Latest news

14:00Абрамовнинг "Динамо"си тарих остонасида: ким совринли ўринлардан четда қолади?  0 13:38Меҳди Тареми: "Ўзбекистон даражаси нуқтаи назаридан кичик жамоа эмас, улар жуда сифатли футбол кўрсатади"  3 13:10Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди  6 12:52"Севинч" — 17 карра Ўзбекистон чемпиони!  1 12:31Рафинья индивидуал машғулотларга қайтди  1 12:04Миср етакчиларидан бири Ўзбекистонга қарши ўйнамайди  1 11:43Сака "Арсенал"нинг чемпионлиги ҳақидаги гап-сўзларга эътибор бермаслиги айтди  0 11:20Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Миллий футбол марказида ўқув-машғулот йиғинига киришди  5 10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  6 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  12 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  9 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  4 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  8 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  11

Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Биз турнирда нафақат ўзимиз, балки Жаҳон чемпионатида тўп тепишни орзу қиладиган барча болакай, ҳаваскор ва маҳаллий футзалчи учун ўйнаймиз" News

Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи: "Биз турнирда нафақат ўзимиз, балки Жаҳон чемпионатида тўп тепишни орзу қиладиган барча болакай, ҳаваскор ва маҳаллий футзалчи учун ўйнаймиз"

Футзал бўйича ЖЧ ярим финали доирасидаги Франция – Аргентина баҳс олдидан матбуот анжумани ташкил қилинди.

Унда Аргентина футзал терма жамоаси бош мураббийи Матиас Лукуикс ва терма жамоа футзалчиси Пабло Таборда қатнашди.

"Франция жуда кучли жамоа ҳисобланади. Дебют иштирокидаёқ ярим финалга етиб келиши бу жамоанинг иштиёқи биздаги каби юқори эканлигидан далолат беради. 

Биз турнирда нафақат ўзимиз, балки Жаҳон чемпионатида тўп тепишни орзу қиладиган барча болакай, ҳаваскор ва маҳаллий футзалчи учун ўйнаймиз. 

Олдинда жуда муҳим ўйин кутиб турибди. Масъулиятни ҳис қилиб турибмиз. Ғалаба қозониш учун жасоратни йўқотмасдан, ўз ўйинимизни намойиш этишимиз даркор. 

Францияда биз каби босимнинг йўқлиги биз учун кўпроқ хавф туғдиради. Ҳозирга қадар олдимизга қўйган вазифаларни уддаладик. Ушбу босқичда ҳам ғалаба қозонишимизга ишонаман", – деди Матиас Лукуикс.


"Ўйлашимча, гуруҳ босқичида энг яхши ўйинимизни кўрсата олмадик. Биз барча билган ва кутган Аргентина эмас эдик. Дарвозамиздан бир нечта гол ўтказиб юбордик. Гуруҳ босқичидан сўнг хатоларни муҳокама қилдик, машғулотларда буни тузатиш борасида ишладик, мураббийнинг биздан талаб қилаётган жиҳатларига кўпроқ эътибор қаратдик. Бу эса чорак финалда ўз исботини топди. 

Ўйин олдидан жамоавий бирга бўламиз, мате ичамиз, мусиқа тинглаймиз, карта ўйнаймиз. Бундай одатларни яхши кўрамиз. 

Биз ўзимизга ишонамиз. Мураббийлар штаби кўрсатмаларини бажаришга ҳаракат қиламиз ва бу ярим финалда ҳам иш беради деган умиддаман", – деди Пабло Таборда.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика