Latest news

18:48Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Хитой билан муроса кўчасини танлади  0 18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  100 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  2 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  18 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  3 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10

Артета: "Ҳар бир ўйин биз учун синов" News

Артета: "Ҳар бир ўйин биз учун синов"

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета АПЛнинг 18-тури доирасида "Брайтон" устидан қозонилган ғалабадан кейинги фикрларини билдирди.

"Бу муҳим ғалаба эди, жуда хурсандман! Бу стадион исталган рақиб учун осон эмас, "Брайтон" ҳам яхши мураббийга ва футболчиларга эга жамоа. Улар вазифани анчагина мураккаблаштиришди. Улар ҳужумда яхши ўйин кўрсатишди, айниқса, бўш худудлардан унумли фойдалана олишди. Улар кўпроқ ҳужумга эътибор бергани учун очилиб ўйнади, биз эса бундан максимал фойдаландик.

Кейин эса дарвозамиз олдида муаммолар содир бўла бошлади. Бу борада футболчилар билан гаплашиб олгандик. Қайсидир вазиятларда яхшироқ ўйин кўрсатишимиз керак эди. Аммо бизнинг ўрганиш жараёнимиз ҳали ҳамон давом этмоқда. Ҳар бир ўйин биз учун синов.

Эдегор биз истаган барча ишни қилмоқда - ўйин тақдирини ҳал қиляпти, машғулотларда қаттиқ меҳнат қилмоқда ва жамоага керакли нарсаларни беряпти. Бугун ҳужумкор тўртала футболчиларимиз гол уришга эришишди. Биз айнан шуни истаётгандик. Жамоадаги барча қарорлар жамоанинг ўзи учун керакли бўляпти. Футболчиларнинг ўзи ҳам буни ҳис қилишмоқда", - деди Артета.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика