Хайрулла Каримов "Фулад"га қарши ўйнай олади

Narzulla Saydullayev
12 мар 2014
Кеча Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби ОЧЛ 2-тури доирасида Қатарнинг "Ал Жаиш" клубини қабул қилди.
Меҳмонларнинг 2:1 ҳисобида тугаган баҳсда "қалдирғочлар" сафида учта футболчи огоҳлантирилди.

"Бунёдкор" клуби твиттери кечаги берган хабарига тузатиш киритди. Унга кўра Хайрулла Каримов биринчи турда "Ал Фатҳ"га қарши баҳсда сариқ карточка олмаган ва кейинги ўйинда иштирок эта олади.

"Ал Фатҳ"га қарши ўйинда Дилшод Жўраев, Воҳид Шодиев ва Сардор Собирхўжаев сариқ карточка олишганди.

Кечаги баҳсда эса Хайрулла Каримов, Олег Зотеев ва Сардор Собирхўжаев огоҳлантирилди.

Шу тариқа, фақат Сардор Собирхўжаев 19 март куни Тошкентда бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" - "Фулад" учрашувини ўтказиб юборади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia