Latest news

21:50Пеп Гвардиола: "ЖЧ-2026ни Англия ютишини истайман"  0 21:27Аморим "Вулверхэмптон"нинг ғалабасиз серияси исталган пайтда тугашини айтди  1 21:15Қуръагача...  22 20:51“Энфилд”да вазият кескинлашди: Салоҳ норози, таклифлар эса кўпаймоқда  4 20:28Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги ғалабадан кейин елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди"  3 20:13"Насаф" ва "Навбаҳор" "Пахтакор" хавбекига даъвогарлик қилмоқда  3 19:59Таҳсин, Цигер, Ресан, Дориев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 легионерлар рамзий терма жамоаси  4 19:39Ҳаким Фузайлов: "30 тур ҳакамлар ҳақида гапирмадим"  11 19:13Отабек Нарзуллаев: "Энди Суперлигада қолиш учун курашмаймиз, кучли бешталик учун ҳаракат қиламиз"  3 18:57Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади  0 18:28Александр Хомяков: "Курашишда давом этамиз"  7 18:00Сардор Рашидов — "Нефтчи", Искандеров ва Шомуродов ҳақида   4 17:40Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди  57 17:33"Клуб уни шунчаки сотиб олмаган". "Ливерпуль" сардори Вирц ҳақида гапирди  0 17:04Алижонов, Алибоев, Искандеров, Сергеев... Championat.asia талқинида Суперлига-2025 рамзий терма жамоаси  5

Араб матбуоти: Саудиялик футболчилар легионер бўлмагунча Олимпиада ва жаҳонда ўзимизни кўрсата олмаймиз News

Араб матбуоти: Саудиялик футболчилар легионер бўлмагунча Олимпиада ва жаҳонда ўзимизни кўрсата олмаймиз

Токио-2020 Олимпия ўйинларида Саудия Арабистони терма жамоаси гуруҳдаги учала ўйинда ҳам имкониятни бой берди.

Саудиялик олимпиячилар гуруҳ баҳсларини Кот-Д'Ивуар, Германия ва Бразилияга қарши ўтказиб мағлубиятга учрашди. Саудия Арабистони олимпия терма жамоаси бу ўйинларда 4та гол уриб, ўз дарвозасидан 8 бор тўп ўтказиб юборди. 

Ушбу натижадан сўнг араб матбуоти терма жамоанинг Олимпиадаги иштирокини таҳлил қилди ва энг асосий муаммо сифатида футболчиларнинг легионер эмаслигига эътибор қаратди. Хусусан матбуот бу ҳақда шундай ёзади: 

"Олимпия ўйинлари гуруҳ босқичида 16та жамоа қатнашган бўлса, фақат Саудия Арабистони терма жамоаси таркиби тўлиқ 100 фоиз маҳаллий футболчилардан иборат бўлди. Шунинг ўзиёқ бемалол кўп тортишувларга сабаб бўла олади. "Ал Наср" клуби президенти Мусалли Ал Муаммар бу ҳақда шундай деди: "Саудия Арабистони Олимпия ўйинларида яхши футбол кўрсатди, бироқ натижа ижобий бўлмади. Терма жамоа устози Саад Ал Шеҳри энг кучли футболчиларни йиға олди, бироқ муаммо шундаки, бу футболчиларнинг ҳеч бири Европада ўйнамайди. Агар биз терма жамоаларимиздан яхши натижа хоҳласак, футболчилар албатта Европага кетишлари керак". 

"Албатта, "Ал Насср" клуби президенти гапларида жон бор. Масалан, Япония термаси сафида Такефуса Кубо ўйнаяпти. Ёки бўлмаса Жанубий Кореяда Ли Канг Ин ҳаракат қиляпти. Ҳар икки футболчи ҳам легионер. Ли Канг Ин 2019 йил бўлиб ўтган U-20 жаҳон чемпионатида мусобақанинг энг яхши футболчиси деб топилди ва шундан сўнг "Валенсия"га йўл олди. Такефуса Кубо эса "Барселона" академиясида таҳсил олди. Мана энди орадан вақт ўтиб ҳар икки футболчи пишиб етилди ва ўз терма жамоаларини муваффақият сари етаклаяпти".

"Умуман олганда, Япония билан Жанубий Кореяда легионерлар кўп, футболчилар ёш пайтидаёқ Европага кетади, шу боис ҳам уларнинг терма жамоаси Олимпиада ва жаҳон чемпионатида гуруҳдан чиқишни уддалай олади. Саудия Арабистони миллий чемпионати кучли, бунга шубҳа йўқ. Бизнинг чемпионат рақобат борасида бемалол Жанубий Корея ва Япония билан беллаша олади. Бироқ муаммо шундаки, япон ва корейслар ўсиш учун четга кетади, бизникилар эса охиригача шу ерда қолишади. Улар Бундеслига, АПЛ, А Серия ва Ла Лигага бориб ривожланяпти. Биз учун эса энг юқори чегара Саудия Пролигаси бўлиб қоляпти. Шундай экан, Саудия Арабистони футбол федерацияси бу мавзуда жиддий бош қотирмаса бўлмайди".

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика