Latest news

19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  4 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  1 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  5 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  3 16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  14 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  2 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  1 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  7 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  7 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0

Артём Петросян: "Бундай ўйинларда ютқазиш аламли, айниқса, бир киши кўп бўлиб ўйнаганда" News

Артём Петросян: "Бундай ўйинларда ютқазиш аламли, айниқса, бир киши кўп бўлиб ўйнаганда"

Coca-Cola Суперлига 21-тур доирасидаги "Металлург" – "Локомотив" (1:2) учрашувидан кейин мезбонлар катта мураббийи Артём Петросян фикрларини билдирди.

- Ўйин ҳақида

- Аввало, бетоб бўлиб қолган Жасур Биродарович Абдураимовга тезроқ соғайиб кетишини тилайман. Ўйинни кўрдингиз, иккинчи голни уришимиз лозим бўлган бир пайтда рақиб қарши ҳужумга ўтишига йўл қўйиб бердик ва дарвозамиз томон пенальти белгиланди. Афсуски, икки марказий ҳимоячимиз жароҳат олди ва ўйин якунида гол ўтказиб юбордик. Бундай ўйинларда ютқазиш аламли, айниқса, бир киши кўп бўлиб ўйнаганда. 

- Бугун дарвозани нега Акмал Турсунбоев эмас, Владимир Вагин қўриқлади?

- Ёш футболчи Вагинга имконият беришни хоҳладик. Унга катта эътироз йўқ. Акмал Турсунбоев ўтган ўйинда хатоликларга йўл қўйганди, шу боис машғулотларда фаоллик кўрсатаётган ёш посбонимизга ишонишга қарор қилдик.

- "Металлург"ни "Қизилқум" ва "Насаф" сингари кучли рақибларга қарши сафар ўйинлари кутиб турибди. Жамоа Про лигага тушиб кетмаслиги учун нималарни режалаштиряпсизлар?

- Нима дейишим мумкин, жуда қийин ҳолатдамиз. Суперлига турнир жадвалида "хавфли ҳудуд"га яқинлашиб қолдик. Ишлашда давом этамиз, ўз устимизда ишлаб, кейинги ўйинларга тайёрланишимиз керак. Асосийси – таслим бўлмаслик.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика