Latest news

11:51Нойер – журналистга "Пафос"нинг голи ҳақида: "Сиз дарвозабон бўлганмисиз?"  2 10:48The Telegraph АПЛнинг барча даврлардаги энг яхши мураббийлар рейтингини тузиб чиқди  4 10:18Гризманн "Атлетико" тарихидаги ушбу натижага эришган илк футболчига айланди  5 09:52"Қайрат" бош мураббийи "Реал"дан учралган мағлубият ҳақида фикр билдирди  6 09:25ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Аргентина ўйинларда иштирок этишдан бош тортди, биз эса Уругвай билан келишувга эришдик"  7 09:07Sofascore. "Галатасарой"га мағлуб бўлган "Ризеспор"нинг ҳимоясидаги энг катта баҳони Алиқулов олди  8 08:58Мбаппе: "Буни унутишга ҳеч қачон ҳаққимиз йўқ"  10 08:50МЛС. 8 та гол урилган учрашувда "Интер Майами" мағлубиятга учради, Суарес иккита гол урди  20 08:02ОЧЛ 2. Бугун "Андижон" "Ал Аҳли"ни меҳмон қилади  8 07:35Бум! Ўзбекистон мундиал стартидан олдин ЖЧ мезбони билан ўйнайди  18 02:10ЕЧЛ. "Атлетико" яна бешта гол урди, "Бавария" ва "Интер"да йирик ғалаба (барча натижалар)  10 01:21Хаби Алонсо: "Қайрат" Чемпионлар Лигасида ўйнашга муносиб жамоа"  6 00:34ЎФА терма жамоалар бўлими собиқ раҳбари: "Қозоғистон билан ўртоқлик учрашуви бўйича музокаралар олиб борилган эди, аммо..."  3 23:58Иван Бошкович: "Битта чиройли зарба ўйин тақдирини ҳал қилди"  7 23:37ЕЧЛ. "Қайрат" ўз майдонида "Реал"га йирик ҳисобда ютқазди, Мбаппедан хет-трик!  111

Анвар Бердиев: "Олдин футболда ҳужумкор ўйин ва шижоат бўларди. Ҳозир ютқазмасликни ўйлашяпти" News

Анвар Бердиев: "Олдин футболда ҳужумкор ўйин ва шижоат бўларди. Ҳозир ютқазмасликни ўйлашяпти"

Ғузорнинг "Шўртан" жамоаси Ўзбекистон Кубоги гуруҳ босқичининг биринчи турида Тошкентда "Бунёдкор" меҳмони бўлди.

Қизиқарли кечган учрашувдан сўнг жамоа бош мураббийи Анвар Бердиев журналистларнинг саволларига жавоб қайтарди.


"Бугунги ўйинга тўхталадиган бўлсак, ажойиб беллашув бўлди. Футболчиларим ўйлаган режаларни, вазифаларни бажаришга ҳаракат қилишди. Ғалаба қозонишимиз ҳам, мағлубиятга учрашимиз ҳам мумкин эди. Икки жамоада ҳам вазиятлар бўлди. Дуранг адолатли натижа" - дейди Анвар Бердиев.

- "Шўртан" тактик жиҳатдан жуда тўғри ҳаракат қилди. Чуқур ҳимоялангани йўқ. Олдинга чиқиб рақибни кутиб олди. Айнан бугун жамоа тактик танлов эвазига очко қўлга киритдими?

- Рақиб яхши паслар билан ўйнайди. "Бунёдкор"га эркинлик берсак бўлмасди. Бугун рақибдан келиб чиқиб 2 та ҳужумчи билан ўйнадик. Ўйлайманки, биз танлаган тактика оз бўлсада ўзини оқлади. 

- Иккинчи бўлимда қарши ҳужумда вазиятлар яратди. "Бунёдкор" темпни оширганига қарамай "Шўртан" услубни ўзгартирмади ва рақибга мослашиб олди...

- Футболчиларимизда чарчоқ сезилиб қолди. Шунинг ҳисобига "Бунёдкор" кўпроқ ҳужум уюштирди. Худога шукурки, ҳимоячиларимиз ўз ишларини аъло даражада уддалади. Футболда бир жамоа ҳужумни кучайтирса, иккинчи жамоа пассив кўринади. "Бунёдкор"га Суперлигада омад тилайман. 

- Шерзод Абдураимов ва Шерали Жўраев билан хайрлашилди. Жамоада ўйинида тушунарсиз вазиятлар бўлди. Бу ички муҳитга таъсир қилмадими?

- Улар билан ака-укадек хайрлашдик. Қатъий қарор қабул қилмасак бўлмасди. Бу қолганларга дарс бўлиши керак. Футболчи ҳар қандай ҳолатда ўзини тута билиши лозим. Бу икки футболчига омад тилайман. Биз ишлашда давом этамиз. 

- Битта вазиятда ҳужумчингизга эътироз билдирдингиз. Ўзбек футболида сўнгги 5 йилликдаги ҳужумчилар муаммосининг сабаби нимада? Тўпурарларда ҳам ҳужумчилар йўқ...

-  Машғулотда ҳам ишлаяпмиз. Кўп ўйинларда анча вазиятлар яратмоқдамиз. Лекин голга айлантира олаётганимиз йўқ. Ҳужумчи ҳар доим олдинга очилишга ҳаракат қилиши керак. Ҳужумчи бир ҳимоячини алдаб ўта олмаса, уни ҳужумчиликка лойиқ ҳисобламайман. Ўша вазиятда жаҳлим чиқди. Бизнинг ўйинчимиз аутни узоққа отади. У ерда бирга-бир вазиятга қочиб кетса бўларди. Ёш иқтидорлар бор. Уларга эркинлик яратиб беришимиз керак. Ҳозир футболда ҳимоявий ўйинга кўп гувоҳ бўляпмиз. Шунинг учун ҳужумчилар кўринмаяпти. 

- Ҳимоявий футбол ўзбек футболининг қонига сингиб бўлдими? Айнан бундай услубда олдинги чизиқдаги креатив футболчилар бор салоҳиятини кўрсата олмаяпти...

- Кўряпсиз, кўп жамоаларда мураббийларга ишонч билдириш, натижани кутишни кўрмаяпмиз. 2 та турдан сўнг мураббийни ўзгартирмоқда. Жамоалар майдонга чиқишдан аввал биринчи галда ютқазмасликни ўйлаяпти. Олдин ҳужумкор футболда қандайдир шижоат бўларди. Ҳеч кимни ҳафа қилмоқчи эмасман, ҳозир шу нарса кўринмаяпти. "Шўртан" билан бунинг устида ишлаймиз. Ҳар доим ҳужумкор футбол кўрсатишга ҳаракат қилмоқдамиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика