Latest news

08:20Юрген Клопп Германия терма жамоаси ва мураббийининг ишига баҳо берди  0 07:55Ўртоқлик учрашуви. Ўзбекистон терма жамоаси бугун Уругвай билан ўйнайди  3 07:35Назорат учрашуви. "Бунёдкор" ва ОКМК баҳсида ғолиб аниқланмади  0 02:23Ўзбекистон U-18 Озарбайжон U-18ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:18ЖЧ. Нидерландия, Кипр, Хорватия йирик натижага эришди ва бошқа натижалар  0 02:10Ашурматов: "Уругвайда қандай таркиб бўлишини бизга қизиғи йўқ"  2 01:57Шомуродов: "Биринчи навбатда натижа учун ҳаракат қиламиз"  3 00:16Ўзбекистон U20 Қозоғистон U20ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 22:55Кафу: "Бразилия ЖЧ-2026ни ютиши мумкин"  3 22:31Пепе Хаби Алонсо ҳақида: "Бу клубнинг талаблари жуда катта"  0 22:13Зидан: "Мен қайтаман"  2 21:47Рустамбек Фомин: "Бу термада ўзгаришлар кўп бўлди. Шу сабабдан бўлса керак, пастроқ темп кузатилди"  1 21:11Азизбек Тўлқинбеков: "Жаҳон чемпионатигача ишлашимиз керак бўлган жиҳатларимиз кўп"   0 20:54Қувончбек Абраев: "Озарбайжон билан илк баҳсдан тўғри хулоса чиқариб бугун гол урдик"   0 20:38Жамолиддин Раҳматуллаев: "Бугун асосий мақсад натижа эмасди"  1

"Арсенал" - "Мидлсбро". Арсен Венгер иштирокидаги матбуот-анжумани News

"Арсенал" - "Мидлсбро". Арсен Венгер иштирокидаги матбуот-анжумани

Бугун "Арсенал" ҳамда "Борнмут" ўртасидаги баҳсдан олдин "тўпчилар" устози Арсен Венгер иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

Венгер ҳар доимгидек матбуот-анжуманига кечикиб келди ва гапни жароҳатланганлардан бошлади.

"Ҳаммага салом. Матбуот-анжуманини жароҳатланганлар билан бошласам. Санти Касорла оёғига зарба қабул қилиб олган ва у ҳақида бир нарса дейишим қийин. Гранит Жака майдонга тушмайди. У ўтган учрашувда қизил карточка олиб, майдондан четлатилган.


Жиру сешанба кундан машғулотларга қайтиши мумкин. Аарон Рэмси ҳам бир ҳафтани ўтказиб юборади, аммо унинг даволаниши яхши давом этмоқда. У "Сандерленд"га қарши баҳсда майдонга қайтса керак.

Алексис Сансес ва Месут Озил шартномасига тўхталадиган бўлсак, биз музокара ўтказяпмиз ва ўзимиз ҳам уларни жамоада олиб қолишни истаймиз. Озил ҳозир 28 ёшда ва энди фаолиятининг гуллаган даврида. У клуб келажагига хисса қўшишини истаймиз. Озил тўғри йўлда эканлигига ишонаман.


Премьер-лига жунглига ўхшайди ва бу ерда ҳамма сизни еб қўйиш ниятида яхшайди. Сиз доимо эътиборли бўлишингиз керак.

Яна жароҳатлар ҳақида тўхталмоқчиман. Биз сўнгги икки-уч йил ичида мушак жароҳатлари сонини камайтирдик ва бу ўсиш давом этади деб ўйлайман.

Озил ва Санчес? Мен ёздаги ўйинларни ҳисобга олиб бу икки футболчига қўшимча таътил бердим ва қарорим тўғри бўлди деб ҳисоблайман.

Дэнни Уэлбек жароҳати ҳақида гапирадиган бўлсам, унинг даволаниши яхши давом этмоқда, аммо у январда сафга қайтади" - дея сўзларига якун ясади Венгер.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика