Latest news

00:55Рэшфорд "Барса" ҳақида: "Англиядан фарқли ўлароқ, бу ерда ҳамма нарса шиддатли"  0 00:36Февзи Давлетов: "Гол ўтказиб юборганимизда жаҳлим чиқди"  0 00:20Иньиго "Ал Насср"га ўтиши ҳақида: "Бундай таклифни кўрганда ишона олмадим"  2 00:05ПСЖ ва "Тоттенхэм" Европа Суперкубоги учун жанг қилишмоқда (онлайн ҳисоб)  5 00:02Илёс Зейтуллаев: "Мағлубиятдан тўғри хулоса чиқаришимиз керак"  0 23:39Ҳаким Фузайлов: "Баҳс давомида яққол устунлик қила олмадик"  0 23:35Виктор Карпенко: "Руҳан тикланиб олсак, юқорига кўтариламиз"  3 23:01ЕКЛ саралаши. "Истанбул Башакшеҳир" "Викинг"дан икки ўйин натижасига кўра устун келди ва кейинги босқичга йўл олди. Шомуродовдан ассист!  20 22:46"Қайрат"га бир қадам қолди. ЕЧЛ саралашининг сўнгги босқичи қандай кўриниш олди?  15 22:38Артём Петросян: "Олимпик"да салоҳият юқори. Ўйинлар қанча кўп бўлса, шунча яхши"  1 22:28Мирко Йеличич: "Юрагимнинг ярми "Олимпик"да, ярми "Локомотив"да бўлди"  1 21:52Тезкор: "Галатасарой" Эдерсон билан келишувга эришди  2 21:50Турдимуродов ўйин қаҳрамонига айланган учрашувда "Бунёдкор" Термизда мағлуб бўлди  24 21:34"Реал" эртага 45 млнга сотиб олган ўйинчисини таништиради  3 21:10"Ман Сити" Доннаруммани сотиб олишдан кўра Эдерсонни сақлаб қолишни афзал кўрмоқда  3

Анвар Бердиев: "Сергей Морозов дебютидаёқ ўзини кўрсатди" News

Анвар Бердиев: "Сергей Морозов дебютидаёқ ўзини кўрсатди"

Про-лиганинг 14-туридан ўрин олган "Турон" - "Зомин" (3:1) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Анвар Бердиев матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи навбатда Про-лиганинг қайтиши билан барча футбол мухлисларини табриклайман. Бугунги ўйин ҳақида айтадиган бўлсам, ўйинимиздан эмас, натижадан қониқдим. Танаффусдан кейинги ҳаяжон кузатилди шекилли, ўйинни таҳлил қилган холда йигитлар билан бу борада гаплашамиз. 

- "Турон" рақибга қараб ўйнаётгандек тасаввур уйғотмоқда. Масалан, кучли жамоаларга қарши бошқа, кучсизроқ рақиб билан шунга мос ўйин намойиш этмоқда. Буни қандай изохлаган бўлардингиз?

- Йўқ, мен бунақа деб ўйламаган бўлардим. Футболчиларга ҳар бир рақибни ҳурмат қилиш лозимлигини уқтириб келамиз. Кўриб турибсизлар, Про-лигада ўткинчи ўйиннинг ўзи йўқ. Бугунги ўйинда ҳам йигитларга шу ҳақида айтдим. Рақибни менсимасликнинг оқибати яхши бўлмайди.

- Олдинда жамоангизни "Андижон"га қарши Ўзбекистон кубоги ва Про-лига доирасидаги ўйинлар кутиб турибди. Бу ўйинларга режангиз қандай?

- Биз ҳар бир ўйинга ғалабани мақсад қилган холда майдонга тушамиз. Ким билан ўйинда ғалаба қозонсангиз, барибир 3 очко берилади. Бунда "Андижон" ёки "Зомин" билан ўйиндаги ғалаба учун бериладиган очколар сони бир хил. Водий дербисида ҳақиқий жанг бўлади. Анжижонлик мухлисларни биламан, улар фаоллиги билан ном қозонишган. Албатта, бизнинг мухлислар ҳам "Бобур арена" стадионига бориб жамоамизни қўллаб-қувватлаб туришларига ишонаман. Худо ҳоҳласа дербида мухлисларга ёқадиган жанговор ўйин бўлади.  

- Таркибга янги қўшиб олинган Сергей Морозовнинг ўйини сизда қандай таасурот қолдирди?

- Бизнинг ҳимоя чизиғимизда ёш футболчилар ўйнаб келишаётганди. Шу сабабдан ҳам таркибга тажрибали ҳимоячини қўшиб олишни режалагандик. Морозов дебют ўйинидаёқ гол уриб ўзини кўрсата олди. Унинг ўйинидан қониқиш ҳосил қилдим.

- Биринчи бўлимдан сўнг 3:0 ҳисоби қайд этилаётганди. Натижадан келиб чиқиб кейинги ўйин ҳақида ўйлашни бошладингизми?

- Тўғрисини айтганда, ҳеч қачон бунақа ўйламаганман. Ҳар бир ўйин ҳакам ҳуштаги чалингунига қадар давом этади. "Зомин" ўйинни яхши бошлади, аммо биринчи голдан сўнг устунлик биз томонга ўтди. Ҳисобдан келиб чиқиб хотиржамликка берилиш ҳар бир футболчида ҳам кўзга ташланиши мумкин. Биринчи бўлимдан сўнг ўзгаришларга қўл урдик. Ҳар бир ўйинга ҳакам ҳуштаги якун ясаб беради.

- Ёзги трансферлар ойнаси вақтида олиб борилган селекция ишларидан қониқдингизми?

- Ўзи ёзги трансферлар ойнаси вақтида таркибда кўп ўзгаришлар қилишни ёқламайман. Нега деганда, таркибга янги келиб қўшилган футболчиларни мослашиши учун ҳам вақт зарур бўлади. Трансферлар ойнаси вақтида Сергей Морозов, Қаҳрамон Баҳодиров ва Иззатилло Пўлатовларни сафимизга қўшиб олдик.

- "Андижон" бош мураббийи Виктор Кумиков "Турон"га қарши ўйинда кучлироқ ўйнаймиз деган фикрни айтиб ўтди. Сизда бу борада режалар қандай?

- "Андижон"га қарши ўйинда ўз майдонимизда мағлуб бўлганимиз ёдимда турибди. Ўшанда ҳисоб 1:1 бўлиб турган вақтда Хумоюн Муртозаевнинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтганди. "Сен урмасанг, сенга уришади", бу футболда бор нақл. “Андижон" сўнги дақиқаларда гол уриб ғалабани илиб кетганди. Виктор Кумиков биз ҳақимизда гапирган бўлса, бундан хурсанмиз. Демак таниқли мутахассиснинг эътиборини қозона олаётган эканмиз.

- "Андижон"нинг кучли ва кучсиз томонлари ҳақида нималарни айта оласиз?

- Кўпчиликнинг хабари бор, "Андижон" бўйдор футболчилар эвазига стандарт вазиятларда жуда яхши ишлайди. Бизда ҳам бу ўйинга режаларимиз бор. Насиб бўлса 13-август куни "Бобур арена"да дербига хос жанг бўлади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика