Latest news

14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  4 13:35Расман: "Динамо" Ҳожимирзаев билан шартномани узайтирди  2 13:24TVCOM'да бугунги тақвим: Бокс бўйича ЖЧда финал учун жанглар, “Рома” Шотландияда ва бошқалар  0 13:02"Арсенал" ҳужумчиси 11 ой ичида илк бор майдонга тушди  0 12:34Португалия терма жамоаси аъзоси фаолиятини тугатди  2 12:02"Қўқон-1912" бош мураббийи билан хайрлашди  6 11:48Ишли ва ишсиз ПРОфессионаллар  4 11:43Артета "Арсенал" футболчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  2 11:22Футзал бўйича Ўзбекистон чемпионатининг 6-турида 120 та гол урилди   2 10:45Башар Ресаннинг "Пахтакор"даги келажаги маълум  6 10:17Гвардиола "Реал"ни мағлуб этганидан сўнг нималар деди?  5 09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  17 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  4 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  7

“Арал Самали” бош директори: “Тимур Турдиев четдан бўлса ҳам ўз маслаҳатларини бериб бормоқда” News

“Арал Самали” бош директори: “Тимур Турдиев четдан бўлса ҳам ўз маслаҳатларини бериб бормоқда”

“Янгиер-Қурувчи” – “Арал Самали” (9:0) ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош директори Даулетмурод Бекмуродов иштирок этди.

- Аввало, “Янгиер” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Рақиб бутун ўйин давомида катта устунликга эга бўлди. Биласиз, жамоамизда асосан ёшлар тўп тепмоқда. Уларга тажриба етишмаяпти. Шунингдек, йўл чарчоғи ўйинга ўз таъсирини ўтказди. 

- Жамоа 18та ўйинда ўз дарвозасидан 62та тўп олиб чиқди. Ҳимояда ишлар яхши эмаслигиндан далолатми?

- Бунга фақат ҳимоячилар эмас, дарвозабон борасида ҳам муаммо бор. “Янгиер” билан баҳсда ҳам кўрдингизлар, хатолар қилмоқда. Натижада, биринчи бўлимдаёқ уни алмаштирдик. Шунингдек, жамоада асосан 2004 ва 2005 йилларда туғилган футболчилар ўйнамоқда. Барибир уларга тажриба етишмаяпти, Про лига талабига мос келмаяпти. Бу эса натижаларга ўз таъсирини кўрсатмоқда.

- Бош мураббий Тимур Турдиев жамоада кўриниш бермаяпти. Бунга нима сабаб?

- Тимур жамоамиз билан ўйинларга келмасада, четдан туриб машғулотларда ва ўйинларда ўз маслаҳатларини бериб бормоқда. У билан ҳамон шартномамиз бор.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика