Latest news

02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  47 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  2 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  0 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  1 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  1 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  7 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  8 23:21Мирко Йеличич: "Жамоам ривожланаётгани кўзга ташланмоқда"  0 22:42Айбек Нурбаев: "Локомотив" бугун U19 жамоа билан ўйнагандек бўлди. 20 кунни қандай ўтказамиз, ҳайронман"  0 22:25Суперлига. "Сурхон" – "Насаф" 1:2   0 22:23"Реал" собиқ футболчиси "Бавария"га ўтиши мумкин  0 21:27Суперлига. Хуршид Ғиёсовнинг бенефисига айланган учрашувда ОКМК "Хоразм"ни мағлуб этди  9 21:18БАА Про лигаси. "Дибба Ал Жумайра" 5 та гол урилган ўйинда "Ал Айн"га мағлуб бўлди, Абдуллаев тўлиқ ўйнади  0

Артур Геворкян: «Худди уйдан бош олиб кетгандек бўлдим» News

Артур Геворкян: «Худди уйдан бош олиб кетгандек бўлдим»

Ўзбекистон чемпионатида ёзги трансфер бозорининг энг қайноқ харидини «Локомотив» клуби амалга оширди.

Жорий мавсум ўз олдига энг олий мақсадларни қўйган «темирйўлчилар» «Насаф» сардори Артур Геворкянни ўз сафларига қўшиб олишди. Турк­манистон термаси етакчиси «аждарлар» либосида 140та учрашувда майдонга тушиб, 64та тўп киритганди. Бу билан у нафақат қаршилик, балки воҳалик мухлисларнинг ҳам ёқимтойига айланиб улгурганди. Шу боис, ишқибозларга Геворкяннинг «Насаф»­дан кетишини қабул қилиш осон кечмади. Артур Қарши жамоаси билан фақат Ўзбекистон чемпионати олтин медалини қўлга киритмади, холос. Қолган барча совринларга эса эга чиқди. Футболимиз тарихида ягона бўлган ОФК кубоги соҳибига айланди. Ўтган йили Ўзбекистон кубоги, суперкубоги, чемпионатнинг кумуш ҳамда бронза медаллари билан тақдирланди. Биз «Насаф»нинг бу ютуқларига катта ҳисса қўшган туркманистонлик легионер билан боғланиб, ундан интервью олдик.

- Артур, бир неча йил мобайнида «Насаф» шарафини ҳимоя қилиб келдингиз. Бу жамоа сафида кўплаб совринларни қўлга киритдингиз. Клубдан кетиш осон бўлмагандир?

- Албатта, осон бўлмади. Футболчининг тақдири шундай экан. Бугун бу жамоада, эртага бошқа клубда ризқингизни топасиз. «Насаф» мухлисларидан қабул қилган қарорим учун узр сўрадим. Ҳа, тан оламан, трансферим жуда тез амалга ошди. Таъбир жоиз бўлса, кутилмаганда рўй берди. Ўйлайманки, ишқибозлар мени тўғри тушунишади. «Насаф» ҳамиша менинг юрагимда қолади.

- Сиз жамоа сардори эдингиз. Шуни ўйлаб ҳам қарор қабул қилишга иккиландингизми?


- Албатта, худди уйдан бош олиб кетгандек бўлдим.

- Якуний қарорни ўзингиз қабул қилдингизми ёки ким биландир маслаҳатлашдингизми?


- Икки клуб раҳбарлари ўзаро келишган ҳолда трансферни амалга оширишди. Биз биргаликда қарор қабул қилдик.

- «Локомотив» сизга ўтган йили ҳам таклиф билан чиққанди. Ўшанда бу трансферга нима тўс­қинлик қилган эди?


- Мазкур саволга шундай жавоб бераман. Ўз сўзларим билан ҳеч кимни хафа қилиш ниятим йўқ. Ҳозир «Локомотив»да эканманми, демак буни ўзим хоҳлаганман. Истак бўлмаса, ҳеч ким сизни ўз клубида мажбурлаб ўйната олмайди.

- Гап-сўзларга қараганда, сиз ва «Насаф» клуби раҳбарияти ўртасида келишмовчилик юзага келиши туфайли клубни тарк этишга мажбур бўлгансиз...


- Йўқ, бу мутлақо асоссиз хабар. Клуб раҳбарияти билан ҳеч қандай муаммо юзага келмаган. Бу шунчаки, гап-сўзлар.

- «Насаф»ни қандай таассуротлар билан тарк этдингиз?

- Фақат ижобий. «Аждарлар» билан фақат Ўзбекистон чемпиони бўла олмадим. Қолган барча совринларни қўлга киритдим. Энг катта ютуғимиз - бу шубҳасиз, ОФК кубогида зафар қучганимиз. Қолаверса, ўтган йилги мамлакат кубоги ҳамда суперкубоги ҳам мен учун жуда қадрли соврин бўлиб қолди. Энг муҳими, жамоа мухлисларининг ишончи ва олқишига эришдим. Буни ҳеч қачон унутмайман. Ҳозирча армон бўлиб турган чемпионликни насиб қилса, «Локомотив» таркибида қўлга киритаман.

- «Бухоро» ҳам сизга оғиз солаётганди...


- Бўлиши мумкин. Лекин шахсан мен бу масалада ҳеч ким билан гаплашмадим.

- Ўтган мавсум «Насаф»да чемпионликка эришиш учун яхшигина имконият юзага келганди. Қайси ўйинда бу омадни қўлдан чиқардинглар?


- Муайян бир учрашувда имкониятдан маҳрум бўлдик, деёлмайман. Бу - футбол, мухлислар уни ана шундай кутилмаган ҳолатлар учун ҳам яхши кўришади.

- «Локомотив»да сизни қандай қарши олишди?


- Ҳаммаси супер. «Темирйўлчилар» сафида жуда кўп дўстларим тўп суришади. Шу боис, ўзимни бу ерда бегонадек ҳис қилмаяпман.

- Ички муҳит қандай экан?


- Аъло. Йигитлар ўзаро дўстона муносабатдалар. Бундан хурсандман.

- Мураббий билан ўзаро гаплашиб олдингизми? Сизга қандай талаблар қўймоқда?


- Албатта, гаплашиб олдик. Вазифам аниқ. «Локомотив»га клуб иштирок этаётган ҳар уччала мусобақада ёрдам бериш. Айниқса, ОЧЛда имкон қадар узоқроққа боришни истаймиз. Кубокни қўлга киритсак ҳам зарар қилмасди (кулади).

- «Локомотив»да қайси рақамда ўйнайсиз? Сиз учун севимли бўлган «17» банд бўлса керак?


- 71-рақамни танладим.

Камолиддин АЛИМОВ суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика