Артета: “Яна ЕЧЛга чиқа олмасак ёмон бўлади”
02 mar 2020 16:40
News
Артета: “Яна ЕЧЛга чиқа олмасак ёмон бўлади”
“Ҳар бир топ футболчи ўз фаолиятини кучлироқ жамоада олиб боришни хоҳлайди. Бу эса ўз навбатида молиявий тарафга бориб тақалади. Кўпроқ маош билан футболчилар янги шартномалар имзолашади. Мен ва бошқа кўплаб мураббийларнинг стратегияси ҳам шундай. Аммо ҳозирда клубим мен ўйлаган ўйинни кўрсатиб беролмаяпти ва биз маълум мукофотлардан қуруқ қолиб кетяпмиз. Юқори даражали клублар ўз иқтисодини стабил ушлаб туриши учун еврокубокларда мунтазам иштирок этиши керак.
Асосий маблағ келтирувчи Европа лигасидан чиқиб кетдик. Айни пайтда эса Чемпионлар лигасига йўлланма берувчи ўринлардан ҳам анча орқадамиз. Натижада, ушбу мусобақада кетма-кет тўртинчи марта ҳам иштирок этолмаслигимиз мумкин. Юқоридаги омиллар сабаб ўтган уч йил ичида жуда катта молиявий зарар кўрдик. Агар шу кетишда давом этсак, ўзимизга керакли тарнсферларни амалга ошириш имкониятидан маҳрум бўламиз. Бу эса жамоада ҳозир тўп тепаётган футболчиларнинг ҳам кетишига сабаб бўлиши мумкин”, - дейди Артета.
Маълумот учун, “Арсенал” ўтган ярим йилликнинг ўзидаёқ молиявий томондан 27 миллион фунт-стерлинг зарар кўрган.
Comments