Артета: "Бундай даражадаги ўйинларда хатолар мумкин эмас"
16 feb 2023 08:58
News
Артета: "Бундай даражадаги ўйинларда хатолар мумкин эмас"
АПЛ 12-турининг қолдирилган учрашувида "Арсенал" ўз майдонида "Сити"га 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйди.
"Бу катта жанг бўлди. Иккинчи ўтказиб юборилган голгача биз "Сити"ни мағлуб эта оламиз деб ўйлагандик. Аммо биз учинчи голни ўтказиб юбордик ва барчаси тугади.
Бундай даражадаги ўйинларда хатолар мумкин эмас. Аммо жамоамиз олдига жуда катта мақсадлар қўйганди. Рақиб узун паслар орқали ўйнади ва биз қийналдик. Биз вазиятларни етарли даражада яхши ўқи олмадик ва шу сабабли бизни жазолашди.
Чемпионлик пойгаси? Мен бунга ишонаман. Жамоа "Сити"га қарши ўйинда кўрсатган даражадан миннатдорман. Уларда учта вазият бўлди ва бундан фойдаланишди. Бизда ҳам вазиятлар бўлди, аммо биз гол ура олмадик.
Биз ҳалиям соврин юта оламиз. Футболчиларимиз бунга ишонишмоқда. Улар уддалай олишларини ҳис қилишяпти", - деди Артета.
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments