Latest news

00:43Футзал бўйича Осиё ёшлар ўйинлари: Ўзбекистон ярим финалда Эрондан 14 та тўп қабул қилиб олди  6 23:28"Интер" дарвозабони 81 ёшли нафақахўрнинг ҳаётига зомин бўлди  1 22:43"Ал Насср" — "Ал Иттиҳод". Таркиблар маълум  3 22:28Артём Филипосян: "Финалда кучли жамоа ғалаба қозонсин"  1 22:04Камолиддин Тожиев эртага Бахтиёр Ашурматов ва Миржалол Қосимов қаторидан жой олиши мумкин  1 21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  55 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  6 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  42 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  1 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  10 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2

Анвар Ғофуров: “Омад туфайли гол урдим” News

Анвар Ғофуров: “Омад туфайли гол урдим”

“Обод” – “Нефтчи” учрашувидан сўнг мезбонлар ҳимоячиси Анвар Ғофуров ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Локомотив”га қарши сафар бўлган ўйинда 1 очко билан қайтганимиз учун жамоадошларим “Нефтчи”ни мағлуб эта оламиз деб ўйлаган бўлса керак. Ўша ўйиндан кейин руҳан кўтарилиб кетган эдик. Шунинг учун ҳам “Нефтчи” билан бўлган учрашувда биринчи бўлимда ўйинимиз умуман ўхшамади. Танаффус пайтида жамоадошларим билан гаплашиб ушбу баҳсда ғалаба қозонишимиз кераклигини айтдим. Иккинчи бўлимда бор кучимизни ишга солиб иродали ғалабага эришдик.

Мен бошқа рақиблар ҳақида ўйламайман. Мен фақат ўз ўйинимиз ҳақида қайғураман. Биз барча баҳсларда фақат 3 очкони қўлга киритишимиз керак. Шунда, биздан кейинги ёки олдинги ўринларда бораётган рақиблар натижасига эътибор бериш шарт эмас. “Нефтчи” жамоаси ҳимояда жуда ҳам зич ўйин кўрсатди. Уларнинг ҳимоясини ёриб ўтиш биз учун қийинчилик туғдирди.

Рақиб дарвозасига киритилган иккала голимиз ҳам рақиб жамоа майдончаси ташқаридан киритилди. Қўлга киритилган ушбу ғалабада омаднинг ҳам қандайдир ҳиссаси бор. Лекин, ғалаба 100 фоиз омад эвазига қўлга киритилди дея олмайман. Меҳнатларимиз эвазига рақибни мағлуб этдик. Учрашувда киритилган иккинчи голимиз 100 фоиз омад туфайли бўлди”, - дейди “Обод” ҳимоячиси Анвар Ғофуров.  

Жаҳонгир Сотволдиев
Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика