Latest news

23:09Фирмино ва Махрезнинг голлари туфайли "Ал Аҳли" йирик ғалабани тантана қилди  0 23:04Элит ОЧЛ. Остон Ўрунов жамоаси дурангга рози бўлди  4 23:00"Ал Ҳилол" - "Истиқлол"  2 22:42Эшитдик-да! "Пахтакор"нинг Эрон клубига қарши ўйини Тожикистонда ўтиши мумкин  2 22:13"Арсенал"ни тарк этаётган Эду Гаспар бирданига 3та клубни бошқаради ва маоши 3 баравар ошади  1 21:35"Ал-Райян" бош мураббийи: "Дастлабки турларда Саудия "гранд"ларига қарши ўйнадик. Икки жамоа учун ҳам очколар жуда-жуда зарур"  3 21:17Аморим "Манчестер Сити"га қарши баҳс ҳақида: "Агар "Спортинг" ютса кимлардир МЮга янги Фергюсон келяпти дейди"  2 19:52Бруну Фернандеш: "Тен Хагдан кечирим сўрадим"  4 19:211 ой олдин "Насаф"га мағлуб бўлган мураббий "Рома"да Шомуродовнинг янги устозига айланиши мумкин  6 18:52МЮ афсонаси: "Манчестер Юнайтед" - мутлақо ўртамиёна жамоа"  1 18:25Дербида кучлар тенг келди ГАЛЕРЕЯ  0 17:5619 ёшли тўпурар ва бошқалар — Суперлигада 23-турнинг энг яхшилари  3 17:30Эшитдик-да! "Металлург" ва "Қизилқум"га таъқиқ қўйилади, "Нефтчи" ва "Навбаҳор" ҳам жазоланиши мумкин  8 17:03Ўзбекистон МТЖнинг ноябрь ойидаги йиғин учун тахминий таркиби  57 16:30Ўзбекистон МТЖ қачон йиғин бошлайди?   11

АПЛ. Клоппнинг "ёввойи" болалари сарбонсиз қолган карвонни талайдими? 26-тур превьюси News

АПЛ. Клоппнинг "ёввойи" болалари сарбонсиз қолган карвонни талайдими? 26-тур превьюси

Бугун кичик танаффусдан кейин дунёнинг энг қизиқарли ва томошабоп чемпионати бўлган Англия Премьер-лигаси яна давом эттирилади.

Туманли албионда 26-тур учрашувларига старт берилади. Бу турда саккизта ўйин ўтказилади, иккита баҳс эса қолдирилган. Эртага Англия лига кубоги финалида "Саутгемптон" ва "Манчестер Юнайтед" жамоалари ўзаро ўйнашлари сабаб, 26-турнинг "Саутгемптон" - "Арсенал" ва "Манчестер Сити" - "Манчестер Юнайтед" ўйинлари қолдирилган. Демак, қолган қарама-қаршиликларга бағишланган превьюни эътиборингизга ҳавола этамиз.

АПЛ, 26-тур
"Челси" – "Суонси"

25.02.2017, 20:00
"Стэмфорд Бриж"
Бош ҳакам:
Нил Суорбрик (Ланкашир)

"Челси" бугунги ўйинга турнир жадвалининг яққол етакчиси сифатида етиб келди. Энг яқин таъқибчисидан 8 очкога илгарилаб кетган "кўклар" ҳозирги формаси билан пешқадамликни бериб қўйишмаса керак.

"Суонси" бош мураббий алмашганидан кейин жуда яхши ўйин намойиш этмоқда ва натижалар ҳам клубни хавфли ҳудуддан олиб чиқди. Шунга қарамай, бу ўйинда фаворит Конте шогирдлари.

Қизиқ:

- "Суонси" 2017 йилда 18 очкодан 12 очкони ўз ҳисобига ёзиб қўйди (4 ғалаба, 2 мағлубият), бу "Челси"дан кўпроқ (11 очко);
- Диего Коста АПЛда бошқа жамоалардан кўра "Суонси"га кўпроқ гол урган (7та), ўз навбатида Гульфи Сигурдссон ҳам "Челси"га қолганлардан кўпроқ урган (4та);
- Бугун Сеск Фабрегас Премьер-лигада 300та ўйин ўтказган биринчи испаниялик футболчига айланиши мумкин.




"Кристал Пэлас" – "Мидлсбро"
25.02.2017, 20:00
"Селхерст Парк"
Бош ҳакам:
Роберт Мэдли (Йоркшир)

"Кристал Пэлас" кетма-кет мағлубиятларни қабул қилиб олишда давом этмоқда. Жамоа охирги бешта ўйиндан тўрттасида гол ҳам урмаган. Бундан ташқари, жорий мавсум ўз майдонида энг кам 7 очко жамғарган клуб ҳам мезбонлар.

"Мидлсбро" ҳимояда қанчалик яхши ўйнаётган бўлса, ҳужумда ишлари шунчалик юришмаяпти. Камига, Айтор Каранка шогирдлари 2017 йилда ҳали ғалаба қозонишмади. Сўнгги ойларнинг икки омадсизлари ўртасидаги баҳсда имкониятлар 50/50.

Қизиқ:

- "Мидлсбро" жамоаси Премьер-лига доирасида "Селхерст Парк"да сўнгги бор 2005 йил апрелда ғалаба қозонган (1:0);
- Уилфрид Заа "Мидлсбро"га қарши охирги иккита лига баҳсида битта гол урган ва учта голли пас берган.




"Эвертон" – "Сандерленд"
25.02.2017, 20:00
"Гудисон Парк"
Бош ҳакам:
Стюарт Атвелл (Нунатон)

"Эвертон" саккизта турдан бери ютқазмаяпти. Шунинг эвазига юқоридаги олти клубга яқин келиб олди. Куман шогирдлари уйда жуда яхши ўйнашади ва бугун ҳам улар фаворит.

"Сандерленд" эса бир қараса сафардан йирик ғалаба билан қайтади, бир қараса уйда тўртталаб гол ўтказиб юборади. Хуллас, Мойес жамоаси бир текис ўйин намойиш эта олмаяпти.

Қизиқ:

- Бугун Давид Мойес 2013 йил "Эвертон"ни тарк этганидан кейин иккинчи марта "Гудисон Парк"ка қайтади. Олдинги сафар у МЮ билан 0:2 ҳисобида мағлуб бўлган;
- Лукаку АПЛда "қора мушуклар" дарвозасига етти бор йўл топган.




"Халл Сити" – "Бернли"
25.02.2017, 20:00
"Кей Си"
Бош ҳакам:
Мартин Аткинсон (Лидс)

"Халл Сити" бош мураббийликка Марко Силва келганидан кейин ўзига келиб олди. Ҳатто, клуб етакчиси Роберт Снодграсснинг "Вест Хэм"га ўтиб кетиши ҳам "йўлбарслар"га муаммо туғдирмаяпти. Айни пайтда жамоа пастки ўринларда бораётганлар орасида энг яхши ўйин кўрсатаяпти.

"Бернли" эса уйда қанчалик кўп очко жамғараётган бўлса, сафарда бунинг акси. Англия кубогида профессионал бўлмаган клубдан уйда учралган мағлубият Шон Дайч шорирдларига қандай таъсир қилганини бугун билиб оламиз.

Қизиқ:

- "Бернли" жамоаси "Халл Сити"га қарши бешта Премьер-лига ўйинидан тўрттасини ютган (4 ғалаба, 1 дуранг);
- "Халл Сити" ўз тарихида биринчи марта юқори лигада кетма-кет учта уй ўйинида ғалаба қозонди.




"Вест Бромвич" – "Борнмут"
25.02.2017, 20:00
"Хауторнс"
Бош ҳакам:
Марк Клаттенбург (Ньюкасл-апон-Тайн)

"Вест Бромвич" уйда сермаҳсул ўйин намойиш этадиган жамоа. Мухлислар "Хауторнс"даги ўйинларда зерикиб қолишмайди. Бу тўқнашувда мезбонларга кичик устунликни берсак бўлади.

"Борнмут" ҳозир оптимал формада эмас. Жамоа олти турдан бери ғалаба нималигини билмай келмоқда. Ҳимоядаги кетма-кет жароҳатлар Эдди Хау шогирдларини хавфли ҳудудга тобора яқинлаштириб бормоқда.

Қизиқ:

- Бу мавсум фақатгина "Ливерпуль" (2932 км) ва "Манчестер Сити" (2873) футболчилари "Вест Бромвич" (2852)дагилардан кўпроқ югуришган;
- Жорий мавсум фақатгина Том Хитон (104) Бен Фостер (89)дан кўпроқ сейв қилган.




"Уотфорд" – "Вест Хэм"
25.02.2017, 22:30
"Викаридж Роуд"
Бош ҳакам:
Крейг Поусон (Лондон)

"Уотфорд" ўтган турда "Манчестер Юнайтед"дан 0:2 ҳисобида енгилган ва ўзининг тўртта ўйинлик мағлубиятсиз сериясига чек қўйган эди. Айни пайтда жамоа 30 очко билан 13 поғонага жойлашган.

"Вест Хэм" эса натижаларини яхшилаб турнир жадвалида юқорилашда давом этмоқда. Билич муаммоларга жавоб топгани кўриниб турибди. Пайе можароси ҳам энди ортда қолди.

Қизиқ:

- "Уотфорд" жамоаси "Вест Хэм"га қарши охирги тўртта Премьер-лига ўйинидан учтасида ғалаба қозонган;
- Мануэль Ланзини охирги бешта Премьер-лига ўйинида иккита гол урди ва иккита голли пас берди.




"Тоттенхэм" – "Сток Сити"
26.02.2017, 18:30
"Уайт Харт Лэйн"
Бош ҳакам:
Жонатан Мосс (Йоркшир)

"Тоттенхэм" Европа лигасидан чиқиб кетди. Энди Почеттино бор эътиборни чемпионат ва кубокка қаратса ҳам бўлади. Бу "шпорлар"га бироз енгиллик тақдим этади. Лондонликлар бу мавсум уйда умуман ютқазишмаган.

"Сток" айни пайтда ўзига келиб олганига қарамай, сафардаги учрашувларда муаммоларга дуч келмоқда. Рақиб "шпорлар" бўлса, бу муаммолар икки баробар ортиши тайин.

Қизиқ:

- "Сток" "шпорлар" уйида ўтган охирги иккита учрашувда ютқазмаган (1 ғалаба, 1 дуранг), лекин ҳеч қачон "Уайт Харт Лейн"да кетма-кет учта мағлубиятсиз серияни амалга оширмаган;
- "Тоттенхэм" бу мавсум ўз майдонида энг кўп нолга ўйнаган жамоа (8та).




"Лестер" – "Ливерпуль"
28.02.2017, 01:00
"Кинг Пауэр"
Бош ҳакам:
Ли Мэйсон (Болтон)

"Лестер" тарихида ўчириб бўлмас из қолдирган афсонавий мураббий Клаудио Раньери истеъфога чиқарилди. "Тулкилар" айни пайтда мураббийсиз қолишган, лекин "Ливерпуль"га қарши ўйинга қадар бош мураббий тайинланиши аниқ.

Клоппнинг "ёввойи" болалари олдида сарбонсиз қолган карвонни талаш вазифаси турибди. 2017 йилни жуда ёмон бошлаган "қизиллар" ўтган турда "Тоттенхэм"ни тиз чўктириш орқали қайтганликларини кўрсатиб қўйишди.

Қизиқ:

- "Лестер"нинг Премьер-лига доирасида "Ливерпуль" дарвозасига киритган охирги учта голига Жэйми Варди муаллифлик қилган;
- "Ливерпуль" Премьер-лиганинг амалдаги чемпионини сафарда ютиш борасида АПЛда етакчи (8 ғалаба).




Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ


Толибжон Қосимов

Eplmanager.com сайтида бугун янги "FLASH LEAGUE" совринли лигаси ишга тушади. Жамоа тузинг ва совринларни ютиб олинг. Жамоа тузишга ўтиш

Author : Tolibjon Qosimov
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика