Latest news

10:42Расман. "Арсенал" 16 ёшли эгизак футболчиларни трансфер қилди  1 10:15"Шўртан" футболчиси "Бухоро"га ўтмоқда  0 10:01Фабио Каннаваро қуръа ҳақида қисқа фикр билдирди  4 09:46Месси энг кучли мураббий ким деган саволга жавоб берди  0 09:20Мартин Боаке Ўзбекистон Суперлигасига қайтмоқда  9 08:53Дунёнинг энг кучли ТОП-100 талик футболчилар рейтингидан ўзбекистонлик футболчи жой олди  3 08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  1 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  2 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  18 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  3 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  17 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  18 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  2 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  12

Артур Юнусов: "Биринчи ўйиндаги ҳаяжон ўзимизни оқлаш учун асос бўлмайди" News

Артур Юнусов: "Биринчи ўйиндаги ҳаяжон ўзимизни оқлаш учун асос бўлмайди"

Футзал терма жамоамизнинг етакчи аъзоларидан бири Артур Юнусов Саудия Арабистонига қарши бўлиб ўтган ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Кўрганингиздек, ўйин қийин бўлди. Биринчи учрашувлар одатда доим қийин бўлади. Бироқ, бу ўзимизни оқлаш учун асос бўлмайди. Лекин, барибир йигитларга раҳмат. Иккинчи бўлимда барчаси жойига тушди ва ўзимизга келиб, ўз ўйинимизни намойиш эта олдик. Шунингдек, мухлисларимизга ҳам келиб бизни қўллаб-қувватлаб турганликлари учун раҳмат айтиб қоламан.

Олдинги турнирлар билан фарқ? Бу чемпионатда ЖЧга йўлланма берилади. Барча жамоалар ушбу турнирга ўзларининг энг кучли таркиблари билан ташриф буюрадилар. Турнирга ҳар ким турлича тайёргарлик кўрди. Қайсидир жамоа Осиёда, бошқаси Европада ушбу турнирга тайёргарлик кўрди. Ҳорижий мураббийларни таклиф қилишган. Умуман, Тошкентда ўтаётган ушбу турнир нафақат биз учун, рақибларимиз учун ҳам қийин бўлади", - дейди Артур Юнусов.

Азиз Тўхтамуродов

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика