Latest news

13:22“Рома” Мадрид клуби ўйинчисини қишда ўзига жалб қилмоқчи  0 13:02TVCOM'да бугунги тақвим: OCTAGON 83 жанглари ва бошқалар  0 12:43Норчаев Германияда операция қилинди. У қачон сафга қайтади?  1 12:11МЮ ва "Ньюкасл" португалиялик ярим ҳимоячи учун кураш олиб боради  1 11:38"Ман Сити" хавбеки Эчеверри бошқа клубларга ҳам қизиқ. "Байер"даги ижара ўйин амалиёти етишмаслиги сабабли бекор қилиниши мумкин  0 11:26"Ғазалкент" футбол клуби қайтди   1 11:14Тер Штеген қишда "Барса"ни тарк этишни режалаштирмаяпти. Нега?  0 10:49А Серия президенти: "Милан" — "Комо" учрашуви Австралияда ўтказилади  0 10:32U-22 Осиё чемпионати-2013. Антирекордчи Ўзбекистон, голни нишонлашда жароҳатланган мураббий ҳамда чилим чекиш туфайли шифокорсиз қолган жамоа тўғрисида ҳикоя қиламиз   3 09:52Дания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Оге Харейде вафот этди  0 09:00Каррагер: "Салахнинг хатти-ҳаракати ҳақиқий шармандалик эди"  5 08:37Ўзбекистон U-17 терма жамоаси сардори "Нефтчи"га ўтди  11 08:00Бруну Фернандеш: "Менда иккита яхши таклиф бор эди"  3 07:30Невеш АПЛга қайтиши мумкин  1 06:36Мундиал тарихи. Пора эвазига иштирокчи бўлган чемпион, Фаластин номидан қатнашган Исроил ҳамда фашизм тарғиботига айланган турнир ҳақида ҳикоя қиламиз  2

АПЛ: Чемпионлик пойгаси: “Челси” News

АПЛ: Чемпионлик пойгаси: “Челси”

Англия Премьер-лигаси финиш чизиғига яқинлашиб боряпти ва чемпионлик учун кураш ўзининг энг қизғин палласига кириб улгурган.
Айнан мана шу вазиятда жамоалар имкониятини алоҳида таҳлил қилишни бошлагандик ва кеча “Ливерпуль”га тўхталгандик. Бугун эса “Челси” ҳақида гаплашамиз.

"Челси" (34 ўйиндан сўнг 75 очко)




Чемпионатдаги қолган учрашувлари: “Сандерленд” (уйда), “Ливерпуль” (сафарда), “Норвич” (уйда), “Кардифф” (сафарада)

Мавсум аввалиданоқ “аристократлар” чемпионлик учун асосий давогар ҳисобланишганди. Чемпионат давомида бу фаворитлик “Манчестер Сити”га ўтгандек ҳам бўлди. Бироқ тажрибали мутахассислар барибир Моуриньо жамоасини ғолиблик учун асосий давогар ҳисоблашда давом этаверишди.

 Масалан Алан Ширер ва Алан Хансенлар апрелга қадар ҳам “Челси” чемпион бўлишини таъкидлашаётганди. The Telegraph журналисти Генри Уинтер нима учун у ва бошқалар Лондон жамоасини соврин учун фаворит деб ҳисоблашини биргина гап билан тушунтириб берди: “Уларда Моуриньо бор, у эса Премьер-лигадаги энг кучли мутахассис”.



Умуман олганда ҳаммаси Жозенинг режасидагидек кетаётгандек эди. Бироқ “Астон Вилла” ва “Кристал Пэлас”га қарши иккита сафар ўйинидаги мағлубиятлар бу режани издан чиқишига олиб келди. Шундан кейин кўпчилик Моуриньо жамоасини шохсупага номзодлар рўйхатидан ўчириб ташлашга шошилди. Бироқ бироз муддат ўтиб уларнинг рақобатчилари ҳам очко йўқотди ва ҳали ҳеч нарса ҳал бўлиб улгурмагани маълум бўлди.

Энди “кўклар” чемпион бўлиши учун қолган тўртта ўйинда ҳам ғалаба қозониши кифоя. Ўз уйида бўладиган “Сандерленд” ва “Норвич”га қарши ўйинларда бу иш уддаланиши кўп ҳам шубҳалантирмайди. Элитада жон сақлаб қолишга уринаётган “Кардифф”га қарши сафардаги ўйин қийинроқ кечиши мумкин. Бироқ Моуриньо чемпионатда сўнгги поғоналардан биридаги клуб уни совриндан айиришига йўл қўймаса керак.

Шубҳасиз энг муҳим “жанг” — “Энфилд”даги тўқнашув бўлади. Бу ўйинни ҳеч иккиланмай чемпионат финали, дея аташ мумкин. “Ливерпуль”дан фарқли ўлароқ “Челси”ни бу ўйинда фақат ғалаба қониқтиради. Лондонликлар ҳимояси чемпионатдаги энг кучлиларидан бири. Аммо рақиб сафида лиганинг энг кучли ҳужумчилари тўп суришини унутмаслик лозим. Моуриньо шогирдлари қарши ҳужумлар ёрдамида юзага келтирадиган вазиятларидан максимал даражада фойдаланишлари лозим бўлади.



“Челси” — тўғридан-тўғри чемпионлик учун рақиблар билан ўзаро ўйинларда мағлубиятга учрамаган топ-гуруҳнинг ягона вакили. Бироқ “Энфилд”да уларни ҳақиқий синов кутиб турибди.

Бу ўйиннинг ўйланганидан ҳам қийинроқ ўтишини учрашув Чемпионлар Лигасида “Атлетико”га қарши икки ўйин орасида бўлиб ўтиши ҳам таъминлаб беради. Жозеда Еврокубокларда иштирок эта олмайдиган заҳира ҳам мавжуд. Улар Муҳаммад Салоҳ ва Неманья Матичлардан иборат.

Аммо, нима бўлган тақдирда ҳам “кўк”ларга бу ўйинда омаднинг кулиб боқиши ҳам жуда муҳим. Мавсум давомида айнан омад улардан бир неча бора юз ўгириб улгурди. Шундай бўлса-да “Челси” кўпчилик аналитиклар тахминини оқлаб, чемпион бўлиб кетса, бу кўп ҳам кутилмаган ҳолат бўлмайди.

Аброр Қодиров тайёрлади
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика