Latest news

18:11"Ливерпуль" футболчиси фаолиятини Шотландияда давом эттиради  0 17:49Модрич — "Барса"га қарши ўйиндан кейин интервью берган "Реал"нинг ягона футболчиси  5 17:20"Пахтакор" Туркия йиғинида Чехия, Япония ва Қозоғистон жамоалари билан ўйнайди  2 16:55"Бунёдкор" назорат учрашувида "Динамо"ни мағлубиятга учратди  5 16:40Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Филиппин билан жанговар дуранг қайд этди  4 16:18"Нефтчи" ижрочи директори: "Мақсадимиз - чемпионлик ва кубокни қўлга киритиш!"  6 16:16Ортиқхўжаев келган, Морейра янгитдан тузаётган, легионерларни олишни бошлаган "Пахтакор"нинг Туркиядаги ўн куни   0 15:49"Челси" "Депортиво" вингерини сотиб олмоқчи  1 15:20"Борнмут" "Ливерпуль" вингерига эътибор қаратди  0 14:58Янги мавсумда ҳар қандай клуб ўз мухлислари кўз ўнгидаги уй учрашувида асосий либосда майдонга тушиши талаб этилади — ЎзПФЛ  8 14:36"Сўғдиёна" Ўзбекистон U-20 терма жамоаси аъзоси трансферини эълон қилди  3 14:05Райан Гиггз мураббийликка қайтишга тайёр  0 13:39Кейн "Олтин тўп" ҳақида: "Албатта, бу ҳақда ўйлайман!"  0 13:16"Насаф" яна бир етакчиси билан шартномани узайтирди!  5 13:03Ўзбекистон U-20 бош мураббийи Фарҳод Нишонов: "Биздан янги "Ҳусанов"ларни қидиришмоқда"  2

"Арсенал" мухлисаси Севара Назархондан "CА" учун эксклюзив News

"Арсенал" мухлисаси Севара Назархондан "CА" учун эксклюзив

Бундан бир неча йил аввал "Бунёдкор" уй учрашувларини "Жар" стадионида ўтказарди.

Шунда танишларимидан бири нима учун стадионга ташриф буюришини айтиб, Севара Назархоннинг "Ватаним" қўшиғини ҳиргойи қилар эди.

"Сен  шохлари осмонларга
Тегиб турган чинорим ўзингсан,
Ота десам,
Қизим деб,
Бош эгиб турган ўзинг,
Улуғимсан, ВАТАНИМ ..."

Айнан шу қўшиқни тинглаш учун стадионга келар экан. Ўйин аввалида ва танаффус пайтида янграйдиган Севара Назархоннинг ана шу қўшиғи кўпчиликка манзур бўларди.

Бежизга Севара Назархон ҳақида эсламадим. Куни кеча "Арсенал" ва "Челси" жамоалари ўртасида бўлиб ўтган ўйиннинг натижаси қолиб, футбол ва шоу-бизнес оламида санъаткоримизнинг "Эмирейтс" стадионида "Арсенал" футболкасида тушган сурати оммага тарқалди. Фурсатдан фойдаланиб, Абдураҳмон Фозилов ёрдамида "Арсенал"нинг ўзбекистонлик мухлисасидан интервью олдик.



"2000 йилдан буён футболга қизиқишим катта. Доимий кузатиб бормайман-ку, лекин имкон бўлди дегунча "Арсенал" иштирокидаги ўйинларни томоша қилишга ҳаракат қиламан. Бу жамоани бежизга танламаганман. Ҳар доим Лондонга келганимда мен шаҳарнинг шимолий ҳудудига жойлашаман. Бу ҳудуд эса "тўпчилар"ники. Шунинг учун ҳам бу клуб менинг "уй жамоамга" айланган. Менимча энди мен, на "Барселона", на "Интер"га мухлислик қила оламан", - дейди Севара Назархон.

Афсуски, Арсен Венгер шогирдлари шу куни мағлубиятга учрадилар. Бу мағлубият Севара Назархонга қандай таъсир қилди?

- Бундан ёмон кунлар ҳам бўлган. Шундай мавсумлар бўлди-ки, клуб премьер-лиганиниг ўртамиёналари қаторига тушиб кетди. Алам ва аччиқланиш бўлади. Лекин бунинг бир ўйин эканини унутмаслигимиз керак. Футболда бир жамоа доим ҳам ғалаба қозонавермайди. Премьер-лига эса шуниси билан ҳам қизиқ. Турнир жадвалидаги сўнгги жамоа ҳам бу ерда пешқадамни мағлуб этиши мумкин.

Нодирхўжа Юлдашев.


Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика