Latest news

13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  1 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  3 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  0 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  1 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  3 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  5 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  2 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  7 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  11 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0

Артета: "Астон Вилла" мағлуб этилганидан кейин "Арсенал"нинг ўзига бўлган ишончи ортди" News

Артета: "Астон Вилла" мағлуб этилганидан кейин "Арсенал"нинг ўзига бўлган ишончи ортди"

"Арсенал" бош мураббийи Микель Артетанинг фикрича, ўтган шанба куни "Астон Вилла" устидан қозонилган иродали ғалаба жамоа психологиясига таъсир қилди.

"Яхшироқ ва позитивроқ ҳолатдамиз. Ишонч анча юқори, машғулотлардаги муҳит ҳам яхши. Биз учун катта рағбат - жамоа ҳақиқатан ҳам ноқулай вазиятда тикланиш қобилиятини кўрсатди: биз 1:2 ҳисобида мағлуб бўлаётганимизда, ҳамма бунгача 72 соат олдин ўйнаганимизни ҳисобга олиб, руҳий жиҳатдан чарчаб қолишимизни кутганди, лекин биз қайта олдик ва ғалаба қозондик.

Мен футболчиларни реакциялари учун мақтадим, аммо бундан ташқари, биринчи бўлимда яхшироқ қилишимиз керак бўлган нарсалар учрагани, айниқса, 1:2 ҳисобида ютқазиб қўймаслик учун тўпни қандай назорат қилишимиз кераклигини уқтирдим. Биз бундан тезда сабоқ чиқаришимиз лозим. Умид қиламанки, биз "Лестер"га қарши ўйинда янада барқарор ўйин кўрсатиб, ғалабага эришамиз", – деди Артета.

Эслатиб ўтамиз, "Арсенал" битта ўйин захираси билан "Манчестер Сити"дан икки очко олдинда борган ҳолда АПЛда пешқадамлик қилмоқда.

 

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика