АПЛ. "Манчестер Сити" сафарда "Челси"ни таслим этди
25 sep 2021 18:20
News
АПЛ. "Манчестер Сити" сафарда "Челси"ни таслим этди
Челси – Манчестер Сити 0:1
"Стэмфорд Бридж" ўйингоҳи
Гол: 0:1 – 53 Габриэл Жезус.
"Челси" – Менди, Джеймс (Тиаго Силва, 29), Аспиликуэта, Рюдигер, Кристенсен, Алонсо, Ковачич, Жоржиньо (Лофтус-Чик, 76), Канте (Хавертц, 60), Лукаку, Вернер.
"Манчестер Сити" – Эдерсон, Уокер, Лапорт, Рубен Диаш, Жоау Канселу, де Брюйне (Марез, 81), Бернарду Силва, Родри, Грилиш (Стерлинг, 87), Фоден (Фернандиньо, 87), Габриэл Жезус.
Огоҳлантиришлар: Лапорт (65), Алонсо (77), Кристенсен (78), Рюдигер (84), Рубен Диаш (90).
Chelsea Premier League . Round 6 25/09/2021, 17:30
Manchester City Gabriel Jesus - 53' Stadium: Stamford Bridge, 41040 spectators Referee: Michael Oliver
Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб бориш мумкин бўлди.
Пеп Гвардиола қаторасига тўртинчи бор битта рақибга мағлуб бўлмаганди, бугун ҳам бу иш амалга ошмади.
Бўлди, ҳакамнинг финал ҳуштаги чалинди ва ўйин тақдирини биттагина гол ҳал қилди.
90+5-дақиқа. Сўнгги стандартдан узатма ҳам қовушмади ва Эдерсон тўпни эгаллаб олди.
Ҳакам ҳеч нима бўлмади, ўйинни давом эттириш зарур демоқда.
90+3-дақиқа. Гол уриш учун рақиб жарима майдончасига етиб борган Аспиликуэта пенальти умидида йиқилиб ётибди.
90+2-дақиқа. Ҳамма тайёр, ўйин давом этади.
90-дақиқа. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.
89-дақиқа. Кай Хаверц тўпга ета олмади, Эдерсон унга биринчи етиб келиб, қайтаришни уддалади, кейин эса икки футболчи бир-бирига тегиб кетди ва ёрдамга мухтож бўлиб майдонда ётишибди.
88-дақиқа. Аспиликуэта чап оёқдан тўпни жарима майдончасидаги Лукакуга йўллади, лекин унга ҳимоячилар зарбага имкон беришмади.
87-дақиқа. Ўзгариш! Грилиш ва Фоден майдонни тарк этди, Фернандиньо ҳамда Стерлинг ўйинга қўшилди.
85-дақиқа. Маркос Алонсо жарима майдонча олдида йиқилиб, жарима зарбаси сўради, лекин ҳакамнинг фикри бошқача бўлди.
83-дақиқа. Грилиш гол уриш учун ўта қулай имкониятдан фойдалан олмади. Бунга Менди йўл қўймади. Қарши ҳужумда Лофтус-Чик бир нечта рақибини ортда қолдириб, шерикларини тўп билан таъминлади, аммо ҳужум охиргача етиб бормади.
81-дақиқа. "Челси" марказдан ёриб кириш қийин бўлаётгани сабаб, тўпни ҳаводан рақиб жарима майдончасига йўналтириш вариантини қўллаб кўрмоқда.
78-дақиқа. "Сити" имкон қадар тўпни рақиб дарвозасига яқинроқ ҳудудларда юришини таъминлашга уринмоқда.
76-дақиқа. Ўзгариш! Жоржиньо ўрнига Лофтус-Чик майдонга тушди.
74-дақиқа. Канселу Грилишни ёлғизлатиб қўймади ва ҳужумга қўшилди, лекин португалиялик ҳимоячининг узатмасидан кейин тўп тўғри Эдуард Мендининг қўлига бориб тушди.
71-дақиқа. Ковачич зарба бериш учун қулай нуқтага чиқиб борди, лекин бу сафар ҳам тўп йўлига ҳимояланаётган томон вакили тўғаноқ бўлди. Бурчак зарбаси.
68-дақиқа. "Челси" қарши ҳужумга қоча олмади.
67-дақиқа. Бурчак зарбасидан кейин ҳам ҳимоячилар тўпни қайтаришни уддалашди. Кевин Де Брюйненинг зарбаси ҳимоячига тегди.
66-дақиқа. Жарима зарбасини Алонсо амалга оширди. Тўп Де Брюйнега тегиб, майдонни тарк этди.
65-дақиқа. Огоҳлантириш! Эмерик Ляпорт жарима майдончасига кириб кетаётган Лукакуни қучоқлаб олгани учун сариқ карточка ишлаб олди.
63-дақиқа. ГОООООЛ! Аммо, лекин, бироқ голли узатмани амалга оширган Кай Хаверц ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетган экан. Табиийки, гол инобатга олинмади.
62-дақиқа. "Челси" қанчалар ҳужумга ўтишни истамасин, иккинчи голга "Сити" яқинроқ келмоқда.
60-дақиқа. Ўзгариш! Канте ўрнига Кай Хаверц ўйинга қўшилди.
57-дақиқа. Грилиш орадаги фарқни иккитага оширишига сал қолди. Тўп давроза устуни ёнгинасидан ўтиб кетди.
Бурчак зарбаси тезда ўйинга киритилди, қисқа узатмалардан кейин Канселу зарба берганди, тўп Жезусга келиб тушди ва бразилиялик футболчи қийин вазиятда тўпни дарвозага йўллай олди.
53-дақиқа. ГОООООООЛ! Габриэл Жезус ғаройиб гол урди.
48-дақиқа. Худди танаффус бўлмагандек, ўйин картинаси деярли ўзгаргани йўқ.
46-дақиқа. Иккинчи бўлим бошланди!
45+2-дақиқа. Бироқ Эдерсон дарвозаси олдида чинакамига хавфли вазият юз бермади ва ҳакам жамоаларни танаффусга таклиф қилди.
Қаердандир қўшимча куч қўшилгандек "Челси" вакиллари қўшиб берилган дақиқаларни рақиб жарима майдончасига яқин ҳудудда ўтказишмоқда. Рақиб тўпни узоқлаштиришига ҳам имкон қолдирилмаяпти.
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.
44-дақиқа. "Челси" деярли ҳар сафар тўпни эгаллагани ҳамоноқ футболчиларининг тезкорлиги эвазига рақиб ҳимоясини ёриб ўтишга уринмоқда. Аммо бўлим охирига келиб, "Сити" ҳимоячилари Вернерни ҳам ҳаракати бошидаёқ тўхтатишни "ўрганиб олишди".
41-дақиқа. Фил Фоденнинг ажойиб узатмасидан кейин Габи Жезус тўпни ўзига ўнглаб олди-ю, зарбани кўнгилдагидек беролмади.
37-дақиқа. Биринчи бўлимда зерикиб қолган Лукаку тўпни тўхтатишда хатога йўл қўйди ва уни олдириб қўйди.
35-дақиқа. Рюдигер ҳаводаги курашда устун чиқиб, ҳужумни қайтарди.
"Ман Сити" футболчиси тўпни бурчак зарбасидан тўғри дарвозага йўллади, Менди бунга тайёр эди.
34-дақиқа. "Сити" олтинчи бурчак зарбасини амалга оширди, зарба ҳам бош билан берилди, ҳимояланаётганлар ҳам бош билан ўйнашди. Еттинчи бурчак зарбаси.
33-дақиқа. "Челси" яна Вернер орқали қарши ҳужумга чиқишни ният қилганди, аммо Эдерсон чаққонлик қилиб, тўпни майдондан чиқариб юборди.
31-дақиқа. Кевин Де Брюйне жарима майдончаси чизиғи устидан зарба берди, лекин ҳимоячилар тўп йўлига тўғаноқ бўлишди.
29-дақиқа. Ўзгариш! Жеймс ўрнига Тиаго Сильва ўйинга қўшилди.
27-дақиқа. Рис Жеймс жароҳат сабаб ўйинни давом эттира олмайдиган кўринади. Футболчига шифокорлар ёрдам кўрсатяпти, бу орада Тиаго Сильва ўйинга тушишга тайёргарликни бошлаб юборди.
26-дақиқа. Биринчи бурчак зарбасидан узатма амалга оширилган бўлса, иккинчисида тўп тўғри даврозага йўлланди, лекин Эдуард Менди ўз ўрнида.
24-дақиқа. Жоау Канселу тўп билан деярли марказдан рақиб жарима майдонигача етиб борди, аммо охирги паллада рақиб уни майдондан чиқариб юборди.
21-дақиқа. Мезбонлар бироз ўзига келиб олгандек, "Челси" футболчилари энди рақиб ҳужумини тўхтатишда жиддий муаммога дуч келмаяпти.
18-дақиқа. Бурчак зарбасидан "Челси" самара чиқара олмади.
17-дақиқа. Яна Вернердан фаоллик. Германияликнинг зарбасидан кейин тўп Уокерга тегиб майдонни тарк этди.
Ўтган вақтни асосан ҳимояда ўтказган Тухель шогирдлари битта чиқишда гол уриб қайтишлари мумкин эди.
15-дақиқа. Қизиқ томони "Челси"нинг биринчи нормал ҳужуми айнан Ромелу орқали ривожлантирилди ва Вернернинг фаоллиги, тўпни жарима майдончасига олиб кириб, дарвоза яқинига оширишидан кейин Лукакунинг ўзи якуний нуқтани қўйиши мумкин эди.
12-дақиқа. "Манчестер Сити" босими давом этади ва ҳозирча Лукакуни ўйиндан узилиб қолаётганини кўряпмиз. Тўп шунчаки унгача етиб бормаяпти.
Диаш майдон марказида Тимо Вернерга нисбатан қоидани бузиб, эҳтимолий хавфли ҳужумни олдини олди.
9-дақиқа. "Сити" яна босим эвазига тўпни олиб қўйди, аммо ҳужум ривожланишига ноаниқ узатма йўл қўймади.
7-дақиқа. Меҳмонлар кетма-кет икки бор бурчак зарбасини амалга оширишди. Аммо ҳар икки сафар иш зарбагача етиб бормади.
4-дақиқа. Илк дақиқаларда "Манчестер Сити" кучли босим уюштирмоқда ва шу сабаб лондонликлар ҳимоядан чиқишга қийналмоқда.
1-дақиқа. Ўйин бошланди!
Жамоаларнинг асосий таркиблари маълум бўлиб улгурган.
"Челси": Менди, Жеймс, Аспиликуэта, Рюдигер, Кристенсен, Алонсо, Ковачич, Жоржиньо, Канте, Лукаку, Вернер.
"Манчестер Сити": Эдерсон, Уокер, Лапорт, Рубен Диаш, Жоау Канселу, де Брюйне, Родри, Фоден, Грилиш, Бернарду Силва, Габриэл Жезус.
Chelsea |
Premier League . Round 6 25/09/2021, 17:30 1
:
0
Finished
|
Manchester City Gabriel Jesus - 53' |
Stadium: Stamford Bridge, 41040 spectators
Referee: Michael Oliver
Comments