АПЛ. Енгилмас "Арсенал" ва "Ливерпуль"нинг биринчи даврадан сўнг натижалари қандай бўлган?
28 dec 2018 16:30
News
АПЛ. Енгилмас "Арсенал" ва "Ливерпуль"нинг биринчи даврадан сўнг натижалари қандай бўлган?
2003/04 йилги мавсумда Арсен Венгер шогирдлари 38 турнинг бирортасида мағлубиятга учрамай, АПЛ тарихида ўзига хос рекорд ўрнатишганди. Ҳозирда Юрген Клоппнинг "Ливерпуль" жамоаси ҳам ушбу натижани такрорлашга астойдил бел боғлаган кўринади. Келинг, яхшиси тарихий натижа қайд этган "канонирлар" ва жорий мавсумда мағлубият нима эканлигини билмай келаётган мерсисайдликларнинг АПЛ биринчи даврасидаги статистик натижаларини кўриб чиқамиз.
"Ливерпуль" vs "Арсенал"
2018/19 йил 2003/04 йил
Очколар: 51-45
Ғалабалар: 16-13
Дурранглар: 3-6
Урилган голлар: 43-35
Ўтказиб юборилган голлар: 7-12
Қуруқ ўйинлар*: 12-8
* - Дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган учрашувлар сони.
Яна бир маълумот, "Арсенал" ўша мавсумда биринчи даврадан сўнг, иккинчи ўриндан жой олган.
Comments