Latest news

15:12Иброҳимҳалил ОТЖ лагерини тарк этди, унинг ўрнига бошқа ўйинчини қўшиш мумкинми? Кападзе жавоб берди  1 14:59"Манчестер Юнайтед" Уан-Биссакани Дюмфрисга алмаштирмоқчи  3 14:37Париж-2024. Ўзбекистон Мисрга қарши қандай либосда майдонга тушиши маълум  4 14:15АПЛ клублари "Лион" ҳимоячисига даъвогар  1 13:50Симонс "Лейпциг" ва "Бавария"дан бирини танлади  1 13:23"Арсенал" Евро-2024'да ёрқин ўйин кўрсатган ярим ҳимоячининг трансфери борасида музокаралар ўтказмоқда  1 12:57"Ньюкасл" ҳимоячиси Саудия Арабистони чемпионатига ўтиши мумкин  1 12:29Расман: "Комо" ироқлик иқтидор билан шартнома имзолади  1 12:04"Андижон" янги аъзоси Абинур Нуримбет: "Келажакда Қозоғистон миллий терма жамоаси либосида майдонга тушишни истайман"  2 11:39ПСЖ Франция терма жамоаси дарвозабонига қизиқмоқда  2 11:16Хаби Алонсо Арда Гюлерни "Байер"да кўрмоқчи  2 10:50Лапорта: «Барселона» катта трансферларни амалга оширишга тайёр»  3 10:16«Акрон» Шерзод Эсановни қанчага сотиб олгани маълум  8 09:50Жоау Феликс фаолиятини АПЛда давом эттиради  5 09:47Мўъжиза рўй бермади, аммо ҳали барчаси олдинда. Ўзбекистон – Испания ўйинидан хулосалар  18

Арсен Венгер ўзининг 700-ўйинида "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди News

Арсен Венгер ўзининг 700-ўйинида "Тоттенхэм"га мағлуб бўлди

"Тоттенхэм" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербиси тафсилотларини айнан мана шу саҳифа орқали танишиб боришингиз мумкин.

"Тоттенхэм" - "Арсенал" 2:1

Голлар: Ўзил 11, Кейн 56, 85.

Огоҳлантириш: Кейн 35, Монреал 42, Уэлбек 45, Косиельни 53, Мэйсон 78, Бенталеб 90+, Рэмси 90+.

"Тоттенхэм" –Льорис, Дайер, Роуз, Уокер, Вертонген, Дембеле (Шодли 75), Мэйсон, Эриксен, Бенталеб, Ламела, Кейн.
"Арсенал" –Оспина, Косьельни, Бельерин, Мертесакер, Монреаль, Касорла (Росицки 67), Коклен (Акпом), Озил, Рэмзи, Жиру, Уэлбек (Уолкотт 76).


УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ


90+3. Бенталебни Рэмси тўхтатиб қолди. Сариқ карточка.


90+2. Бурчак тўпи. "Арсенал"да стандарт. Хатто Кейн ҳам ҳимояга етиб келди.


90+1. Бенталеб сариқ карточка олди.


90. Учрашув асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.


89. Турнир жадвалига тезлик билан эътибор қаратамиз. Агар бу учрашувда "Тоттенхэм" ғалаба қозонса, 43 очко билан 42 очкога эга "Арсенал" ва "Саутгемптон"ни ортда қолдириб, вақтинча 4-ўринга кўтарилиб олади.


88. Ўзгариш. Коклен ўрнига - Акпом ("Арсенал").


87. Учрашув қаҳрамони КЕЙН бўлиши аниқ!


Рақибни иккинчи қаватда мағлуб қилган Кейн чап қанотдан жамоадоши етказиб берган тўпни дарвозага йўллади ва мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олди.

85. ГООООООООООЛЛЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!!! КЕЙНННННННННННН!!!!!!!!!!!!!!!


83. ҒИРТ инглизча футбол бошланди. Қўполликлар, курашлар, туртилишлар. Ҳакам эса юзида кулгу билан ўйнаш кераклигини кўрсатиб турибди.


81. "Тўпчилар" комбинацион ҳужум ташкил қилишга уриняпти, аммо футболчиларнинг чарчаб қолгани билиниб турибди.


79. "Арсенал"нинг омадсиз жарима зарбаси, рақибнинг қарши ҳужумига айланди, Эриксен рақиб жарима майдончасига етказиб берган тўпга Кейн зарба берди, ноаниқ.


78. Сариқ карточка. Энли Мэйсон ўз жарима майдончаси яқинида Рэмсини йиқитди. Хавфли стандарт.


76. Ўзгариш. Уэлбек ўрнига - Уолкотт.


76. FIFA15 футбол симуляторининг энг тез футболчиси тез орада майдонда пайдо бўлади. У кимлигини биласизми???


75. Ўзгариш. Дембеле ўрнига - Шодли.


74. Чап қанотдан етказиб берилган тўпни, Жиру дарвозага тўғирлашга уринди, аммо ҳаракат муваффақиятсиз чиқди.


72. Тўп дарвоза тўсини устидан ўтиб кетди.


Тўп қаршисида Эриксен.

71. "Арсенал" жарима майдончаси ёнгинасида қўполлик ва мезбонлар ҳисобда олдинга чиқиб олиши учун ажойиб имконият.


69. Ламела жамоадоши етказиб берган тўпни Кейн зарба бериш учун кўкраги билан тўғирлаб беради. Аммо Ламела ва унинг кўкраги ўйиндан ташқари ҳолатда эди.


67. Ўзгариш. Касорла ўрнига - Росицки.


Носир Шодли майдон четида чигал ёзди машқларини бажаряпти.

65. "Тоттенхэм" яна гол урадиган кўринади.


63. СУПППЕР СЕЙВ!!! Бенталебнинг зарбасини Оспина қайтарди, аммо қайтган тўпга КЕЙН биринчи бўлиб етиб келди ва зарба берди. ОСПИНА қаҳрамонларча голни йўққа чиқарди! ҚОЙИЛ!!!!


62. "Тоттенхэм" бурчак тўпини амалга оширди, ҳимоячилардан қайтган тўпни мезбон футболчиси рақиб дарвозасига аниқ йўллади, аммо тўп тўппа-тўғри Оспинанинг қўлига келиб тушди.


62. "Шпорлар" мухлислари куйламоқда.


60. ЗАРБААА!!! Уэлбек чап қанотдан рақиб дарвозасига зарба берди, Льорис бу зарбани бир амаллаб қайтарди.


58. Тоттенхэм қўрқинчли ҳужумларни давом эттиряпти.


Бурчак тўпини "шпорлар" футболчиси дарвозага тўғирлади, Оспина тўпни қатариб қолди, қайтган тўп йўналишида эса Кейн турган эди.

56. КЕЙЙЙННННН!!!! ГОООООЛЛЛЛЛ!!!!


55. Мэйсоннинг яна бир зарбаси ҳимоячига тегиб, дарвозабон кутмаган томонга йўл олди. Бурчак тўпи. 


53. Хавфли имкониятдан ҳеч бир фойда чиқмади.


52. Сариқ карточка. "Арсенал" томонидаги ўнг бурчак ёнида Косиельни Дембелега қўполлик ишлатди. Хавфли стандарт.


51. Майдоннинг хар бир сантиметри учун кураш бўляпти.


49. Икки томон ҳам ҳужум ва ҳимояда бутун жамоа бўлиб ҳаракат қиляпти.


48. Касорла Льорис дарвозасига йўллаган зарбаси фақат бурчак тўпи билан якунланди.


46. "Тоттенхэм" қанотлардан ҳужум уюштиришга ҳаракат қиляпти, аммо рақиб иккинчи қаватда яхши ўйнамоқда.


45. 24-тур очилиш учрашувининг иккинчи бўлими бошланди.

Иккинч бўлим учун ҳамма нарса тайёр.

Биринчи бўлим статистикаси.


Биринчи бўлим тугади.

45+1. Сариқ карточка. Уэлбек ҳам рақибга стандарт тақдим этди. Деннига сариқ карточка. Жарима зарбаси фойдасиз якунланди.


45. Биринчи бўлимга 2+ дақиқа қўшиб берилди.


43. Уэлбек рақибларга имкон бермай, тўпни майдонда чиқариб юборди.


42. Сариқ карточка. Монреал ўз жарима майдончаси яқинида рақиб футболчисини йиқитди. Мезбонларда гол уриш учун қулай имконият.


40. Кейн зарба берди, аммо унгача хуштак чалинган эди, ўйиндан ташқари ҳолат.


37. "Шпорлар" қўполлик қилишда давом этяпти. Бенталеб Ремсини яқитди.


35. Сариқ карточка. Кейн ҳужумга ўтиб кетаётган Жируни майдон марказида тўхтатиб қолди.


32. Ҳозирча "Арсенал" тартибли ҳимояланмоқда.


31. Эриксен худди Роналду каби чап қанотдан рақиб жарима майдончасига яқинлашди ва тўпни ўнг оёғига тўғирлаб зарба берди. ЖУДА ва ЖУДА ноаниқ.


30. "Тотенхэм" яна бурчак тўпидан унумли фойдалана олмади.


27. Комбинацио ҳужум Мэйсоннинг зарбаси билан якунланди, Оспинадан сейв.


25. "Тоттенхэм"да навбатдаги бурчак тўпи. Бурчак зарбаси ҳеч қандай натижасиз якунланди.


24. Мезбонлар ўткир ҳужумлар ташкил қиляпти, аммо уни якунловчи футболчи топилмаяпти.


21. Роуз чап қанотдан рақиб жарима майдончаси ичига тўпни ташлаб берди, аммо уни дарвозага йўллайдиган футболчи топилмади.


20. Бенталеб жарима майдончаси ичига кирмай Оспина дарвозасини нишонга олишга уриниб кўрди, аммо ноаниқ зарба.



        Бугун кимнинг қўли баланд келади?

15. "Арсенал" ҳозирча ўз ўйинини кўрсатяпти.


Ўзил кетма-кет 2 ўйинда ўзининг  2-голини урди.


Уэлбек ўнг қанотда ҳимоячилардан қочиб кетди ва тўпни рақиб жарима майдончасида турган Жируга оширди. Ҳужумчининг зарбаси ноаниқ бўлди, аммо ўша ноаниқ берилган зарба йўлида Ўзил турган эди ва Месут тўпни дарвозага тўғирлаб қўйди. "Тўпчилар"дан ажойиб старт!!!

10. ГОЛЛЛЛЛЛЛЛ!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!!! ЎЗИЛЛЛ!!!!!!


6. Иккала жамоа ҳам ўзларининг анъанавий либосларида учрашувда қатнашишяпти.


5. "Тоттенхэм"нинг биринчи зарбасини қайтаришда рақиб дарвозабони Оспина жароҳат олган кўринади.


4. Кейннинг зарбаси бурчак тўпига айланди.


3. Англия чемпионатининг турнир жадвалига эътибор қаратадиган бўлсак, "Арсенал" 5, "Тоттенхэм" эса 6-ўринни эгаллаб турибди. 


2. "Арсенал" аста-секинлик билан тўпга эгалик қилиш фоизини кўтаряпти.


1. Стадиондаги атмосфера жуда ажойиб. Мухлислар ўз жамоасининг қўшиғини куйлашмоқда.


0. Учрашув бошланди.


- Иккала жамоа ҳам майдонда ва бир неча сониядан сўнг ўйин бошланади.

- Бугун Премьер-лиганинг 24-турини  Шимолий Лондон дербиси, "Тоттенхэм" - "Арсенал" учрашуви очиб беради.


- Ассалому алайкум ҳурматли инглиз футболи мухлислари!


Учрашув соат 17:45 да бошланади!

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика