Latest news

20:13А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум қилинди  1 19:56​Бразилия Кореяни тор-мор келтирди  4 19:45Уругвай Малайзиядаги илк ўртоқлик ўйинида ғалаба қозонди  3 19:24"Манчестер Юнайтед" Беллингемни қўлга киритишни хоҳлайди, аммо...  1 18:56"У — катта йўқотиш": Старриж "Ливерпул"га етишмаётган футболчини айтди  2 18:28Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Уругвайга қарши ўйин учун қайдномасини эълон қилди: Норчаев чақирилди  44 18:05Ўзбекистон U-16 Саудия Арабистони билан дуранг ўйнади  3 17:48Лапорта "Барселона"ни Суперлига ва УEФА ўртасидаги кўприк деб атади  0 17:23Ўзбекистон U-14 Қозоғистондан устун келди  2 16:50АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи маълум  2 16:20"Бунёдкор" стадиони ҳозир қай ҳолатда?  13 15:52"Барселона"нинг "Камп Ноу"га қайтиши нима учун кечикмоқда?  3 15:25АПЛнинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси номи эълон қилинди  0 14:59Ўткир Юсупов Австрияда  15 14:39"Кристал Пэлас" Даун синдромли болаларни жамоавий фотосессияга таклиф қилди  1

АПЛ. Соннинг 90+4 дақиқадаги голи “Тоттенхэм”га "Астон Вилла" устидан ғалаба келтирди News

АПЛ. Соннинг 90+4 дақиқадаги голи “Тоттенхэм”га "Астон Вилла" устидан ғалаба келтирди

Англия чемпионати 26-туридан ўрин олган “Астон Вилла” – “Тоттенхэм” беллашуви якунланди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида меҳмонлар ҳимоячиси Тоби Алдервейрелд тўпни ўз дарвозасига киритиб юборган бўлса, кейинроқ у хатосини тўғрилаб рақиб киперини доғда қолдирди. 

Сон Хён Мин 45+2 дақиқасида пенальти тепиш имкониятига эга бўлди аммо унинг зарбасини Пеп Рейна бартараф этди. Қайтган тўпга еса Соннинг ўзи биринчи бўлиб етиб келиб, бу сафар Рейнани ожиз қолдирди. 

2-тайм бошида эса Жек Гирилишнинг узатмасидан кейин Бьорн Энгельс унумли фойдаланиб, гол урди. 

90+4 дақиқада эса яна катта саҳнага Сон Хён Мин чиқиб, дублга эришди ва “шпорлар”га муҳим ғалабани тақдим этди – 3:2.

Астон Вилла – Тоттенхэм 2:3 (1:2, 1:1)

«Вилла Парк»

Голлар: 1:0 – 9, автогол Алдервейрелд, 1:1 – 27 Алдервейрелд, 1:2 – 45 Сон Хён Мин, 2:2 – 53 Энгельс, 2:3 – 90 Сон Хын Мин.

Астон Вилла – Рейна, Гильбер, Конса, Энгельс, Таргетт, Грилиш, Дринкуотер (Накамба, 60), Эль-Гази (Трезеге, 70), Дуглас Луис, Хоз, Саматта (Бастон, 83).

Тоттенхэм – Льорис, Санчес, Дэвис, Орье, Алдервейрелд, Алли (Жедсон Фернандеш, 83), Уинкс, Бергвейн (Вертонген, 90), Лукас Моура, Сон Хён Мин, Дайер (Ло Чельсо, 60).

Огоҳлантиришлар: Гильбер (86), Накамба (90).

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика