Latest news

16:19Аёллар. "Севинч" "Қизилқум-W"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги-2025ни қўлга киритди  0 15:42ЖЧдаги рақибимиз Колумбия Франция билан ўртоқлик ўйини ўтказади  6 14:43"Ал Иттиҳод" ва "Ал Ҳилол" Салоҳ трансфери учун 80-100 млн евро тўлаши мумкин  1 13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  2 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  5 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  2 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  47 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  12 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  6

"Арсенал" ёки МЮ Гёкерешни сотиб олади. "Спортинг" нарх масаласида ён беришга тайёр News

"Арсенал" ёки МЮ Гёкерешни сотиб олади. "Спортинг" нарх масаласида ён беришга тайёр

"The Sun" нашрининг хабар беришича, "Спортинг" ҳужумчи Виктор Гёкерешни миннатдорлик рамзи сифатида сезиларли даражада арзон нархда сотишга шай ҳолатда.

Жорий мавсум барча мусобақаларда 43 ўйинда 43 та гол урган 26 ёшли швециялик футболчига "Манчестер Юнайтед" ва "Арсенал" сингари клублар қизиқиш билдирмоқда. Гёкерешнинг  "Спортинг" билан шартномаси 2028 йилгача амал қилади ва унинг товон пули 85 млн фунтни ташкил этади. Бироқ у қишки трансфер ойнасида қолишга қарор қилган клубга содиқлигини ҳисобга олиб, "Спортинг" уни 55-70 миллион фунт оралиғидаги суммага сотишга тайёр.

Маълум бўлишича, Гёкереш "Арсенал"га ўтишни афзал кўрмоқда, чунки у Чемпионлар Лигасида ўйнашни давом эттирмоқчи. Шу билан бирга, "Манчестер Юнайтед" Европа Лигасида ғалаба қозониб, бу мусобақага чиқиши мумкин, бироқ швециялик футболчи жамоанинг ҳозирги ҳолатига ишончсизлик билан қарамоқда.

Бундан ташқари, Андреа Берта "Арсенал"нинг спорт директори этиб тайинланганидан сўнг Гёкерешга бўлган қизиқиш янада ортди. Лондон клуби Кай Хаверц ва Габриэль Жезуснинг жароҳатланганидан кейин ҳужум чизиғини кучайтириш заруриятини ҳис қилмоқда.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика