"Арсенал"нинг собиқ сардори Юнгбергнинг ёрдамчисига айланди
30 nov 2019 18:45
News
"Арсенал"нинг собиқ сардори Юнгбергнинг ёрдамчисига айланди
"Арсенал"нинг собиқ сардори Пер Мертесакер бош жамоанинг мураббийлар штаби таркибига кирди.
35 ёшли германиялик вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланган Фредрик Юнгбергга ёрдам беради.
Клуб академиясида ишлаган Мертесакер 2011 йилдан 2018 йилга қадар "Арсенал"да ўйнаган.
Эслатиб ўтамиз, Юнгберг Эмерининг истеъфосидан сўнг "Арсенал"га вақтинчалик бош мураббий этиб тайинланган эди. Лондонликлар АПЛда 13 турдан сўнг 18 очко жамғарган ҳолда жадвалда 8-ўринда бормоқда.
Link :
Source : twitter.com/Arsenal
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments