АПЛнинг собиқ ҳаками Клаттенбург жаҳоннинг энг яхши жамоаси сифатида қайси клубни кўришини айтди
11 apr 2019 23:04
News
АПЛнинг собиқ ҳаками Клаттенбург жаҳоннинг энг яхши жамоаси сифатида қайси клубни кўришини айтди
АПЛнинг собиқ ҳаками Марк Клаттенбург Daily Mailʼга берган интервьюсида «Ньюкасл»га мухлислик қилишини яширмади.
У «Ньюкасл»ни жаҳоннинг энг яхши клуби сифатида кўришини билдирган.
44 ёшли англиялик рефери 2004-2017-йиллар оралигида Премьер-лига ҳаками сифатида ишлаб келган. 2016-йил унинг учун энг омадлиси бўлган. Ўша йили у Англия Кубоги, ЕЧЛ ва Евро-2016 мусобақаларининг ҳал қилувчи учрашувларини бошқарган.
Марк Клаттенбург жорий йилнинг февраль ойида фаолиятини янгилаган ва Хитой суперлигасининг учрашувларини бошқариш бўйича шартнома имзолаган.
Link :
Source : Daily Mail
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments