Latest news

00:31Саудия Арабистони. Дубль, иккита қизил, иккита автогол: "Ал Ҳилол"дан иродали ғалаба  0 00:15Лапорта "Камп Ноу" ҳақида: "Бу биздан кейинги авлод учун мерос"  0 23:59Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" сафарда аутсайдерлардан бирига мағлуб бўлди, Шомуродовдан мавсумдаги 8-гол  41 23:35Пеп Гвардиола: "Клопп давридаги "Ливерпуль" билан рақобат орқали "Манчестер Сити" ҳам ўсишга эришганди"  0 23:11Александр Хомяков: "Ўйинимиздан қониқдим деб айта олмайман, чунки кўп нарса ўхшамади"  8 22:58Ўзбекистон U17 термаси Ирландияга қарши ўйин олдидан машғулот ўтказди ГАЛЕРЕЯ  1 22:23Виталий Левченко: "Бундай майдонда ижодкор футбол намойиш эта олмайсиз"  22 22:10Суперлига. "Бухоро" – "Нефтчи" 1:1   2 21:55Миржалол Қосимов: "Ҳозир майдонга чиқиб ундоқ қиламан-бундоқ қиламан деган билан иш битмайди"  2 21:37Лени Йоро "Реал"га эмас, "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусланмайди  4 21:12Шерзод Жўраев: "Насаф" билан бошқача ўйин кўрсатгандик, бугун эса бошқа жамоага айланиб қолдик"  12 20:51Испаниянинг Грузия ва Туркияга қарши баҳслар учун қайдномаси маълум қилинди  0 20:20Бенито Муссолинининг чевараси билан тўп тепаётган Жейми Варди Италияда футболдан завқ олмоқда  2 20:01Суперлига. "Бухоро" ўз уйида бир киши кам "Нефтчи"дан очко тортиб олди  178 19:55Суперлига. ОКМК ўз майдонида "Навбаҳор"дан ишончли ҳисобда устун келди  21

АПЛ. Азалий тўқнашув куни ёхуд бугун МЮ "Ливерпуль" билан рўбарў келади (превью) News

АПЛ. Азалий тўқнашув куни ёхуд бугун МЮ "Ливерпуль" билан рўбарў келади (превью)

Англия Премьер-лигасида икки тур ортда қолди.

"Манчестер Юнайтед" мавсумни иккита мағлубият билан бошлади – ўз майдонида "Брайтон" билан 1:2, сафарда "Брентфорд" билан 0:4 ҳисоби қайд этилди. "Ливерпуль" эса кетма-кет иккита дурангни расмийлаштирди – сафарда "Фулхэм" билан 2:2, ўз уйида "Кристал Пэлас" билан 1:1. 

Мусобақа онлайн жадвалида мезбонлар ўн тўққизинчи, меҳмонлар ўн бешинчи ўринда туришибди.

"Манчестер Юнайтед" янги бош мураббийи вақт ва сабр-тоқат талаб қиладиган қайта қуришни бошлади

Эрик тен Хагнинг тайинланиши ўтган мавсумда эълон қилинган эди. Ральф Рангник бошиданоқ ёзгача мураббий бўлиши айтилганди. Ҳаммага тен Хаг узоқ вақтга мўлжаллаб олиб келиниши, яъни ўйин тизимини қурадиган, жамоани ривожлантириш йўлидан борадиган мураббийи сифатида келтирилган.

Ҳар қандай глобал қайта қуриш вақт талаб этади, айниқса, маълум бир тизим ҳақида гап кетганда. Ҳозирги ўйинчиларнинг аксарияти Оле-Гуннар Сульшернинг конспектларига кўра, рақибларга қарши ўйинларда иккинчи рақам остида ўйнаб келишди ва асосан Бруну Фернандешга боғлиқ бўлиб қолишганди.

Бироқ икки марта лиганинг ўртамиёна жамоаларидан мағлубиятга учраш ҳеч кимнинг хаёлига келмаган бўлса керак. Ҳатто нидерландиялик мураббий ишдан бўшатилиб, ўрнига Маурисио Почеттинони олиб келиш ишлари бошлангани ҳақида миш-мишлар урчий бошлагани ҳайратланарли.

Ҳали оптимал бошланғич таркиб йўқ, ўйинчилар ротация қилиниб, турли позицияларда синаб кўрилмоқда

Дастлабки икки турда Эрик тен Хаг ротацияга қўл урди ва футболчилар учун энг яхши позицияларни аниқлашга, ўйин комбинацияларини йўлга қўйишга уриниб кўрди. Экспериментнинг энг яхши намунаси янги келган Кристиан Эриксен бўлиб, у "Брайтон"га қарши баҳсни "тўққизлик орти"да бошлади ва "Брентфорд"га қарши учрашувда эса таянч вакили сифатида майдонга тушди. Ушбу позицияларнинг ҳеч бири унинг учун мақбул эмас. Криштиану Роналду биринчи ўйинда асосий таркибда майдонга тушмаган бўлса, иккинчисида асосийда кўриниш берди. Фақат ҳимоя ўзгаришсиз қолди. Де Хеа хато қилмоқда, аммо энди унга тенг келадиган ўринбосар йўқ – Дин Ҳендерсон “Ноттингем Форест”га кетди.

Манкунианлар майдон маркази қай аҳволда?

Майдон маркази ва "Манчестер Юнайтед" таянч ярим ҳимояси – дастлабки турларда энг кўп ротацияга учраган нуқта. Тен Хагнинг "Аякс"ида асосий ролни ижро этган де Йонг сотиб олинмади, катта пулга топ-футболчи Каземиро харид қилинди, аммо у "Ливерпуль" билан ўйинга тайёр бўлиши даргумонлиги бот-бот айтилди. Бугун мезбонлар майдон маркази яна заиф кўриниш олади. Эриксен профилли таянч ярим ҳимоячиси эмас, Скотт Мактоминейнинг пас билан ўйнаши қўрқувни уйғотади, Фредга эса габарит ва тажриба катта эмаслиги панд беради. Кўпгина манбалар Фред таянчда асосий ролни ўйнашини маълум қилишяпти.  Хато қилишга мойил Мактоминейни бундай кучли рақибга қарши ўйнатиш хавфли ва Эриксеннинг фазилатлари ҳужумкор позицияда қўл келиши мумкин.

"Ливерпуль" янги мавсумни иккита дуранг билан бошлади, иккисида ҳам мағлубиятдан қутулиб қолинди

“Ливерпуль” ўтган мавсум охирида Премьер-лигада чемпион бўлиш ва Чемпионлар Лигаси ғолиби унвони учун курашди. Эндиликда “қизиллар” лигага янги қўшилган ва очиғини айтганда, ўртамиёна жамоани мағлуб эта олмаяпти. Клопп жамоасининг ҳимояси ноодатий даражада заиф, Трент Александер-Арнольд ва Энди Робертсон энг яхши формада эмас (шотландиялик футболчи иккинчи турда жуда эрта алмаштирилди), ҳатто Виржил ван Дейк ҳам кўп адашмоқда. Ярим ҳимоя янгиланишга муҳтож ва Тиаго Алькантара йўқотилганидан қийналмоқда, ҳужум учлиги эса Садио Манесиз тўп тепишга ўрганиб бормоқда. Мавсум бошида “Ливерпуль” ҳар қачонгидан ҳам кучсизроқдек кўриняпти, аммо ўзининг муаммоалир етарли бўлган “Манчестер Юнайтед” бундан фойдаланиб қола оладими?

Нуньес, Жота, Матип ва Конате ўйнамайди, Фирмино таркибга қайтади

Юрген Клопп шогирдлари "Кристал Пэлас"га қарши олдинги ўйинга ғайритабиий йўқотишлар билан яқинлашган эди. Матип, Конате, Фирмино, Жота, Тиаго Алькантара, Кёртис Жонс, Окслейд-Чемберлен ва Келлехер мавжуд эмасди. Бу рўйхатдан фақат Фирмино учинчи турдаги баҳсга қайтади. "Манчестер Юнайтед" билан ўйинда Дарвин Нуньес юз фоиз бўлмайди. Уругвайлик футболчи биринчи даврада гол уриб, ассистентлик қилган бўлса, иккинчисида асаблари таранглашди. Учрашув давомида ҳужумчининг ишлари юришмади ва етмаганига бунга марказий ҳимоячи Андерсеннинг провокацияси ҳам қўшилди. Натижада барчаси бунга Андерсеннинг рақиблари марказий ҳимоячисининг провокациялари ҳам қўшилди. Натижада вазият четлатишга ва 3 та ўйинга дисквалификацияга учрашгача етиб борди.

Охирги 2 ўзаро ўйин "Ливерпул"нинг йирик ғалабалари билан якун топган, бироқ ҳозир Клопп осон сафар кутмаётганини билади

"Ливерпуль" ўтган мавсум "Манчестер Юнайтед"ни иккита ўйинда ҳам тор-мор келтирди – 5:0 ва 4:0. Аммо бу гал Юрген Клоппни шу каби тенденциялар кутмаслиги мумкин. 

"Ўтган йили уларни икки марта шундай ҳисобда мағлуб этганимизда, бу бошқа такрорланмаслигини аллақачон билардим. Бу бутунлай бошқа вазият. Ўтган йили урилган голлар ушбу мавсумда бизга ёрдам бермайди. Шу билан бирга, ҳозир ўша натижани бутунлай унута олмайман. Менимча, бу МЮни кўпроқ руҳлантиради", – деди Клопп.

Ўзаро ўйинлар статистикаси

Ўзаро тўқнашувлар: 209 та 

МЮ ғалабаси: 81 та

"Ливерпуль" ютуғи: 70 та

Дуранг: 58 та

АПЛ. 3-тур

22 август. 23:59

"Манчестер Юнайтед" – "Ливерпуль" 

Манчестер. "Олд Траффорд" стадиони

Бош ҳакам: Майкл Оливер

Қанот ҳакамлари: Стюарт Барт, Стив Беннетт

Захира ҳаками: Жон Брукс

VAR ҳаками: Даррен  Ингланд

АVAR ҳаками: Тимоти Вуд

Тахминий таркиблар

"Манчестер Юнайтед": Де Хеа – Далот, Мартинес, Магуайр, Шоу, Фернандеш, Фред, Эриксен, Санчо, Роналду, Рэшфорд

"Ливерпуль": Алиссон, Арнольд, Гомес, ван Дейк, Робертсон, Эллиотт, Фабиньо, Ҳендерсон, Салоҳ, Фирмино, Диас

Демак, 23:59 да старт оладиган аёвсиз тўқнашувни ўтказиб юборманг. Ёқимли томоша! 

Шерзод Нурматов

Author : Sherzod Nurmatov
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика