйнайдиган ижрочилар етарли, иккисида ҳам ўзининг "месси"лари ("Истиқлол"да Меҳди Гаеди, "Пахтакор"да Машарипов) бор, иккиси ҳам жисмонан кучли. Ҳа, охирги жумлада муболаға ишлатганим йўқ. Ҳозирги пайтда мамлакатимиз чемпиони жисмоний ҳолати энг яхши бўлган клублардан бири. Форслар эса бу борада доим кучли бўлишган.

Негадир плей-офф ўйинлари олдидан "Пахтакор" футболчилари голларни айнан ҳал қилувчи босқичга олиб қўйишган деган умид бор. Бугундан яратилажак вазиятларга голлар ҳам ҳамроҳ бўлишини кўриш насиб қилсин. Зеро, фотоаппарат обьективлари сизларнинг гол нишонлаш кадрларингизни кутиб қолди.

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика