Latest news

10:45"Шўртан" 15 йилдан сўнг Тошкентда "Бунёдкор"дан очко олди   1 10:40"Ньюкасл" ПСЖ билан музокараларни бошлади  0 10:05Дамир Темиров "Андижон" мухлисларига илтимос билан чиқди  1 09:33"Барселона" ва Марк-Андре тер Стеген ўзаро келишувга эришди  4 09:06Носир Абдусаломов: "Чемпионлик? Бу ҳақида ўйлашга эрта"  0 08:05Пўлатхўжа Холдорхонов: "Икки очко йўқотдик, ғалаба қозонишимиз керак эди"  2 07:53CAFA "Пахтакор" стадионида бўлиб ўтиши мумкинми?  10 07:12Ўртоқлик ўйинлари: "Челси" ва "Интер" ғалаба қозонди, "Ньюкасл" эса дуранг қайд этди   3 06:55Суперлига. "Хоразм" ва "Бунёдкор" ўз рақибларини мағлуб эта олмади. "Қизилқум" эса "Бухоро"га қарши ўйинда ғалаба қозонди  0 06:48Рустам Турдимуродов: "Менга берилган имкониятдан фойдаландим"  0 01:41Илёс Зейтуллаев: "Женнифер Лопес ва шунча одамни майдондан ҳайдай олмайман-ку"  10 01:11Элдор Мойлиев: "Биз ҳам "Бунёдкор" ҳам ғалаба қозониб кетиши мумкин эди"  0 00:51Энди Жексон "Челси"га керак эмас  9 00:28Акмал Рустамов: "Ўйлайманки, биз ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз"  0 00:16"Манчестер Юнайтед" клуби қайта тамирланган Каррингтон базасини намойиш этди  0

Артур Геворкян юзлик довонидан ўтди News

Артур Геворкян юзлик довонидан ўтди

"Тракторсози"га қарши ўйинда дублга эришган Артур Геворкян Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клубига аъзо бўлди.
Қаршининг "Насаф" клуби "снайпери" туркманистонлик Артур Геворкян ўзининг 100 ва 101 голларини урди.

Ўзбекистон чемпионати, Ўзбекистон Кубоги, ОЧЛ ва ОФК мусобақаларида жамоаларимиз сафида юзлик маррани забт этган футболчини Ўзбекистоннинг ХХ асрдаги энг яхши футболчиси деб тан олинган Геннадий Красницкий номидаги тўпурарлар клубига қабул қилинишидан хабарингиз бор. Бугунги ўйинга қадар "Насаф" таркибида тўп тепаётган туркманистонлик легионер Артур Геворкян ҳисобидаги голлари сони 99та эди.

Артур Геворкян 2006-2009 йиллар мобайнида "Шўртан" сафида  Олий лига доирасида 98 ўйин ўтказиб, рақиблар дарвозасини 24 маротаба ишғол этганди. 2010 йилда Тошкентнинг "Пахтакор" клубида бир мавсумни ўтказган Артур Геворкян Олий лига учрашувларида 23 беллашувда майдонга чиқиб, 2 бор гол киритишни уддасидан чиққанди. 2011 йилдан бошлаб "аждар"га айланган Артур Геворкян "Насаф" либосида Олий лигада 100дан ортиқ ўйин ўтказишга улгурди ва рақиблари дарвозасини 53 маротаба ишғол этди. Артур Геворкян ҳозирча Олий лига баҳсларида 79 та тўп киритган ва футболчи "Шўртан", "Пахтакор" ва "Насаф" жамоалари сафида Ўзбекистон Кубоги, ОЧЛ ва ОФК ўйинларида  яна 20 бор рақиблари дарвозасини "ўққа" тутганди. Умумий ҳисобда Артур Геворкян жами 99 гол билан "юзлик"ка яқинлашиб қолганди.

Бугунги голлар футболчи учун мос равишда 100 ва 101-гол бўлди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика