Latest news

17:28"Ливерпуль" Конатени "Реал"га қўйиб юбормоқчи эмас  0 16:59Breaking! Исак "Ньюкасл"дан кетиш ниятида  2 16:37Жорже Жезуш: "Роналду – катта масштабдаги шахс"  7 16:09Суннатуллоҳ Ҳамиджонов: "ОЧЛ 2 гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказиб, мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз"  0 15:41"Сурхон" легионер хавбеки билан хайрлашди, яна бир футболчисини "Андижон"га ижарага берди  2 15:39Август ойидан Ўзбекистонда ҳам футболнинг янги қоидалари кучга киради   1 15:20"Натижа учун баъзида мазмунли ўйиндан воз кечдик. Етакчиларимизни йўқотишни истамаймиз, Хебайдан эса кўп нарса кутгандик" — Рўзиқул Бердиев билан интервью  6 15:05Расман: "Милан"га клуб тарихидаги биринчи эквадорлик ўтди   0 14:48Халқаро тақвим: Август ойида нималар кутмоқда?  1 14:36Хато "Челси" билан шахсий шартларни келишиб олди  2 14:09Шерзод Эсанов "Акрон"ни тарк этди  9 13:48"Барселона" ёш футболчиси билан хайрлашадими?  2 13:15"Манчестер Сити"ни 4 нафар футболчи тарк этиши мумкин  2 12:46"Челси" Симонс билан музокараларда олдинга силжиди  2 12:25Баҳром Ҳайдаров: "Имкон қадар 10таликдан ўрин эгаллашга ҳаракат қиламиз"  0

АПЛ. “Манчестер Сити” – “Бёрнли” баҳси учун превью News

АПЛ. “Манчестер Сити” – “Бёрнли” баҳси учун превью

30-турни якунлаб берувчи ўйин превьюсини эътиборингизга тақдим этамиз.

22.06 23:59 (Тошкент вақти) “Манчестер Сити” - “Бёрнли”

"Манчестер Сити" рестартни қийинчиликсиз "Арсенал" устидан қозонилган 3:0 ҳисобидаги ғалаба билан бошлади. 

"Бёрнли" охирги марта карантиндан олдин "Тоттенхэм"га қарши ўйин ўтказиб, дуранг қайд этганди (1:1). 

"Шаҳарликлар" турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турган бўлишса, Шон Дайч шогирдлари 11-ўринга жойлашишган.

Таркиблар бўйича 

Шунча вақт дам олингани ва тикланишдаги ғалабага қарамасдан, Пеп Гвардиола ротацияга қўл уриши кутилмоқда. 

Бошидан жароҳат олган Эрик Гарсия шубҳасиз,  "Бёрнли" га қарши ўйинда қатнашмайди. 

Лерой Сане яна захирада қолдирилиши кутиляпти. 

Фернандиньо, Родриго, Серхио Агуэро ва Бернарду Силва ўйинни асосий таркибда бошлашлари айтилмоқда. 

"Бёрнли" вингери Йоханн Гудмундссон машғулотларга қайтган, лекин душанба куни майдонга тушиш, у учун ҳали эрталик қилади. Ҳужумчи Крис Вуд ҳам худди шундай ҳолатда.

Мэттью Лоутон сайга қайтган, бироқ 11 талик таркибда Фил Бардслига имкониятни бой бериши мумкин. 

Шон Дайч учун катта йўқотиш – бу Эшли Барнс. У белидан олган жароҳати туфайли ўйинни ўтказиб юборишга мажбур. 

Вуд ва Барнс мавжуд эмас экан, демакки, ҳужум чизиғида Жей Родригес ва Матей Видра жуфтлиги ҳаракатланади.

Ўзаро ўйинлардаги натижалар

Жами ўйинлар сони

“Ман Сити” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

“Бёрнли” ғалабаси

Энг йирик ютуғи

Дуранг

101 та

47 (46%)

7:0

30 (30%)

5:2, 6:3

24 (24%)


Ўйинга оид фактлар:

- "Манчестер Сити" охирги 34 уй ўйинидан 29 тасида ғалаба қозонган (Премьер-лига).

- "Шаҳарликлар" "Бёрнил"га қарши сўнгги 4 уй урашувидан 3 тасида 4 тадан кам гол урмаган (барча мусобақалар).

- "Манчестер Сити" сўнгги 8 уй баҳсида камида 2 та гол урган (барча мусобақалар).

- "Манчестер Сити" "Бёрнли" билан охирги 9 ўйиндан 8 тасида ғалабага эришган (барча мусобақалар).

- "Бёрнли" сўнгги 7 ўйинда ютқазмаган (Премьер-лига).

Тахминий таркиблар

"Манчестер Сити" (4-3-3): Эдерсон - Уокер, Фернандиньо, Ляпорт, Менди - Де Брёйне, Родри, Д.Сильва - Б. Силва, Агуэро, Стерлинг  

"Бёрнли” (4-4-2): Поуп - Бардсли, Тарковски, Ми, Тейлор - Хендрик, Уэствуд, Корк, Макнил - Видра, Родригес  

Жамоаларнинг жароҳатланган футболчилари: Гарсия ("Манчестер Сити”), Барнс ("Бёрнли")

Сўроқ остида: Браво, Стоунз (“Манчестер Сити”), Гудмундссон, Вуд  ("Бёрнли")

Manchester City

Phil Foden - 22', Riyad Mahrez - 43', Riyad Mahrez - 45', David Silva - 51', Phil Foden - 63'

Premier League . Round 30

23/06/2020, 01:00

0
:
5
Finished

Burnley

Stadium: Etihad Stadium, 0 spectators

Referee: Andre Marriner

45'
90'
22'  Phil Foden
22'  Bernardo Silva
43'  Riyad Mahrez
43'  Fernandinho
45'  Riyad Mahrez
45'  Sergio Aguero (Gabriel Jesus)
51'  David Silva
51'  Bernardo Silva
61'  Riyad Mahrez (Kevin De Bruyne)
61'  Fernandinho (Aymeric Laporte)
62'  Joao Cancelo
63'  Phil Foden
63'  Gabriel Jesus
79'  Phil Foden (Leroy Sane)
43'  Josh Brownhill
60'  Jay Rodriguez (Erik Pieters)
88'  Matej Vydra (Max Thompson)

Турнир жадвали 


Шерзод Нурматов тайёрлади. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика