Latest news

09:11"Навбаҳор"нинг Аброр Исмоилов олдида қанча қарзи борлиги маълум бўлди  1 08:32"FourFourTwo" "Барселона" тарихидаги энг яхши футболчилар рейтингини тузди  5 08:13Райс мухлисларнинг норозилиги ҳақида: "Бу менга ёқмади. Мадуэке ҳали нималарга қодирлигини кўрсатади"  0 01:48Камавинга ва Себальоснинг "Реал"даги тақдири маълум бўлди  0 01:15"Атлетико" Линони 25 миллион еврога сотиб юборди  0 00:55Азиз Холмуродов: "Бизнинг ёш тоифасидаги энг кучли терма - Япония"  1 00:43Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  0 00:11Конференциялар лигаси саралаши. "Сабаҳ" сафарда ишончли ғалаба қайд этди, Раҳмоналиев майдонга туширилмади  2 23:59Конференциялар лигаси саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" қийин ғалаба қайд этди, Шомуродовдан дебют  17 23:36Breaking! "Зўр ТВ" ЖЧ-2026 трансляция ҳуқуқини сотиб олди!  19 23:13Тер Штеген операция қилинади  1 22:59Конференциялар лигаси саралаши. "Астана" дуранг ўйнади, "Актобе"дан кичик ҳисобда ғалаба  1 22:18"Қизилқум" халқаро ўртоқлик учрашувида дуранг қайд этди  0 21:47"Арсенал" 15 миллионлик трансферини эълон қилди  2 21:36"Насаф" назорат баҳсида "Хоразм"ни кичик ҳисобда мағлуб қилди  0

"Арсенал"нинг фойдасиз трансферлари News

"Арсенал"нинг фойдасиз трансферлари

Tags :  Арсенал
Кўпчилик "Арсенал"ни эхтиёткорона ва ақлли трансферларни амалга оширади деб ўйлайди, аслида ундай эмас.

Ҳа, тарих "канонирлар" таркибни кучайтиришга қодирлигини тасдиқлайди, бироқ, бундан ташқари, истиқболли харидлар ичида фойдасизлари ҳам бўлган.  Бугун биз клуб раҳбарлари томонидан кўп нарса кутилган, аммо кутилганидан муваффақиятсиз кечган трансферларига тўхталиб ўтамиз.   

Жулио Баптиста 

Ҳа, Баптиста ижарага келган, аммо у шу қадар машҳур эдики, мухлислар ундан тезроқ қаҳрамон бўлиб кетишини кутишган. Охир-оқибат, у Лига кубогининг чорак финалидаги тўртта голи билан эсда қолади - ўшанда "Ливерпул" унинг қурбони бўлди.  Мақтаниш учун бошқа натижа йўқ - "Арсенал" уни сотиб олишни хоҳламади ва бразилиялик Испанияга қайтди. 

Шкодран Мустафи 

Бу вақтга келиб, "тўпчилар" узоқ вақт марказий ҳимоячи қидиришди ва 2016 йилда ниҳоят янгилик содир бўлди. Венгер иқтисод қилмасдан, тайёр футболчини харид қилишга эришди. 

Ўшанда лондонликлар ҳамёнидан 35 миллион фунт сарфланган. Натижада, икки йил олдин Германия терма жамоаси билан Жаҳон кубогини ютган Шкодран Мустафи "Эмирейтс"да пайдо бўлди. У Италия ва Испанияда анча машҳурликка эришганди. Аммо, Англияда барчаси бошқача кечди. Ҳимоячи кутилганидан салбий ўйин намойиш этиб келмоқда. 

Жон Хартсон 

1995 йили Жон Хартсон "Арсенал" га қўшилганида, у инглиз футболи тарихидаги энг қиммат ўсмирга айланди. Уелслик вақти-вақти билан имкониятга эга бўлди ва ҳатто УЕФА кубоги эгалари кубоги финалида ҳам гол урди. Умуман олганда эса у асосий фигура эмас эди. Оқибатда 1997 йили ўйинчи "Вест Хем"га ўтди, у ерда "Арсенал"дагидан яхшироқ тўп тепди. 

Меттю Апсон 

Апсон "Арсенал"да янги авлод ҳимоячиларининг етакчиси бўлиши кутилганди, аммо Тони Адамс кетишга шошилмади. Шунингдек, Апсон кўпинча формаси билан боғлиқ муаммоларга дуч келди. 

У клуб сафида умумий 57 марта ўйнаган. Англиялик ҳимоячи жамоада олти мавсум ўйнаганини инобатга олмасангиз, фаолияти ёмон эмасдек туюлади. 

Френсис Жефферс 

Жефферс жарима майдончасида яхши ўйнайдиганлар тоифасидаги ҳужумчи эди. Лекин, ҳозир уни "Арсенал"да ҳеч ким эсламайди. У Англия учун битта ўйинда қатнашиб, гол киритгани билан фахрланади. 

 Ричард Райт 

Бир пайтлар Венгер инглиз юлдузини топишга жиддий уриниб кўрганини яхши эслаймиз. Масалан, Ричард Райт - янги Девид Симен бўлишга ваъда берган дарвозабон эди. "Ипсвич" таркибида бошқалардан ажралиб турарди, аммо у "Арсенал" да ўша руҳда давом эта олмади.  

Клуб унга ишонч билдирмади ва Симен билан шартномани узайтирди. Қўшимчасига Стюарт Тейлор номзодини илгари суришди. 

Андрей Аршавин 

Унинг номи айтилиши билан "Ливерпул" билан ўйинни ёдга оламиз. Ҳа, у "Энфилд"да 4та гол урди. Бироқ, худди шу натижани қайд эта олган футболчини юқорида эслаб ўтгандик (Баптиста). Демак, Аршавинни бу натижа қутқара олмайди. 

2009-2010 йилги кампания россиялик учун омадли кечди. Жамоа учун-чи?  

Афсуски, Аршавин охир-оқибат клуб учун умидли футболчи сифатида қаралмай қўйди. Ўзининг охирги учрашувида у Жиру ва Касорла билан бирга ўйнаганди. 

Матье Дебюши  

Ўнг қанот ҳимоясидаги муаммоларни ечиши кутилган француз ўзини оқламади. Унинг ўйини чиқмаганига, балки, у олган жароҳатлар сабабчидир, буниси бизга қоронғу.   

Биласизми? Обамеянг 5 ой ичида қанча ўйинда иштирок этган бўлса, Дебюши 3 йил ичида шунча ўйинда иштирок этган. 

Лукас Перес 

Кутилганидек, 25 ёшида Греция чемпионлигини қўлга кирита олмаган испаниялик ҳужумчи 28 ёшида Премьер-лигани забт этолмасди.  

Эслатиб ўтамиз, Лукас учун "тўпчилар" 17 миллион фунт тўлашган. Кейинчалик уни "Вест Хем" сотиб олди ва сотди. 

Жервиньо 

У ёмон футболчи эмас эди, аммо "Арсенал" уни деярли ҳеч қачон эсламайди. У дебютидаёқ, қизил карточка билан "сийланган".  Венгер уни Уолкотт сингари ўйнашига умид билдириб,  "Арсенал"га кўп фойдаси тегади деб ҳисобларди.   

Штефан Лихтштайнер  

Лондонликлар Штефанни бепул таклиф қилишганда, ҳамма хурсанд бўлганди: “ёшлар учун намунали қария келди”. 

Охир-оқибат, ҳеч нарсага эришилмади. "Арсенал"да Лихтштайнерни эслайдиганлар бўлмаса керак. У Бельерин билан рақобатлаша олмади, ғайритабиий ўйин намойиш этувчи Мейтленд-Найлзга ҳам ортиқча муаммо бўла олмади. 

Яя Саного 

Саного "Арсенал" га қўшилганида, энг қувонганлар геймерлар бўлган бўлса керак. Чунки, улар Football Manager’даги маълумотларга таянишади.   

Француз "Эмирейтс" кубогида рақиб дарвозасига 4та тўп киритди. Орадан вақтлар ўтиб, жамоани тарк этди ҳамда тезда унутилди. 

Денис Суарес 

Суареснинг ижараси заррача фойда келтирмади. Испан ҳатто, Ким Челстрем("Арсенал"га жароҳат билан келиб, ижарада тўп тепган футболчи)дан ҳам кам ўйнади. Ана шунақа гаплар! 

Эмери қўл остидаги “Арсенал” ушбу трансфер ойнасида  Вильям Салиба (“Сент-Этьен”), Габриел Мартинелли (“Итуано”), Дани Себальос (“Реал Мардид”дан, ижара), Николя Пепе (“Лилль”) каби фойдали футболчиларни харид қилди. Умид қиламизки, янги трансферлар ўзини оқлайди.   

Эслатиб ўтамиз, 18 ёшли ҳимоячи Вильям Салиба янги мавсумни ижара асосида “Сент-Этьен”да ўтказади. 

Шерзод Нурматов тайёрлади.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика