АПЛ. 19-тур превьюси. "Boxing Day" давом этади
30 dec 2016 15:55
News
АПЛ. 19-тур превьюси. "Boxing Day" давом этади
Бугун тунда Англия Премьер-лигасида 19-турга старт берилади.
"Boxing Day" давом этади қадрли футбол ихлосмандлари. Ҳамма байрам таътилига чиқиб кетган, футбол шайдолари учун эса қўшалоқ байрам. Демак, бугун тунда бошланадиган 19-тур превьюсини эътиборингизга ҳавола этамиз. Олдинга ўтиб шуни айтиб ўтамизки, турнинг марказий баҳси бўлган "Ливерпуль" - "Манчестер Сити" ўйинига алоҳида превьюни сайтимизда ўқишингиз мумкин.
"Халл Сити" – "Эвертон"
31.12.2016, 01:00
"Кей Си"
Бош ҳакам: Жонатан Мосс (Йоркшир)
Турни очиб берувчи ўйинда "Халл Сити" клуби "Эвертон"ни қабул қилади. "Йўлбарслар" таркибида жароҳатланганлар сафи анчани ташкил этади, натижалар ҳам шунга яраша бўлмоқда. Жамоанинг дастлабки тўрт турда кўрсатган ҳимоядаги тартибли ўйини "Арсенал"дан учралган йирик мағлубиятдан сўнг қаергадир йўқолиб қолди. "Ирислар" эса айни пайтда яхши ўйин кўрсатишмоқда. "Арсенал", "Ливерпуль" ва "Лестер"га қарши ўйинларда клуб 6 очко жамғарди. Бу "Эвертон"ни учрашув фаворитига айлантиради.
Қизиқ:
- "Эвертон" чемпионат доирасида "Халл Сити"га қарши сўнгги 10 учрашувда 9 бор рақиб дарвозасига йўл топа олган. "Ирислар" гол ура олмаган ягона ўйин бу клублар ўртасидаги охирги баҳсга тўғри келади (2015 йил, январь);
- Лукаку "йўлбарслар"га қарши ўзининг охирги уч учрашувидан иккитасида гол урган;
- Ҳар иккала жамоа ҳам охирги икки тақвим йилини мағлубият билан якунлаган. "Халл Сити" 2014 йил "Лестер" (0:1) ва 2015 йил "Престон" (0:1), "Эвертон" эса 2014 йил "Ньюкасл" (2:3) ва 2015 йил "Сток Сити" (3:4).
"Манчестер Юнайтед" – "Мидлсбро"
31.12.2016, 20:00
"Олд Траффорд"
Бош ҳакам: Ли Мэйсон (Болтон)
"Орзулар театри"да бу сафар "Мидлсбро" меҳмон бўлади. Моуриньо бошчилигидаги МЮ 4 ўйинлик ғалабали сериясини давом эттира оладими деган саволга янги йил кириб келишидан икки соат олдин жавоб оламиз. "Қизил иблислар" ўйин сифатини ҳам, натижаларни ҳам яхшилаб боришмоқда. Бунинг устига, жароҳатланганлар ҳам аста секин сафга қайтишмоқда. Блинднинг майдонга қайтиши ўтган баҳсда "Юнайтед"нинг чап қанотини сезиларли кучайтирди. "Боро" эса уйда яхши ўйнаётганига қарамай, сафарда у қадар ишончли ўйин кўрсата олмаяпти. Жамоанинг ҳужум учлиги Стуани, Рамирес ва Негредо Де Хеа дарвозаси олдида кўп ўралашиб юрмаса керак. Катта эҳтимол билан, Айтор Каранка қарши ҳужум тактикасини танлайди ва жамоа ўз имкониятини кутиб ўйнайди.
Қизиқ:
- "Манчестер Юнайтед" Премьер-лиганинг охирги етти ўйинида "Боро"га ютқазмаган (4 ғалаба, 3 дуранг);
- "Мидлсбро" "Олд Траффорд"да ўтган АПЛ ўйинларида уч бор МЮ дарвозасига учтадан тўп киритган (1997 йилнинг майида, 1998 йилнинг декабрида ва 2004 йилнинг февралида). Бошқа бирор клуб бундай натижага эришган эмас;
- "Қизил иблислар" 2012, 2013, 2014 ва 2015 йилларда АПЛ доирасидаги сўнгги ўйинда нолга ўйнаган. "Боро" эса 2009 йилдан бери тақвим йилидаги охирги ўйинни ютқазмаган (4 ғалаба ва 2 дуранг).
"Саутгемптон" – "Вест Бромвич"
31.12.2016, 20:00
"Сент-Мэрис"
Бош ҳакам: Майкл Жонс (Честер)
Турнир жадвалида ёнма-ён бораётган жамоалар баҳси. "Саутгемптон" стабилликни ушлай олмаяпти, бунинг устига ўтган учрашувда қизил карточка олган Рэдмонд бу сафар майдонга туша олмайди, камига Чарли Остин ҳам жароҳат олган. Бу турда мезбонлар ҳужум учлигида Буфал, Тадич ва Жэй Родригесларнинг тушиш эҳтимоли юқори. "Вест Бромвич" эса жуда яхши формага кириб олган бир паллада "Челси", МЮ ва "Арсенал" билан оғир ўйинларни ўтказди. Юқоридаги клублардан учралган мағлубиятлар ўйинчилар руҳиятига салбий таъсир қилмаганига умид қиламиз. Мэтт Филиппс, Крис Брант ва Рондонлар мезбонларга етарлича бош оғриғи бўлишлари турган гап.
Қизиқ:
- "Саутгемптон" АПЛ доирасида "Вест Бромвич"га қарши ўтказган охирги олтита уй учрашувининг фақат биттасида мағлубиятни тан олишга мажбур бўлган (3 ғалаба ва 2 дуранг);
- "Саутгемптон" 2010 йилдан бери тақвим йилидаги охирги ўйинида ғалаба нималигини билмай келмоқда (2 дуранг ва 3 мағлубият).
"Суонси" – "Борнмут"
31.12.2016, 20:00
"Либерти стэдиум"
Бош ҳакам: Кевин Френд (Лестершир)
Яқиндагина бош мураббий Боб Брэдлини истеъфога чиқарган "Суонси" рахбарияти ҳали ҳам янги мураббий борасида бир қарорга келганича йўқ. Ўйинга қадар вазият ўзгармаса, жамоани 19-турда ёрдамчи мураббий Пол Уилямс бошқариб туради. "Борнмут" чемпионат аутсайдери майдонида ҳужумкор ўйин намойиш этса керак. Ҳар ҳолда, бу жамоаларнинг ўзаро ўйинлари голларга бой тарзда ўтиб келмоқда.
Қизиқ:
- "Суонси" ўтган мавсум "Борнмут" билан ҳар икки ўйинда ҳам иккитадан гол урган, лекин уларнинг ҳеч бирида ғалаба қозонмаган (уйда 2:2 ва меҳмонда 2:3);
- Бу жамоалар ўртасида чемпионат доирасидаги охирги олтита ўйинда мухлислар жами 27та гол кўришган (ҳар ўйинга ўртача 4.5тадан гол);
- Жошуа Кинг Премьер-лига 2015-2016 йилги мавсумида "оқ қушлар" дарвозасини иккала ўйинда ҳам нишонга ола билган.
"Челси" – "Сток Сити"
31.12.2016, 20:00
"Стэмфорд Бриж"
Бош ҳакам: Роберт Мэдли (Йоркшир)
Премьер-лигада кетма-кет 12 ўйинда ғалаба қозониб клуб рекордини янгилаган "Челси" бу сафар "Сток Сити"ни меҳмон қилади. Олдинги учрашувдан фарқли ўлароқ, Канте ва Косталарнинг сафга қайтиши "Сток" футболчиларига муаммоларни кўпайтириб бериши тайин. "Сток Сити" эса имкон қадар ҳимояни ушлашга уриниши тайин.
Қизиқ:
- "Челси" ўтган мавсум "Сток Сити"ни енга олмаган (1 дуранг, 1 мағлубият). Бундай ҳолат сўнгги бор 1974-1975 йилги мавсумда рўй берган эди;
- "Кулоллар" АПЛ доирасида "Челси" уйида 11 ўйиндан буён ғалаба қозона олишмаяпти. Сўнгги бор 1974 йилнинг апрелида "Сток" меҳмондан уч очко билан қайтган;
- "Челси" 2011 йилдан бери тақвим йилини мағлубиятсиз тугатмоқда.
"Бернли" – "Сандерленд"
31.12.2016, 20:00
"Терф Мур"
Бош ҳакам: Грэм Скотт (Оксфордшир)
Премьер-лиганинг уйда энг хавфли жамоаларидан бири "Бернли" сафарда қийналиб қоладиган "Сандерленд"ни қабул қилади. Мезбонлар ўз майдонларида анча ишончли ўйин намойиш этишмоқда. "Сандерленд"нинг асосий дарвозабони Жордан Пикфорд тиззасидан олган жароҳат сабаб 6-8 ҳафтани майдондан ташқарида ўтказади. Бу эса Вито Маннонега асосий таркибга лойиқ эканлигини исботлаш учун яхши имконият.
Қизиқ:
- "Бернли"нинг Премьер-лига доирасида "Сандерленд" устидан қозонган ягона ғалабаси жамоаларнинг 2009 йил сентябрда ўзаро ўтказган илк ўйинларига тўғри келади;
- 2009 йилдаги ўша мағлубият "Сандерленд" учун "Бернли"га қарши ўтган 18 ўйиндаги ягонаси ҳисобланади (10 ғалаба, 7 дуранг ва 1 мағлубият);
- "Сандерленд" 2014-2015 йилги мавсумда "Бернли" билан ҳар икки баҳсда ҳам нолга ўйнаган. Уларнинг "Бернли"га қарши кетма-кет 3 ўйинда гол ўтказмаслиги 1895 йилда содир бўлган.
"Лестер Сити" – "Вест Хэм"
31.12.2016, 20:00
"Кинг Пауэр"
Бош ҳакам: Энтони Тейлор (Манчестер)
Англиянинг амалдаги чемпиони учта ўйиндан бери ғалаба нималигини билмаётган бўлса, "Вест Хэм" аксинча уч ўйиндирки уч очкони ўзи билан олиб кетмоқда. "Лестер" ЕЧЛда бир маромни ушлаб турибди, лекин АПЛда битта йўлга туша олмаяпти. "Болғаурарлар" эса ўзларига келиб олишди. Жамоа кўп ҳужум уюштирмоқда ва бу нарса натижа келтирмоқда.
Қизиқ:
- "Лестер" "Вест Хэм"га қарши охирги учта Премьер-лига баҳсида ютқазмаган (2 ғалаба, 1 дуранг). "Тулкилар" чемпионатда ҳеч қачон "болғаурарлар"га қарши кетма-кет тўрт ўйиндан мағлубиятсиз чиқишмаган;
- "Вест Хэм" Премьер-лиганинг амалдаги чемпионини фақатгина бир маротаба меҳмонда мағлуб этган (1 дуранг, 18 мағлубият). Ягона ғалаба 2001 йил декабрида "Манчестер Юнайтед" устидан қозонилган (1:0).
"Уотфорд" – "Тоттенхэм"
01.01.2017, 18:30
"Викариж Роуд"
Бош ҳакам: Майкл Оливер (Нортумберленд)
"Кристал Пэлас"га қарши 18-тур ўйинида "Уотфорд"нинг бир йўла иккита асосий таркиб ўйинчилари Дарил Янмаат ва Валон Бехрамилар мушакларини чўзиб олишди. "Арилар"нинг деярли ярим таркиби жароҳат олган десак ҳам бўлаверади. "Тоттенхэм" эса асосий футболчилар сафда ва баҳсга шай. "Шпорлар" иштирокидаги ўйинларда одатда мухлислар кўп гол кўришади. Бу қарама-қаршилик ҳам бундан мустасно бўлмаса керак.
Қизиқ:
- "Уотфорд" АПЛда "Тоттенхэм"ни ҳеч қачон ютмаган (2 дуранг ва 4 мағлубият);
- "Шпорлар" 2009 йилдан бери тақвим йилидаги илк ўйинни бой беришмаяпти. Аксинча, "Уотфорд" 5 йилдирки, йилдаги дастлабки учрашувда мағлубиятга учраб келмоқда;
- Харри Кейн бу турда ўзининг Премьер-лигадаги 100 учрашувини ўтказиши мумкин. У бугунгача 99 ўйинда 56та гол урган, фақат 8 нафар футболчи ўзининг АПЛдаги дастлабки 100та ўйинида Кейндан кўпроқ гол урган.
"Арсенал" – "Кристал Пэлас"
01.01.2017, 21:00
"Эмирейтс"
Бош ҳакам: Андре Марринер (Бирмингем)
АПЛнинг энг чиройли ўйин намойиш этадиган клуби ҳисобланган "Арсенал" охирги пайтларда вазиятлардан фойдаланиш даражаси яхши эмас. Ўтган турда ҳам клуб кўплаб имкониятларга эга бўлишига қарамай, бор йўғи битта тўп киритди. "Канонирлар" қайсидир ўйинга келиб "портлашади", ана шу баҳс "Кристал Пэлас" билан бўлиши ҳам мумкин.
Қизиқ:
- "Арсенал" "Кристал Пэлас"га қарши охирги 11та Премьер-лига ўйинининг саккизтасини ўз фойдасига ҳал қилган, қолган учта баҳсда жамоалар муроса кўчасини танлашган;
- "Кристал Пэлас"нинг "Арсенал"устидан АПЛ доирасида қозонган ягона ғалабаси 1994 йилнинг октябрига тўғри келади. Ўшанда Жон Салаконинг дубли жамоасига "Хайбери"да 2:1 ҳисобидаги ғалабани тақдим этган эди;
- Бу учрашув мезбонлар учун "Эмирейтс Стэдиум"даги 200чи Премьер-лига баҳси бўлади. "Арсенал" бугунгача 199 беллашувда 129 ғалаба, 47 дуранг ва 23 мағлубият қайд этган.
Толибжон Қосимов
Eplmanager.com сайтида янги совринли лига ишга тушди. Жамоа тузишга ўтиш

Link :
Source : championat.asia
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments