Latest news

22:20Ўйнайди ё ўйнамайди? Мбаппенинг Испания Суперкубоги финалида иштирок этиши истисно қилинмаяпти  0 21:55Равшан Ҳайдаров: "Уч очко қўлга киритилди. Болаларча қилинган хатолар Эронга қарши ўйинга такрорланмайди деб умид қиламан"  6 21:25Микель Артета "Ливерпул"га қарши ўйин ҳақида: "Орамиздаги фарқ унча катта эмас, "Арсенал"нинг исботлайдиган нарсалари бор"  1 21:15"Реал" билан ўйиндан аввал Гризман машғулотга чиқмади!  1 20:55Флетчер МЮни бошқариш таклифи берилгани ҳақида: "Хаёлимга келган биринчи нарса Фергюсон билан гаплашиш эди"  5 20:55Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мусобақани ғалаба билан бошланди. Стартда Ливанни енгдик  94 20:25Opta "Арсенал"нинг АПЛ чемпионлигини қўлга киритиш эҳтимоллигини ҳисоблаб чиқди  2 19:52ФОТОГАЛЕРЕЯ. "Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  3 19:44"Локомотив" икки иқтидор билан шартномани узайтирди: Улар 2029 йилгача "темирйўлчи" бўлиб қолишади  1 18:59Осиё Кубоги U-23. Ўзбекистон жой олган гуруҳда Жанубий Корея ва Эрон муроса кўчасини танлади  6 18:49"Пахтакор" янги мавсумга тайёргарликни бошлади  4 18:30Испания Кубоги 1/8 финалига қуръа ташланди  1 17:44"Хоразм" сербиялик дарвозабон билан шартнома имзолади  2 17:06"Пахтакор"нинг ироқлик легионерлари визасини янгилай олмаяпти  9 16:45Тони Пулис: "Агар имконият берилса, Флетчер МЮ учун энг яхши мураббий бўлиши мумкин"  3

"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Венгер иштирокидаги матбуот-анжумани News

"Арсенал" - "Манчестер Юнайтед". Венгер иштирокидаги матбуот-анжумани

Бугун "Арсенал" ҳамда "Манчестер Юнайтед" ўртасида Англия Премьер-лигасининг 15-тур учрашуви бўлиб ўтади.

Баҳсдан бир кун олдин "тўпчилар" устози Арсен Венгер иштирокида матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

МЮнинг Моуриньо қўл остидаги ўйин услуби ҳақида...

- Мен ҳар доим ҳам уларнинг ўйинини кўрмайман ва МЮнинг услуби ҳақида гапира олмайман. Мен фақат ўз ўйинимиз ва тайёгарлигимизга эътибор қаратишими мумкин. Улар ажойиб ўйин кўрсатаётган хавфли рақиб ва бундай жамоани мағлуб этиш учун, ўзимизнинг энг яхши ўйинимизни кўрсатишимиз лозим.


Озилнинг МЮга ўтиши ҳақида миш-мишлар...

- Бу фақатгина миш-миш, ҳеч нарса қила олмаймиз. У ўзини майдонда кўрсатиши керак. Бор кучини бераётган Озилни кўриб, унга шубҳа қилиб бўлмайди..


Алексис ва Озилнинг январда кетиши ҳақида...

 - Келинг шанбани кутамиз ва январгача сабр қиламиз. Аммо сўнгги матбуот-анжуманида айтганимдек, ҳеч нарса ўзгаргани йўқ.


Озилнинг ажойиб формаси сабаблари ҳақида...

- Ҳеч ким унинг маҳоратига шубҳа билан қарамайди, аммо ҳозир у ўз ўйинида яхшигина ўсишга эришди, бу "Тоттенхэм" ва "Бёрнли"га қарши учрашувларда сезилди. У тўпни олишда иштирок этиши ва кураша олишини кўрсатди. Месут Озил жамоадошларидан қўллаб-қувватлашни ҳис қилса, у курашувчан қобилиятларини намойиш этади.


Бу ўзгаришлар сабаби ҳақида...

- Бизнинг ишимиз футболчиларни курашга тайёрлаш. Месут доимо майдонда кўп ҳаракат қилган, аммо ҳозир у керак ва керак эмас нарсаларни ажратадиган анча тажрибали футболчига айланган.


Озилга танқид таъсир қилдими?

- Билмайман, унинг ўзидан сўранг. Ҳар бир футболчи ўз маҳорати туфайли машҳур бўлишни истайди ва футболда танқидлар жуда жиддий бўлиши мумкин. Аммо мухлисларимизнинг кўпчилиги уни яхши кўришади.


Ўйиндан олдин Озилган танқид керакми?

"Бу гапга қўшила олмайман. У доимо тўпга боради ва ҳеч қачон ундан қочишга ёки беркинишга уринмайди. Албатта, агар рақиб устунлик қилаётган бўлса, тўп билан ишлаш учун имконият кам бўлади, аммо тўп бизда бўлганида, Озил уни мамнуният билан қабул қилади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика