Latest news

23:27"Тоттенхэм" 60 млн фунтлик ўйинчисини Саудия Арабистонига қўйиб юборишга тайёр  0 22:47Расман: Санжар Қувватов "Нефтчи"ни тарк этди  4 22:39Ўртоқлик учрашуви. "Пахтакор" Чераннинг голи эвазига "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  6 22:30Назорат учрашуви. "Бунёдкор" "Арал"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 21:58МЮ товон пули 60 млн евро бўлган испаниялик хавбекка қизиқмоқда  1 21:32"Ман Юнайтед" Маунтни сотишни режалаштирмаяпти. Хавбек янги мавсумда ўзини кўрсатмоқчи  1 21:06"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон Қирғиз Республикасини мағлуб этди, Нишоновдан хет-трик!  3 21:01Фюллькруг Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин  1 20:27Назорат учрашуви. "Андижон" ва "Қизилқум" ўртасидаги ўйинда 4та гол урилди  7 19:59"Фенербахче" "Севилья" билан Юссеф Эн-Несири трансфери бўйича келишувга эришди, аммо...  1 19:33РПЛ. "Локомотив" голларга бой учрашувда "Акрон"ни мағлубиятга учратди  5 19:12"Mirabror Usmanov Cup-2024". Ўзбекистон - Қирғиз Республикаси: Таркибимиз маълум  2 18:53Эшитдик-да! Рубин Хебай Ўзбекистон чемпионатига қайтмоқда  24 18:34Расман: Азизбек Амонов — "Нефтчи" аъзоси   9 18:00Футзал бўйича BMB CUP мусобақасида энг кучлилар тақдирланди   1

АПЛ. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни пешқадамликдан маҳрум қилди ҳамда 1-ўринга кўтарилиб олди News

АПЛ. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни пешқадамликдан маҳрум қилди ҳамда 1-ўринга кўтарилиб олди

"Арсенал" ҳамда "Манчестер Сити" ўртасидаги АПЛнинг қолдирилган 12-тур баҳси якунланди.

"Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:3

Гол: 0:1 – 24 де Брюйне, 1:1 – 42, пенальти Сака, 1:2 – 72 Грилиш, 1:3 – 82 Холанд.

Арсенал – Рэмсдейл, Томиясу (Уайт, 83), Габриэл, Салиба, Зинченко, Джака (Фабиу Виейра, 83), Жоржиньо, Эдегор, Сака, Нкетиа, Мартинелли (Троссард, 76).

Манчестер Сити – Эдерсон, Уокер, Аке, Рубен Диаш, Гюндоган, де Брюйне (Филлипс, 87), Грилиш (Фоден, 77), Бернарду Силва, Родри, Марез (Аканджи, 61), Холанд.

Огоҳлантиришлар: Уокер (34), Эдерсон (36), Бернарду Силва (45), Томиясу (48), Грилиш (62), Нкетиа (64).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди! "Манчестер Сити" "Арсенал"ни пешқадамликдан маҳрум қилди ҳамда 1-ўринга кўтарилиб олди. Аммо "Арсенал"да битта захира ўйини мавжуд. Агар ўша баҳсда лондонликлар дуранг ўйнаган тақдирда ҳам пешқадамликни қайтариб олади. 

90+3. Троссарднинг зарбасига "Сити" дарвозаси калталик қилди.

90. Иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берилди.

87. Рақибнинг кучли зарбасини бели билан қайтарган Диашнинг ўйиндан сўнг массаж муолажасига муҳтож бўлиш эҳтимоли юқори.

82. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Холанд де Брюйненинг узатмасини узун оёқлари билан дарвозанинг олис бурчагига жойлаб қўйди.


79. Троссард рақиб жарима майдонида йиқилди, ҳакам эса бу вазиятни парвойига ҳам келтирмади.

77. Грилиш енгил жароҳат олди, унинг ўрнига Фодин учрашувни якунлаб қўяди.

75. Мартинелли ўрнига Троссард майдонга туширилди.

72. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Грилиш чап қанотдан очилиб борди ва шеригининг узатмасини тўхтатмасдан рақиб дарвозасига жойлаб қўйди! Тўп йўл-йўлакай биринчи голга сабабчи бўлган Томиясуга тегиб, дарвоза томон йўл олди.


68. Жоржиньо оёқлари билан дарвозабонлик вазифасини бажарди ҳамда "Сити" футболчисининг хавфли зарбасни қайтарди.

67. Томиясунинг чиройли узатмасини якунлаб қўйиш учун Нкетиага Ибрагимовичнинг оёғи етишмади.

63. Ҳакам бугун ўзига мурожаат қилган исталган футболчини огоҳлантириб чиқмоқда. Баҳс оҳиригача сариқ карточкалар коллециясига гувоҳ бўламиз шекилли. Бу галги сийлов соҳиби Грилиш бўлди.

61. Аканжи Маҳрез ўрнига майдонга туширилди.

57. Пенальти! Габриэль ўзидан қочиб кетаётган Холандни тўхтатиб қолди. Натижада ҳакам 11 метрли нуқтага ишора қилди. Бироқ норвегиялик форвард офсайдда бўлиб чиқди.

56. Жоржиньонинг ақлли узатмасига Нкетианинг оёқларидан илгарироқ Эдерсоннинг қўллари етиб келди.

51. Артета ва Де Брюйне тўп талашиб қолди. Бельгиялик футболчи ҳали сен билан гаплашамиз деган ишорани кўрсатди.

48. Томиясу бугун "Арсенал" зарарига ишлайдиган деярли барча фазилатларга эга бўлмоқда. Ҳозирги вазиятда ҳам йўқ жойдан огоҳлантирилди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

Биринчи бўлим якунланди.

45+6. ЗАРБА! Жарима зарбасидан сўнг Томиясу қайтарган тўп Родригога келиб тушди, унинг бош билан йўллаган зарбаси эса дарвоза тўсинига тегди. Айтаяпману, Томиясу яхшиям ўзбекистонлик эмас.

45+2. Бугун Сака йиқилиш учун майдонга тушган кўринади. Бу гал Силва ҳакам томонидан қуёш рангидаги "визитка"га эга бўлди.

45. Биринчи бўлимга оз эмас, кўп — 6 дақиқа қўшиб берилди.

45. "Арсенал" вакилларидан сейвлар! Холанднинг зарбасини ҳимоячи, Гюндоганникини эса дарвозабон қайтарди.

41. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Сака иккита 1 рақами иштирок этадиган рақамдан иборат масофадан адашмади. Эдерсон эса йўналишни топишда адашди.


39. "Сити" дарвозасига пенальти белгиланди. Нкитага нисбатан Эдерсон қўполлик ишлатган деб топди.

36. Эдерсон Уокерга тақдим этилган "туҳфа"ни ўзига сўраб олди. Ҳакам эса тўпни ўйинга киритиш ўрнига хаёл суриб ўтирган посбонни беилтифот қолдирмади.

34. Тиббий ёрдам кўрсатилган Уокер ҳакамдан берухсат майдонга тушиб кетгани учун огоҳлантирилди.

33. Гвардиола тўхталишдан фойдаланиб, уч шогирдини ёнига чақирди ҳамда ярим дақиқа давомида тезайтиш айтиб берди.

29. Сака қулай вазиятда ўз вақтида зарба бермагани учун танаффусда Артетадан сўроқсиз уйга кеч қайтган боланинг отасидан эшитадиган гапларини эшитса, ажабмас.

28. Томиясу яқин масофадан аниқ зарба йўллай олмади. Қитъадошимиз агарда ватандош бўлганида, келгуси ҳафтада чиқиши кутилаётган қизиқчиларимизга ёрдам қилган бўларди.

24. ГООООООООООООООООЛЛЛЛЛЛЛ!!! Де Брюйне Томиясунинг "совға"сини илтифот билан қабул қилди ҳамда ҳатто Рэмсдейлнинг қўли калталик қиладиган баландликда тўпни йўналтириб, ҳисобни очди.


22. Нкита беш метрча масофадан беш баҳога лойиқ зарба амалга ошира олмади.

21. Акенинг зарба кучини тўп билан бирга Саканинг лат еган оёғида тенг тақсимлади.

17. Ҳозирги лавҳада Рэмсдейлнинг оқ пайпоқларини томоша қилдик, яъни инглиз посбони оёғидан жароҳат олди.

13. Сал қолмаса, Нкита тўп ўрнига Акенинг бошини дарвоза томон йўлларди.

12. Рубен Диаш оёғи билан яхши зарба бера олмаса ҳам, яхши зарбага оёғини яхши қалқон қила олишини кўрсатиб қўйди.

9. Силва Сакага нисбатан тиббиёт ходимларини ёдга оладиган ҳаракат амалга оширди.

5. "Сити" ҳимоячилари каллани ишлатиш керак деган нақлга амал қилишди, Эдегор томонидан узатилган тўп бош билан қайтарилди.

4. Нкитага нисбатан "Сити" ҳимоячиси томонидан дзюдогина обрўлироқ ҳисобланадиган усул қўлланилди.

Кайл Уокердан бўлажак футболчилар учун мастер-класс

2. "Тўпчилар" илк ҳужумида рақиб дарвозасини замбаракка олишга уриниб кўрди, аммо Жаканинг отган ўқи Барон Мюнхгаузен учган тўп сингари кўкларга парвоз қилди.

1. Учрашув бошланди. 


Қизил-оқ рангли "Арсегал" 4-3-3, мовий-оқ рангли либосдаги "Сити" эса 3-2-4-1 схемасида ҳаракат қилади.


Жамоалар майдонга чиқиб келишди. Улар ўйинни бошлашга шай ҳолатда, фақат сизнинг экран қаршисига ўрнашиб олишингизни кутишмоқда. 


Ассалому алайкум, мана шу ўйин учун Чемпионлар лигасидаги баҳсни ҳам қурбонлик қилаётган шинаванда футбол ишқибозлари! Бугун даҳшатли ўйин гувоҳига айланамиз. Айни дамда 22-турдан сўнг бир ўйин кам ўтказган "Арсенал" чемпионатда етакчилик қилмоқда. Улардан 3 очко кам жамғарган "Сити" гарчанд бир ўйин кўп ўтказган бўлса-да, ўзаро очколарни тенглаштириб олиши мумкин. 

Учрашув 00:30 да бошланади.

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика