Latest news

00:57Энцо Мареска: "95-дақиқада гол ўтказиб юбориш ёқимсиз"  0 00:28АПЛ. Бруну қизил олган, Онана бурчакдан гол ўтказиб юборган учрашувда МЮ "бўрилар"га мағлуб бўлди  17 00:04АПЛ. "Ливерпуль" - "Лестер". Асосий таркиблар маълум!  4 23:52"Барселона"нинг ёздаги илк трансфери ким бўлади?  3 23:10"Фулхэм" сўнгги марта "Челси" майдонида қачон ғалабага эришганди?  3 22:49"Бухоро-W" қизлари Қозоғистон жамоасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказди  4 22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  12 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  29 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  28 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  9 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  32 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33

"Арсенал" ва "Ницца" таклифи, Ўзбекистондаги академия ва Хитойдаги маош - Одил Аҳмедов билан катта интервью News

"Арсенал" ва "Ницца" таклифи, Ўзбекистондаги академия ва Хитойдаги маош - Одил Аҳмедов билан катта интервью

"Шанхай СИПГ" ва Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедов Известия нашрига интервью берди.

- Уч йилдан бери Хитойда тўп тепяпсиз. Бу мамлакатга тўлиқ кўникиб кетдингизми?

- Мени Хитойда яхши кутиб олишганидан бошласам. Ўзимни бу ерда қулай ҳис қилишим учун клуб барчасини муҳайё қилди. Шунга қарамасдан менталитет ва тил ўртасидаги фарқ сезилди. Энди Чин ўлкасига кўника бошлаяпман дейишим мумкин.

- Бу мамлакатда айнан нимага ўрганиш қийин бўлди?

- Ҳозиргаа Хитой ошхонасига кўника олмаяпман. Шу сабабли маҳсулотларни Ўзбекистондан олиб келаман. Уйда ўзбек миллий таомларини ўзимиз тайёрлаймиз.

- Хитойда кўпроқ нимадан ҳайрон бўлдингиз?

- Хитойликларнинг ўзидан. Улар жуда позитив ва доимо ёрдамга тайёрлар. Бу мамлакатда бағри кенг инсонлар яшайди.

- Бунгача узоқ вақт Россияда тўп тепдингиз, мамлакатимизни соғинмаяпсизми?

- Соғиняпман. Олти йил Россия чемпионатида ўйнадим. Бу баҳслар менинг футболчилик фаолиятимдаги энг ёрқин лаҳзалар бўлиб сақланиб қолади. Рус клублари еврокубокларда ўйнашдек орзуимни амалга оширишди. Мухлисларингизни эсламаса бўлмайди, улар доимо ёнимда туриб, мени қўллаб-қувватлашган. Бу хотиралар жуда қадрли.

- "Шанхай СИПГ"да сизга "Зенит"да ишлаган Андре Виллаш-Боаш устозлик қилди. Россияда у кўпинча ҳакамлик ва чемпионат тузилмасига эътироз билдирар эди. Хитойда ҳам шундай бўлдими?

- Ҳа, бўлди, бироқ бу лига бироз қатиққўлроқ. Боаш гаплари учун бир нечта ўйинга дисквалификация қилинди. Умуман олганда мураббий Россияни кўп эсларди.

- Хитойда аввал Россия Премьер-лигасида ўйнаган баъзи футболчилар тўп тепмоқда. Уларнинг Россияга қайтиши ҳақиқатга яқинми?

- Менимча, айни дамда бунинг иложи йўқ.

- Сиз мамлакатимизга қайта оласизми?

- РПЛда бўладиган таклифларни кўриб чиқишга тайёрман. Россия чемпионатига юқори баҳо бераман.

- Хитойга ўтишингиздан аввал Европадан таклиф борлиги ҳақида миш-мишлар пайдо бўлган эди. Хусусан Франциядан. Бу ҳақиқатми?

- Ҳа, рост. "Ницца"га ўтиш варианти бор эди. Аммо "Шанхай СИПГ" берган таклиф мени ва ўша пайтдаги клубим - "Краснодар"ни тўлиқ қониқтирган. Шу сабабли фаолиятимни Хитойда давом эттиришга қарор қилдим.

- "Анжи"да ўйнаган пайтларингиз сизга "Арсенал" қизиққани ҳақида хабарлар пайдо бўлган. Бу маълумот ҳақиқатга тўғри келадими?

- Ҳа, шунақаси ҳам бўлган. "Анжи"га таклиф келиб тушган, аммо ўша пайтда Махачкала жамоаси ўз олдига юксак масадларни қўйган ажойиб лойиҳа эди. Мени Доғистон клубининг муҳим футболчиларидан бири сифатида ҳисоблашган.

- Нега бу трансфер амалга ошмай қолди?

- Францияликлар айтганидек, c'est la vie (бу ҳаёт) (кулади).

- Кўпчиликнинг айтишича, Хитойда футболчиларга жуда катта маош тўланади. "Краснодар"даги маошингиз ҳозиргиси билан фарқ қиладими?

- Рақамларни айта олмайман, бироқ "Краснодар" билан солиштирадиган бўлсак, ҳозирги маошим кўпроқ.

- "Анжи"дан "Краснодар"га ўтганингизда маошингиз қай даражада пасайган?

- Тўғрисини айтсам, солиштирмаганман (кулади).

- Айтишларича, ўйинингиз "Краснодар" эгаси Сергей Галицкийга ёқар экан. Қандай қилиб у сизни Хитойга қўйиб юборди?

- Сергей Николаевични жуда ҳурмат қиламан, биз доимо боғалниб турганмиз, у тез-тез машғулотларга келиб турарди. Унинг Россия футболига жуда катта хисса қўшган. Бу аста-секин фойда бермоқда. Хитойга кўчиб ўтганим ҳақида гапирадиган бўлсам, шундай дейиш мумкин: Футболда ҳамма нарса бўлиши мумкин, хатто турли трансферлар ҳам.

- Сиз ҳам мамлакатингизда академия очибсиз. Галицкий изидан бормоқчимисиз?

- Ҳа, аммо ҳозирча катта гапиришга эрта. Академиям (Odil Junior)да жуда ёш футболчилар шуғулланишмоқда. Европа академиялари, айниқса "Краснодар" билан ҳамкорлик қилишни режалаштирганман. Яқин келажакда ҳамкорлик бўйича махсус программа яратиб, уни Сергей Николаевичга намойиш қилмоқчиман.


- Футбол академиясини яратиш ва уни таъминлаб туриш қанчалик қиммат?

- Айни дамда пул катта аҳамиятга эга эмас. Мен учун академияни сифатли ривожлантириш муҳим. Келажакда бизнинг тарбияланувчилар Ўзбекистон терма жамоаси сафида жаҳон чемпионатида иштирок этишларини жуда ҳам истайман. Агар бу содир бўлса, ўзимни бахтли ҳис қиламан.

- Ўзбекистон ҳукумати ёрдам бердими?

- Академия очиш - шахсий ғоя. Бу фикр "Пахтакор"да ўйнаган пайтларимдаги яқин дўстларим томонидан қўллаб-қувватланди.

- Галицкийни аввалги раҳбар - Сулаймон Керимов ("Анжи" собиқ эгаси) билан солиштира оласизми. Доғистонлик бизнесмен билан мулоқот қилишга тўғри келганми?

- Уни ҳам ҳурмат қиламан. Сулейман Абусаидович ҳам футболчилар билан тўғридан-тўғри мулоқот қилишни яхши кўрарди, биз кўпинча кечки овқатни бирга қилардик.

- "Анжи"даги қайси дамларни кўпроқ қўмсайсиз?

- Ўша юлдузли таркибни ёдга олинг! Ким ўша жамоанинг асосий таркиб футболчиси бўлишдан бош тортарди? Ҳар бир позицияда мамлакатнинг энг кучли спортчилари бўлган. Болалигимда телевизор орқали кузатган футболчилар билан бирга ўйнаш - бу ҳиссиётларни сўз билан тушунтириб бўлмайди.

- "Анжи" легионерлари ҳамда россиялик футболчилар ўртасида келишмовчилик бўлган экан?

- Баъзида шунақаси ҳам бўларди. Игорь Денисовнинг трансферидан сўнг, у ва франциялик Лассана Диарра ўртасида келишмовчилик бўлган. Натижада бу ички атмосферага таъсир кўрсатган. Ҳаммаси нима билан якунланганини барча яхши билади (Денисов 2013 йилнинг ёзида "Анжи"га ўтади ва бир неча ойдан сўнг клуб ривожланиш йўналишини ўзгартириб, барча юлдузларни сотиб юборади).

- "Анжи" ривожланиш йўналишини ўзгартираётганини қандай билгансиз? Ўша пайт жамоада нималар бўлган?

- Ҳаммаси жуда тез содир бўлган, ҳаммага бу ҳақида айтиб, барчани юлдузларни сотиб юборишган. Бу деярли бир кунда амалга ошган.

- Нега сиз бошқа юлдузлар каби жамоани тезда тарк этмадингиз?

- Воқеалар ривожи бошқа томонга бурилганидан сўнг нега клубни тарк этмадим? Бошқача йўл тута олмасдим. "Анжи"га пул учун эмас, Россия чемпионатида ўзимни кўрсатиш учун ўтганман. Клуб менга имконият берди, қандай қилиб жамоани оғир вазиятда ташлаб кетардим?

- Ўша пайтда Европага кўчиб ўтиш учун таклифлар бўлганми?

- Европадан кўп талкифлар олганман, аммо ҳар доим қайсидир деталлар музокаралар ривожланишига йўл бермаган.

- Ҳозир "Анжи"да содир бўлаётган воқеаларга қараш оғриқлими? Клуб жиддий молиявий қийинчиликларни бошдан кечирмоқда - махачкалаликлар мавсумни якунлай олмасликлари мумкин.

- Бунинг ҳаммаси жуда оғриқли. "Анжи" - чет элдаги менинг биринчи клубим. Жамоа жуда қадрли. Клуб чемпионатдаги аввалги жойини қайтариши махачкалалик мухлислар учун жуда муҳим.

Интервьюнинг рус тилидаги талқини.

Rating: +79   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика