Latest news

21:09"Гёзтепе" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  0 21:02Максим Шацких: "Футболчилар чарчаб қолгани сезилиб турди"  1 20:59Асрор Алиқулов: "Кўп вазиятлар яратдик, лекин гол уришга келганда муаммога йўлиқдик"  0 20:55Кенжабоевнинг СУПEР голи "Қизилқум"га муҳим ғалабани тақдим этди  4 20:30Раде Петрович: "Ўйинни 60 дақиқа назорат қилиб ғалаба қозондик"  1 19:20"Брентфорд" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  6 19:05Чемпионлик учун кураш авжида. "Нефтчи" ва "Насаф"нинг Суперлигадаги тақвими қандай?  34 18:58"Нефтчи" "водий дербиси"да "Андижон"ни мағлуб этди ва "Насаф" билан орадаги фарқни 2 тагача қисқартирди  62 18:53Суперлига. "Сўғдиёна" меҳмонда "Шўртан"ни кичик ҳисобда мағлуб этди  7 18:31Артём Петросян: "Локомотив" футболчилари Суперлига даражасида. Улар бежиз лига пешқадами эмаслигини кўрсатишди"  1 18:05"Севилья" — "Барселона". Таркиблар маълум  77 18:01ОПЛ. "Сабаҳ" меҳмонда "Карван"дан устун келди, Раҳмоналиев 89 дақиқа ўйнади  1 18:00Про лига. "Арал" "Жайхун"ни, "Локомотив" "Олимпик"ни мағлуб этди  2 16:33Суперлига. "Насаф"нинг қоқилиши интригани қайтарадими? "Нефтчи" учун ажойиб имконият  6 14:50"Чақирувдан хурсандман, боримизни бериб ҳаракат қиламиз" - Анваржон Ҳожимирзаев "Сурхон" устидан ғалаба ва миллий жамоага таклиф этилгани ҳақида  8

Аргентиналик ҳужумчи, Ўзбекистон паспортини олган бразил, Куперга ёрдам берган мураббий. БАА терма жамоасида кимлар бор? News

Аргентиналик ҳужумчи, Ўзбекистон паспортини олган бразил, Куперга ёрдам берган мураббий. БАА терма жамоасида кимлар бор?

Эртага Ўзбекистон терма жамоаси БАА билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.

БАА терма жамоасига июль ойида колумбиялик Хорхе Луис Пинто бош мураббий этиб тайинланган эди. Ўз пайтида Гондурас ва Коста Рика терма жамоалари билан жаҳон чемпионатида иштирок этган ушбу мураббий БАА терма жамоасини ҳам мундиалга олиб боришга ваъда бермоқда.

Унга Ўзбекистон терма жамоасида Эктор Куперга ёрдам берган мураббий Муҳаммад Фаёз ёрдам бермоқда.

Бош мураббий Ўзбекистон билан баҳсга 29 нафар футболчисини чақирган. Улар орасида уч нафар маҳаллийлаштирилган футболчилар ҳам бор. Булар Кайо Канедо (Бразилия), Фабио де Лима (Бразилия) ва Себастьян Тальябуэ.

Фабио де Лима БАА чемпионатининг 2014/15 йилги мавсумида Ўзбекистон фуқароси сифатида ўйнаганди. Аммо бразилиялик футболчи қаерда, қачон ва қай тартибда Ўзбекистон Республикаси фуқаролик паспортига эга бўлгани сирлигича қолмоқда. Маълумот учун, 2014 йилнинг октябрь ойида сайтимиз орқали мазкур фуқаролик паспорти сохта бўлиб чиққани ҳақида хабар берилган эди.

Аргентинада туғилган Себастьян Тальябуэ ҳам БАА фуқаролигини олди ва илк бор терма жамоа сафида майдонга тушишга яқин.


Ўзбекистон билан ўйинга чақирув олган футболчилар рўйхати:


Али Хасиф, Холид Исса, Одил Ал Ҳусани, Муҳаммад Баргхаш, Абдулазиз Ҳайкал, Халифа Ал Ҳаммади, Муҳаммад Марзуқ, Исмоил Аҳмад, Волид Аббос, Фарис Жума, Юссуф Жобир, Салим Рашид, Ҳамис Исмоил, Мажид Сурур, Тариқ Аҳмад, Муҳаммад Ал Аттас, Аҳмад Барман, Фабио де Лима, Жассим Ёқуб, Бандар Ал Аҳбаби, Халфан Муборак, Холид Бавазир, Таҳнун Ал Зааби, Ҳалил Ал Ҳаммади, Кайо Канедо, Ғариб Абдуллоҳ Суҳаил, Али Мабҳут, Аҳмад Ҳалил, Себастьян Тальябуэ.


Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика