Latest news

22:41"Челси" Санчони МЮдан 25 миллион фунтга сотиб олади. Лондонликлар Мудрик билан боғлиқ вазият туфайли яна бир вингер излайди  0 22:02Машарипов эртадан "Истиқлол" машғулотларига қўшилади  12 21:22Испаниялик аёл футболчилар уларнинг лигасида эркаклар ҳам ишлашини сўрашди  3 21:09А Сериянинг ўтган мавсумдаги энг яхши мураббийига Panchina d’oro соврини топширилди  0 20:39Роналду ура олмаган пенальтиси ҳақида: "Фақат гол уришга ҳаракат қилганларгина хато қилади"  4 19:52Жируга мукофот топширилди  3 19:30Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Россияга имкониятни бой берди  9 19:08"Манчестер Юнайтед" Зиркзеени сотишга тайёр  2 18:39Тиаго Мотта – "Ювентус" тарихидаги энг ёмон мураббийлардан бири  3 18:10Эрон Ўзбекистон билан ўйин олдидан 2 нафар йўқотишга эга  29 17:42Ислом Тўхтахўжаев Эрон билан учрашув олдидан: "Фикримча, очиқ ва ҳужумкор ўйин бўлмайди"  9 17:19"Динамо" "Олимпик" билан жанговар дуранг қайд этди  3 16:51Ўзбекистон футзал федерацияси "Kelme" билан ҳамкорлик қилади  1 16:27Эрон – Ўзбекистон. Амир Ғаленои ва Алиризо Жаҳонбахш иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани  25 16:27Ўзбекистон – Эрон. Ўзаро ўйинлар тарихи  4

Анвар Ғофуров: «Минскнинг иқлимига гап бўлиши мумкин эмас» News

Анвар Ғофуров: «Минскнинг иқлимига гап бўлиши мумкин эмас»

«Бунёдкор»нинг Минскдаги ўқув-йиғин машғулотлари якунланиб бормоқда. Жамоанинг тажрибали ўйинчиси Анвар Ғофуровнинг йиғин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

- Жамоада ҳаммаси жойида. Футболчилар бир-бири билан аҳил, барча бир бўлиб ўйинимизни янада яхшилаш, натижа кўрсатиш учун меҳнат қиляпти. Мураббийлар штаби томонидан берилаётган вазифалар, юкламалар, кўрсатмаларни бажариш биз футболчиларга завқ бағишлаяпти, десам тўғри бўлади. Буни ўйинчиларнинг юз-кўзидан, ҳаракатларидан билиш мумкин. Минскнинг иқлимига гап бўлиши мумкин эмас!

Иккинчи даврага тайёргарликни юртимизда ҳам ўтказишимиз мумкин эди, лекин иссиқ иқлимда юклама олиш билан ҳозиргидек салқинда жисмоний кучга ишлашнинг орасида фарқ бўлади. Иссиқдаги юкламалар зиёнимизга ҳам ишлаши мумкин. Ўйлайманки, мазкур йиғиндаги юкламалар иккинчи даврада бизга фойда беради.

Агар ҳозирги ҳолатимизда иккинчи даврага кириб борсак, ўйлайманки, кўплаб рақибларимизга муаммо бўла оламиз ва асабига тегамиз. Минск йиғини давомида ҳозиргача учта ўртоқлик учрашуви ўтказдик. Айтиш керак, уччала рақиб ҳам каминада ижобий таассурот қолдирди. Тўғри, барча ўйинларда ғалаба қозонганимиз рақибларни кучсиз кўрсатар, аммо мен ундай демаган бўлардим. Сабаби, бу баҳсларда биз ўз ўйинимизни топа олдик. Шу боис тўп назорати бўйича рақибдан устунлик қилдик. Назаримда Белорусь клублари пасларга асосланган футбол ўйнамайди, балки шунинг учун улар бизнинг ўйинга мослаша олмади.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика