"Арсенал" Влахович учун 80 миллион евро тўлашга тайёр, бироқ футболчи буни истамаяпти
05 nov 2021 21:58
News
"Арсенал" Влахович учун 80 миллион евро тўлашга тайёр, бироқ футболчи буни истамаяпти
Лондон клуби аллақачон флоренцияликлар билан форвард трансфери борасида музокара олиб борган.
"Фиорентина" бош директори Жо Бароне ва спорт директори Даниэль Праде "канонирлар"нинг истагини билиш учун Лондонга учиб кетишди.
"Арсенал" "Фиорентина" сўраётган 80 миллион еврони январда тўлашга тайёр. Лондонликлар сумманинг бир қисмини белгиланган шаклда, бир қисмини эса бонуслар кўринишида тўламоқчи.
Клублар келишувга эришишга яқин, бироқ футболчи ва унинг агенти "Арсенал"га ўтишни истамаяпти. Футболчининг агенти янада яхшироқ таклифларни ўрганмоқчи ва ёзгача кутишга тайёр.
Агар шундай бўладиган бўлса, "Фиорентина" қийин аҳволга тушиб қолади, чунки клуб январь ойида Влаховичнинг ўрнига ҳужумчи сотиб олмоқчи эди. Асосий номзод "Сассуоло"дан Доменико Берарди ҳисобланади.
Жорий мавсумда 21 ёшли футболчи А Сериянинг 11 ўйинида 8 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments