Latest news

01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  3 00:23Италия Кубоги. "Лацио" - "Милан" баҳси асосий таркиблари маълум!  0 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  4 23:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" - "Вест Хэм" баҳси асосий таркиблари маълум!  6 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  2 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  0 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  0 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

Анвар Бердиев: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик камчилиги қон билан кириб, жон билан чиқар экан" News

Анвар Бердиев: "Вазиятлардан фойдалана олмаслик камчилиги қон билан кириб, жон билан чиқар экан"

Про лига 25-туридан ўрин олган "Шўртан" "Машъал" учравидан кейин мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйин ҳақида

- Дербига яраша ўйин бўлди. Тенг курашлар остида ўтди. Бизда имкониятлар кўпроқ бўлди. "Машъал" битта стандард вазиятдан фойдаланиб кетди. Уларни Суперлигага йўл олганлари билан табриклайман. Бизда ҳам имконият бор. Ҳаракат қиламиз.

- Бугунги ўйин тактикаси ҳақида сўрамоқчи эдим. Қандай бўлиши керак эдию, амалда қандай бўлди?

- Бизда имконият кўпроқ бўлди. Футболда гол урмасангиз, ғалаба қозониш қийин. Биринчи бўлимда яққол вазиятдан ўйинчиларимиз фойдалана олишмади. Машғулот жараёнида буни тушунтиравериб чарчадим тўғриси. Машғулотларда ҳам шунақа ҳолатлардан фойдалана олмайдиган ҳолатлари бўлиб туради. Бу нарса футболчига қон билан кириб жон билан чиқар экан. Буни ўзгартириш жуда қийин экан. "Машъал" биздан кучли ўйнагани йўқ деб ўйлайман. 

- Гол урилган вазият ҳақида сўрамоқчи эдим. Адашмасам ҳимоячилар ўша вазиятда сунъий офсайдни юзага келтиришга ҳаракат қилишганди...

- У вазиятни таҳлил қиламиз. Ўша ҳолатда дарвозабонимиз билан марказий ҳимоячимиз йўқ жойдан хато қилишди. Буни охиригача таҳлил қилиш керак. Кимнидир айбдор қилиш керак эмас. Мағлуб бўлдик, бунда ҳаммани айби бор. 

- Нуриддин Ҳасановнинг қизил карточкаси фикрингиз қандай?

- У билан ўйиндан кейин гаплашмас, мен ҳеч нарса демадим деб айтди. Футболчи ўзини бундай тутиши керак эмас. Ҳакам ҳеч қачон ўз қарорини ўзгартирмайди. Аксинча ҳакамга майдонга тўғри ўйнаб ёрдам бериш керак.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика