Арслонмурод Амонов: "Ўзбекистон - Туркманистон ўйини қизиқ бўлади" ВИДЕО
19 may 2018 16:36
News
Арслонмурод Амонов: "Ўзбекистон - Туркманистон ўйини қизиқ бўлади" ВИДЕО
Бунга сабаб ярим ҳимоячининг яхши ўйин кўрсатаётганидир. Маълумки, биз доим бир гапни қайтариб келамиз: яъни легионер маҳаллий футболчидан бир бош устун бўлиши керак. Тўғри, Арслонмурод ҳақида ҳозирча бундай дея олмаймиз, аммо унинг ҳаракат қилаётгани бор гап.
1990 йилда туғилган футболчи 2015 ва 2016 йилги мавсумни “Олмалиқ” (АГМК) клуби сафида ўтказиб, икки йил ичида 54та ўйинда майдонга тушган ва ўнта гол урганди. Орадан бир йил ўз Ватанида ўйнаган ярим ҳимоячи кейинчалик яна Ўзбекистонга қайтди ва “Бухоро” билан шартнома тузди.
Амонов ҳозирча янги жамоаси сафида 10та ўйинда учта гол уришга муваффақ бўлди. Яна бир маълумот шуки, Арслонмурод Амонов Туркманистон миллий терма жамоаси сардори ҳисобланади. Хабарингиз бор, Туркманистон Осиё Кубоги-2019 мусобақасида Ўзбекистон билан бир гуруҳга тушди. Шу боис туркманистонлик футболчидан интервью олиш қизиқ туюлди.
TAS-IX
TAS-IX эмас
Similar news
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Comments