Latest news

15:46Игорь Сергеев йил футболчиси бўлишда Жамшид Искандеровни қанча фарқ билан ортда қолдирди?  3 15:20Ўзбекистон футзал терма жамоаси ёпиқ эшиклар ортида ўтган ўйинда Россияга имкониятни бой берди  1 15:04"Динамо" янги мавсумга тайёргарликни Самарқандда бошлайди  1 14:35Канте, Фабиньо, Бергвейн, Бензема... "Насаф"нинг Элит ОЧЛ 6-туридаги рақиби ҳақида  6 14:10"Чемпионлик? Бу қўлимиздан келадиган иш" — Равшан Ҳайдаров  6 13:35Nike, Adidas ёки Under Armour? Жаҳон брендлари Мбаппе учун курашга киришди  0 13:00Сеҳргарлик, ғаройиб можаролар ва буюк камбэк. Африка Миллатлар кубоги ҳақида 10 та ғайриоддий факт  1 12:56"Пахтакор" ижарадаги икки футболчисини ортга қайтаради  4 12:47Элит ОЧЛ. "Ал Иттиҳод" – "Насаф" ўйини бошқа стадионда ўтказилади  2 12:30"Локомотив" беларуслик хавбекка кўз тикди  3 12:12TVCOM'да бугунги тақвим: Италия Суперкубоги финали, Элит ОЧЛ ва бошқалар  2 12:01Ўзбекистон МТЖ январь ойида қаерда йиғин ўтказади?  4 11:33Винисиус ғавғоли ўйиндан сўнг Дубайга учиб кетди. Сабаби очиқланди  2 11:04U-23 Осиё чемпионати-2016. Энг тезкор голни урган ва умиди эрта сўнган Ўзбекистон  22 10:45Дани Алвес Португалия футбол клубини сотиб олиши мумкин  3

Анвар Бердиев: "Ушбу учрашувда мени хурсанд қилган нарса - "ноль"га ўйнаганимиз" News

Анвар Бердиев: "Ушбу учрашувда мени хурсанд қилган нарса - "ноль"га ўйнаганимиз"

"Шўртан" ҳамда "Юниред" ўртасидаги Про лиганинг 16-тур ўйинидан (3:0) сўнг мезбон жамоа устози Анвар Бердиев иштирокида матубот анжумани ўтказилди.

Анвар Бердиев: "Баҳс оғир ўтди. "Юниред" иккинчи даврани яхши бошлади. Улар Ғузорга яхши кайфиятда келишган эди, бироқ шогирдларим барча кўрсатмаларни тўғри бажаришди. Имкониятдан фойдаланиб барчани "Мустақиллик байрами" билан табриклайман".

- Учрашувдаги дастлабки гол 9 дақиқада урилди. Тезкор гол ҳисоб йирик кўринишга келишига ёрдам бердими?

- Футбол 90 дақиқа давом этади, голлар эса сониялар ичида урилади. Тўғри, тезкор гол ишимизни осонлаштирди, лекин футболчиларимга доим бир гапни қайтараман: "Баҳс дастлабки хуштакдан, охирги хуштак овозигача давом этади".

- "Шўртан" ҳозиргача 20та гол уриб, 18та гол ўтказиб юборган. Бу нормал ҳолатми?

- Йўқ, нормал эмас. Ҳимоячилар билан ишлаяпмиз, бироқ бу баҳона бўла олмайди. Жамоамиз сўнгги бор "ноль"га ўйнаганини эслай олмайман, йигитлар бугун хурсанд қилишди.

- Захирадагилар ишончни оқлашдими? Уларнинг вазифаси ҳисобни ушлаб қолишмиди ёки кўпроқ голлар уриш?

- Мен ҳеч қачон захирадан майдонга тушаётган футболчиларга ҳисобни ушлаб қолиш ҳақида гапирмайман.

- Бу баҳс "Шўртан"нинг мавсумдаги энг яхши ўйини бўлди дея оласизми?

- Ҳар бир ўйинда қийналяпмиз. Ушбу учрашувда мени хурсанд қилган нарса - "ноль"га ўйнаганимиз. Ҳужумдаги футболчиларимиз ҳам ўз вазифаларини яхши бажаришди. Ҳали олдинда ўйинлар бор, бу "Шўртан"нинг жорий мавсумдаги энг яхши ўйини эмас.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика