Latest news

20:32Каррагер Салоҳдан узр сўради  1 19:51Жеррард Салоҳ ҳақида: "Автобус тагига ташлашди" қабилидаги гаплар нотўғри, аммо ҳеч ким мукаммал эмас"  3 19:25Хитойда спорт идорасининг собиқ раҳбари коррупция сабаб ўлимга ҳукм қилинди  3 19:10Александр Хомяков: "Очиғи, нима дейишга ҳам ҳайронман"  7 18:49Анри Салоҳ ҳақида: "Ливерпуль"да муаммолар бўлиб турганда ва ўзинг натижа кўрсатмаётган пайтда фақат ўзинг ҳақингда гапириш ярамайди. Мен "Барса"да ўйнамаётганимда буни Пепнинг юзига айтганман, оммага эмас. Жамоани ҳимоя қилиш керак"  22 18:39Александр Ежов: "Ҳақли ғалабага эришдик деб ўйлайман"  7 18:15Погба туя пойгаларига инвестиция киритди: "Спорт бу — спорт, асослари ўхшаш. Дунёдаги энг қиммат туяга эгалик қилишни хоҳлардим"  2 17:40Ван Бастен Салоҳ ҳақида: "Агар Мо шундай муносабат билдираётган бўлса, унинг ақли май қўнғизиникидек экан"  10 17:25Николя Пепе: "Роналду Месси ҳақида жуда кўп гапиради. "Наруто"да ким тинмай валдирайди? Саске. Ким жим юради? Наруто"  25 17:00"Хоразм" Суперлигада қолди, "Бухоро" Нукусга боради  49 16:40Камбэк: "Бавария" ҳимоячиси 262 кун деганда қайтди  1 14:55Ротен ЖЧдаги 3 дақиқалик танаффуслар ҳақида: "Футбол – бу бейсбол ёки баскетбол эмас, улар спортимизни ўлдирмоқда"  4 14:25Суперлигада қолиш учун плей-офф. Улар нега бу ерда?  10 13:40Гвардиола "Реал" билан ўйин ҳақида: "Менга "қасос" сўзи ёқмайди. Бу "Ман Сити" учун яхши синов. Агар Мбаппе бўлмаса, Винисиус ёки Родриго бор"  8 13:13"Реал" ва "Барселона" собиқ футболчиси энди Қирғизистон миллий терма жамоасини бошқаради  8

Архив: Чемпионлик йўлаги, Сергеев ва Машариповдан дубль, тўйидан олдин гол уришни хоҳлаган Сардор. "Пахтакор"га чемпионлик кубоги топширилган ўйин News

Архив: Чемпионлик йўлаги, Сергеев ва Машариповдан дубль, тўйидан олдин гол уришни хоҳлаган Сардор. "Пахтакор"га чемпионлик кубоги топширилган ўйин

Футбол оламида юзага келган танаффус сабаб "Championat.asia" архивига мурожаат қилишда давом этамиз.

Фото Архив: Чераннинг бенефиси, "бошсиз чавандоз" ва Шораҳмедовнинг алами, Ўзбекистон кубоги-2019 финалини ёдга оламиз

Ўтган мавсум мамлакатимизда футбол бўйича бўлиб ўтган учта йирик ички мусобақани ёдга олишни мақсад қилгандик. Аввалроқ Ўзбекистон кубоги ва Лига кубоги финалларига тўхталган эдик. Бугун эса Суперлига-2019 ғолибига чемпионлик кубоги топширилган ўйинни ёдга оламиз.

Шота Арвеладзе бошчилигидаги "шерлар" 20-тур доирасида Бекободда ўтказилган "Металлург"га қарши ўйинда чемпионликни расмийлаштириб улгуришганди. Жамоага чемпионлик соврини кейинги 21-турда топширилган. Ўшанда Жиззахнинг "Сўғдиёна" клуби Тошкентда меҳмон бўлганди.

Суперлига-2019
21-тур
, 01.10.2019
Тошкент, "Пахтакор" стадиони, 10270 томошабин
"Пахтакор" – "Сўғдиёна" 3:0
Ҳакамлар:
Олим Тўйчибоев (Фарғона), Абдуҳамидулло Расулов (Тошкент), Жаҳонгир Саидов (Тошкент), Рустам Чориев (Термиз)
Голлар: И.Сергеев 20, - 1:0 (Ж.Машарипов). И.Сергеев 55, - 2:0 (Ж.Машарипов). Д.Ҳамдамов 89, - 3:0.

"Пахтакор": Элдорбек Суюнов, Хожиакбар Алижонов (Иброҳимҳалил Йўлдошев, 90+1), Марко Симич, Егор Кримец (С), Фаррух Сайфиев, Одилжон Ҳамробеков, Сардор Собирхўжаев (Садриддин Абдуллаев, 69), Достонбек Ҳамдамов, Драган Черан, Жалолиддин Машарипов (Марат Бикмаев, 77), Игорь Сергеев.
Захира: Санжар Қувватов, Алишер Салимов, Руслан Розиев, Ҳумоюнмирзо Иминов, Шоҳруҳ Маҳмудҳожиев, Владимир Козак.

"Сўғдиёна": Милан Митрович, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов, ЭлёрОрифов, Кахи Махарадзе, Нуриддин Ҳасанов (Муҳаммаданас Ҳасанов, 24), Шоҳруз Норхонов, Диан Талхатов (Жамшид Болтабоев, 46), Жасур Ҳасанов, Никола Милинкович (Санжар Рашидов, 64), Шерзод Файзиев.
Захира: Ширинбой Абдуллаев,Сирож Мелиев, Ойбек Нурматов, Иззат Абдуллаев, Саҳоб Рашидов, Шаҳбоз Жўрабеков.

Огоҳлантириш: Е.Кримец 53.

Чемпионлик ўйинига келган мухлисалар.


Чемпионлик йўлаги.

"Сўғдиёна"нинг бошланғич таркиби.


"Пахтакор"нинг бошланғич таркиби.


Шота Арвеладзе ва Улуғбек Бақоев.


Жиззахдан келган мухлислар.


Ўтмиш бугунни таъқиб қилмоқда.


- Мени ўтмиш дедингми? Ҳали ўтмишга айланганимча йўўўқ.


Норхонов, Симич ва тўп. Яхши кадр.


Сардор Қулматов ён чизиқ ҳакамига эътироз билдирмоқда.


20-дақиқада Машариповнинг чап қанотдан жарима майдонига оширган тўпини Игорь Сергеев боши билан дарвозага йўллаганди.


Алижонов ва Шойқулов.


Сардор Собирхўжаев ўша ўйиннинг эртасига уйланган. Тўйидан олдин гол уриш учун жуда кўп ҳаракат қилган футболчи якунда бунинг уддасидан чиқолмаганди.


Нима қилсанг, қил, лекин Черан зарба бермасин)


Марат Бикмаевнинг фарзандлари.


- Йўўўқққ...


- Йўқ эмас, зўр. Голни ҳиди келяпти, ҳозир яна урасан.


Мана Игорь иккинчисини ҳам урди.


Голли пас беришда дубль қайд этган Машариповга қарши Элёр Орифов.


"Пахтакор"нинг собиқ ва ҳозирги ярим ҳимоячилари.


Ўзбекистон чемпионлари.


Кубок топширилган баҳсда дубль қилган Игорь Сергеев Суперлига-2019да 17та гол билан тўпурарлар пойгасида иккинчи бўлди.


23та гол билан Суперлига-2019 тўпурари бўлган Драган Черан оиласи билан кубок олдида эсдалик учун суратга тушган палла.


"Пахтакор" ходимлари.


Чемпион дарвозабонлар.


Чемпионликка жуда катта ҳисса қўшган Жалолиддин Машарипов.


Шота Арвеладзе ва "Пахтакор" мухлислари.



Суратлар муаллифи: Толибжон Қосимов ва Жаҳонгир Файзуллаев.


"Пахтакор" - "Сўғдиёна" учрашувидан тўлиқ галерея >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

"Пахтакор"га чемпионлик соврини топширилган тақдирлаш маросимидан галерея >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика