Latest news

01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  49 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

АПЛ борасидаги миш-мишлар ҳақиқатга айланмоқда News

АПЛ борасидаги миш-мишлар ҳақиқатга айланмоқда

Твиттер аҳли АПЛнинг ушбу мавсуми якунлангани борасидаги миш-мишлардан кейин "портлади".

Гап шундаки, бугун АПЛ клублари раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтган ва унда FA раҳбари Грег Кларк лиганинг қолган қисми ўтказилмаслигини ва натижалар нолга тенглаштирилишини маълум қилган. Бироқ ҳозирда бу борадаги якуний қарор қабул қилинмаган.

Бир неча клубларнинг раҳбарлари ушбу таклифга ўзининг ижобий жавобини беришган.

"Биз футбол ҳақида ўйламаяпмиз. Мавсумнинг қолган қисмини ўтказиш эса режамизда ҳам йўқ", - деб сўзларидан иқтибос келтиради "Таймс". Нашр ушбу гаплар Кларк томонидан янграганини маълум қилган.

Шундай бўлган тақдирда, АПЛнинг қолган қисми ўтказилмайди ва ўтган 29 турдаги натижалар бекор қилинади. Чемпион аниқланмайди ва еврокубокларга чиқадиган жамоалар турнир жадвалининг ушбу кўриниши орқали чиқариб олинади.

Август ойида эса АПЛнинг сўнгги 6 ўриндаги жамоалари иштирокида плей-офф ўйинлари ўтказилади ва унда лигада қоладиган ва чемпионшипга тушиб кетадиган жамоалар номи маълум бўлади.

Агарда лиганинг қолган қисми бекор қилинадиган бўлса, ташкилот ва клублар йўқотадиган маблағ 1 млрд фунтдан ҳам ошиб кетади. Қайд этилишича, Англиядаги ҳозирги ҳолат унчалик яхши эмас ва Буюк Британия спорт вазири ҳам 3-4 ой давомида бирорта спорт ўйинлари бўлмаслиги борасида дастур ишлаб чиқмоқда. Катта эҳтимол билан бу борадаги қарор шу ой охирларида қабул қилинади ва спорт ҳамда футбол баҳор ойида Англияга қайтмайди.

Rating: -52   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика