Latest news

11:18Нико Уильямс МЮ билан ўйин ҳақида: "Фаворит йўқ, улар АПЛда пастда жойлашишган. Биз "Атлетик Бильбао" нималини кўрсатишга ҳаракат қиламиз"  4 10:54Раньери «Рома»нинг «Верона» устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди  1 10:27Про лига. Бугун 3-тур якунланади  0 09:56«Барселона»да «Реал»га қарши учрашувдан аввал катта йўқотиш бор  5 09:26«Верона»га қарши учрашувдан сўнг Шомуродов ўз фикрларини билдириб ўтди  4 08:58Улуғбек Бакаев: "Гол ўтказиб юборган вазиятимиз ва пенальти белгиланган вазият бўйича ҳам саволларим бор"  13 08:31Исломбек Исмоилов – истеъдодларга тўла жамоа билан мукаммал ишни бажаришга яқин: ОФК расмий саҳифаси Исломбек Исмоилов ҳақида катта мақола эълон қилди  9 08:03Sofascore. Жамоасига ғалаба тақдим этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 07:37Суперлига. Бугун Олмалиқ ва Андижонда ўйинлар бор  5 07:05U-17 Осиё кубоги. Бугун ФИНАЛ!  25 02:35Асрор Алиқулов: "Рақибда 65-70 дақиқалардан сўнг бўшлиқлар пайдо бўлишини кутгандик"  1 02:14Анвар Бердиев: "Ўйин битта голгача бўлди, уни эса "Машъал" урди"  5 02:00Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда 90+3 дақиқада тўп ўтказиб юборган ҳолда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди  7 01:38А Серия. Шомуродовнинг голи "Рома"га "Верона" устидан ғалабани тақдим этди  40 01:36"Насаф" "Жар"да "Бухоро"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

АПЛ. Сафарда иродали ғалабага эришган МЮ турнир жадвалида 3 поғона юқорилади News

АПЛ. Сафарда иродали ғалабага эришган МЮ турнир жадвалида 3 поғона юқорилади

АПЛнинг 13-тури доирасидаги "Шеффилд" - "Манчестер Юнайтед" учрашувининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

Шеффилд Юнайтед – Манчестер Юнайтед 2:3

"Брэмелл Лэйн"

Гол: Макголдрик (5, 1:0), Рэшфорд (26, 1:1), Марсьяль (33, 1:2), Рэшфорд (51, 1:3), Макголдрик (87, 2:3).

Шеффилд Юнайтед – Рэмсдейл, Башем, Болдок, Иган, Ампаду, Берк (Брюстер, 74), Флек, Робинсон, Берге (Жагелка, 12, Муссе, 63), Стивенс, Макголдрик.

Манчестер Юнайтед – Хендерсон, Теллес, Линделеф, Уан-Биссака, Магуайр, Бруну Фернандеш (ван де Бек, 79), Матич, Погба, Рэшфорд, Гринвуд (Мата, 74), Марсьяль (Мактомини, 90).

Sheffield United

David McGoldrick - 5', David McGoldrick - 87'

Premier League . Round 13

18/12/2020, 01:00

3
:
2
Finished

Manchester United

Marcus Rashford - 26', Anthony Martial - 33', Marcus Rashford - 51'

Stadium: Bramall Lane, 0 spectators

Referee: Michael Oliver

45'
90'
5'  David McGoldrick
5'  Oliver Burke
12'  Sander Berge (Phil Jagielka)
51'  Phil Jagielka
63'  Phil Jagielka (Lys Mousset)
70'  John Egan
74'  Oliver Burke (Rhian Brewster)
87'  David McGoldrick
90'  Jack Robinson
26'  Marcus Rashford
26'  Victor Nilsson Lindeloef
33'  Anthony Martial
51'  Marcus Rashford
51'  Anthony Martial
74'  Mason Greenwood (Juan Mata)
80'  Bruno Fernandes (Donny van de Beek)
90'  Anthony Martial (Scott McTominay)
90'  Dean Henderson
90'  Paul Pogba

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. МЮ яна бир бор иродали ғалабага эришди ва турнир жадвалида "Вест Хэм", "Манчестер Сити" ҳамда "Челси"ни ортда қолдирган ҳолда 6-ўринга кўтарилиб олди.90+2. ХЕНДЕРСОНННННН!!! Муссе кучли ва аниқ зарба йўллади. Диндан супер сейв!

Ўйинга 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Сульшер ҳимояга янада қаттиқроқ эътибор қаратишни бошлади. Марсьяль ўрнига Мактомини майдонга тушди.

87. ГООООООЛЛЛЛЛ!!! Бурчакдан узатилган тўпни Линдельоф қайтаришда хатоликка йўл қўйди ва тўп Макголдрикка тегиб, дарвозага кириб кетди!

86. МЮ ҳимояда ўйнаб, қарши ҳужумларга таянмоқда.

82. Тўп Магуайрнинг қўлига тегди. "Шеффилд"да хавфли нуқтадан жарима зарбаси!

78. ЗАРБААААА!!! Марсьяльнинг қанотдан оширган тўпини Мата дарвозага йўллади. Рэмсдейл тўпни ушлаб олди.

77. Муссенинг кучли зарбасини Дин Хендерсон ушлаб олди.

75. УХХХХХХХ!!! Марсьяль бўш қолган дарвозани демаган бўлардиму, бир неча ҳимоячилар қўриқлаётган дарвозани ишғол қила олмади.

73. Бу сафар Бруну жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади.

71. Рэшфорднинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли девордан ўтмади.

69. МЮ жарима зарбасига эга бўлмоқда. Тўп олдида Маркус.

67. УХХХХХХ!! Гринвуднинг кучли зарбасини Рэмсдейл бурчакка чиқариб юборди.

63. Флек бурчакдан МЮ дарвозасини нишонга олди. Хендерсон эса тўпни бурчакка чиқариб юборди.

61. УХХХ!! Бруну чиройли пас берганди Антонига. Марсьяль эса ноаниқ пас берди...

57. Теллес бурчакдан Бруну томон тўпни узатди. Фернандешнинг зарбаси ноаниқ кетди.

55. Ана энди МЮ ҳар томонлама назоратни қўлига олди.

51. ГОООООООЛЛЛЛЛ!! МЮ тезкор қарши ҳужумга ўтиб кетди ва Рэшфорд дублини расмийлаштирмоқда!

47. МЮ жарима зарбасига эга бўлди. Теллеснинг узатган тўпини Марсьяль боши билан рақиб пости томон йўллади. Ноаниқ.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

- Жамоалар майдонга қайтиб чиқишмоқда.

45+2. "Шеффилд" жарима зарбасидан унумли фойдалана олмади ва тайм якунланди.

Биринчи бўлимга 2 дақиқа вақт қўшиб берилди.

45. Дэвид Макголдрик яна бир бор узоқ масофадан зарба бериб кўрди. Ноаниқ.

43. УХХХХХХХ!!! Дин Хендерсон рақибининг кучли зарбасини қайтаришга муваффақ бўлди.

42. Погбага нисбатан фол ишлатилди. МЮда стандарт.

37. ХЕНДЕРСОНННН!! Макголдрик чап қанотдан бир неча рақибини алдаб ўтиб, зарба берди. Дин тўпни оёқлари билан қайтарди.

35. УХХХХХХ!! Рэшфорднинг кучли зарбасини Рэмсдейл қайтаришга муваффақ бўлди.

33. ГООООООООООООЛЛЛЛ!!! Марсьяль ҳам чиройли пасни кўкка совурмади. 

32. МЮ бурчак зарбасига эга бўлди. Теллеснинг узатган тўпини ҳимоячилар қайтариб юборишди.

30. УХХХХХ!! Макголдрикнинг қанотдан оширган тўпини Башем МЮ дарвозаси томон йўллашга ҳаракат қилди. 

26. ГООООООООООЛЛЛЛЛ!!! Линдельофнинг супер пасидан кейин Рэшфорд кучли зарба билан ҳисобни тенглаштирмоқда!

25. Ҳозирча манкунианликларнинг ўйини умуман ўхшамаяпти.

22. Тўп назорати МЮда бўлса ҳам футболчилар уйғона олишмаяпти.

19. УХХХХХХХХ!!! Брунунинг супер пасидан кейин Рэшфорд рақиб посбони билан бирга бир ҳолатга чиқиб борди ва ноаниқ зарба берди. Бу вазиятда оффсайд ҳам қайд этилди.

17. ЗАРБААААААА!! Флекнинг зарбаси бироз ноаниқ кетди.

15. Бруну Марсьяль томон тўпни узатди. Бироқ қанот ҳаками йўқ жойдан оффсайд топди. Бу вазиятда Антони ҳам тўпга ета олмаганди.

12. "Шеффилд" таркибида ўзгариш бўлди. Берге ўрнига Жагелка майдонга тушди.

10. Марказдан Бруну томон тўп узатилди. Бироқ дарвозабон тўпга пешвоз чиқди.

5. ГООООООЛЛЛЛЛЛ!!! Хендерсоннинг хатосидан кейин Макголдрик ҳисобни очди!

4. "Шеффилд" бурчак зарбасига эга бўлди. Хендерсон тўпни қайтариб юборди.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Учрашувни бошлаш учун барча нарса шай!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум ҳурматли футбол ишқибозлари. "Манчестер Юнайтед" бугун "Брэмелл Лэйн"да меҳмон бўлади. Учрашувни сизлар билан бирга Миржалол Норматов кузатиб боради.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика