"Арсенал" Артетани сақлаб қолмоқчи
15 mar 2022 18:47
News
"Арсенал" Артетани сақлаб қолмоқчи
Лондоннинг "Арсенал" клуби жамоа бош мураббийи Микель Артетага ПСЖнинг қизиқиши фонида у билан шартномани узайтирмоқчи.
Испаниялик мутахассиснинг "канонирлар" билан тузган амалдаги шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.
Олдинроқ хабар берилганидек, Артета ПСЖдан жорий йилнинг ёзида тарк этиши кутилаётган Маурисио Почеттинонинг ўрнига асосий даъвогарлар рўйхатига киради.
Испан 2019 йилдан бери "Арсенал"ни бошқаради. Мутахассис олдинроқ Хосеп Гвардиолага "Манчестер Сити"да ёрдам берган эди.
Артута "Арсенал" билан 2020 йилда Англия Кубоги ва Суперкубогини қўлга киритди.
Link :
Source : Football.London
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Comments